Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
Қўқ
қисдан амалга оширилган ҳаракат омилини ишлатиш биринчи 
навбатда жиноят иши қўзғатиш билан боғлиқдир.
Тергов ишларини иложи борича тезроқ бошлаш мақсадга 
мувофиқдир. Тергов қўлга олинган ва контрабандага алоқаси бор бошқа 
шахслар ўз хатти-ҳаракатларини келишиб олмасликлари учун иложи бо-
рича тезроқ ўтказилиши лозим. 
Иккинчи ҳолатда терговчилар ва тезкор ходимлар одатда кон-
трабандани қўлга туширишга қаратилган тактик операцияни тайёрлаш 
учун етарли вақтга эгалар. Бунда контрабандани янги партиясини олиб 
ўтиш вақтида кўрсатилган шахсларни қўлга олишдан бошлаш зарур. Бир 


вақтнинг ўзида терговчилар ва тезкор ходимлар: 
а) контрабандага алоқаси бор шахсларнинг уй ва иш жойлари-
ни тинтув қилиш; 
б) контрабандани қўшимча ҳолатлари қайд этилиши мумкин 
бўлган ҳужжатларни олиб қўйиш; 
в) контрабандага алоқаси бор барча шахсларни дарҳол сўроқ 
қилиш; 
г) аниқланган контрабанда ҳолатлари бўйича қўшимча тафти-
шлар белгилаш ишларини амалга оширишлари зарур. 
 
2-§. Контрабанда ишини тергов қилиш 
Контрабанданинг моҳияти божхона чегараси орқали товар ёки 
бошқа қимматбаҳо буюмларни махфий ёки алдаш йўли билан олиб 
ўтишдан иборат. Ушбу масала учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят ко-
дексининг 182-моддасига биноан жавобгарлик ўрнатилган. Махфий ҳара-
кат усуллари қуйидагилар: 
- «кўринмас» ёки яхши қўриқланмайдиган чегараларни кесиб ўтиш 
учун айланма йўл ёки яширин сўқмоқлардан фойдаланмоқ; 
- товар ёки бошқа қимматбаҳо нарсаларнинг транспорт воситала-
рида махсус жойлаштирилган махфий жойларидан фойдаланмоқ; 
- товар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларга бож тўланмайдиган ва 
декларация талаб қилмайдиган объектлар каби тус бериш. 
- объектларнинг инсон танасининг аъзоларида яшириш. 
Божхона органларини алдаш йўли билан контрабанда қуйидаги 
ҳолларда амалга оширилади: 
1.
Божхона назоратига қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш; 
2.
Сохта тамғалар, муҳрлар, идентификация белгилари ва 


ҳоказоларни ишлатиш; 
3.
Объектни ноҳаққоний декларация қилиш. 
Ушбу жиноят қасддан амалга оширилади. Контрабандани давлат че-
гарасидан ноқонуний олиб ўтишда кўпинчалик чегара ва божхона ходим-
лари, кузатувчилар иштирок этишади. Шериклик одатда шахсий ғараз ху-
сусиятига эга ва уюшган гуруҳ таркибида эпизодик ёки доимий кўриниш-
га эга бўлиши мумкин. 
Контрабанданинг энг кўп тарқалган объектлари гиёҳванд мод-
далар, қурол-яроғ, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо тошлар ва антиква-
риатдир. Баъзан бу Ўзбекистон орқали ўтаётган, жўнатувчиси ва қабул 
қилувчиси сохта фирма ёки шахс бўлган транзит юкдир. Шу каби объ-
ектларнинг божхона назоратидан озод қилинган дипломатик почтада ёки 
дипломатик иммунитетга эга бўлган шахслар орқали ўтказиш контрабан-
данинг алоҳида, ўзига хос турларидан биридир. 
Бошланғич тергов ҳаракати. Контрабанда ишини тергов қилиш 
одатда божхона ёки чегара ходимлари томонидан уни фош этилишидан 
бошланади. Агар контрабанда объектига эга бўлган шахс қўлга олинса 
жиноят иши қўзғатилади ва қуйидаги тергов ишлари амалга оширилади: 
Кўздан кечириш. Контрабанда объектлари ва ошкор қилинган 
яширин жойларни кўздан кечириш. Яширин жойлар транспорт воситала-
рида жойлаштирилган бўлиши мумкин: эшикларда, ўриндиқларда, юкхо-
нада, капот остида, ёритгичларда ва ҳоказо. Контрабанда предметлари 
ёқилғи бакида, ғилдирак камераларида, прицеп бортларида ва ҳоказоларда 
бўлиши мумкин. 
Топилган нарсаларнинг ҳаммаси синчиклаб кўздан кечирилади 
ва зарурият бўлса мутахассис иштирокида хусусиятлари, мақсади ва жой-
лашиши кўздан кечириш баённомасида қайд қилинади. Контрабандага 
оид далилий ашёлар қийматини аниқлаш учун экспертлар таклиф қили-


ниши мумкин. 
Қалбаки ҳужжатлар, тамғалар, муҳрлар ва сохталаштирилган 
идентификация белгилари кўздан кечирилиши шарт. 
Контрабандачини қўлга олиш ва сўроқ қилиш. Қўлга олишда 
контрабандистни шахси аниқланади ва шахсий тинтув ўтказилади. Агар 
қўлга олинган шахснинг танасида контрабанда ашёлари (гиёҳванд модда-
лар, қимматбаҳо буюмлар) яширилганлик эҳтимоли бўлса, рентгеноско-
пик текширув, ич сурадиган дориларни ишлатиш, тананинг табиий теши-
кларини кўздан кечириш ёрдамида суд-тиббиёт текшируви амалга ошири-
лади. Суд-тиббиёт эксперти хулосасига текширув пайтида топилган ҳамма 
контрабанда объектлари илова қилинади ва сўнгра кўздан кечириш тергов 
ҳаракати ўтказилади.
Қўлга олинган шахсни сўроқ қилишда қуйидаги ҳолатлар аниқлани-
ши зарур: 
1) қўлга олинган шахснинг оилавий ва хизмат ҳолати, турар 
жойи ва бошқа алоқалари; 
2) контрабанда ашёлари кимга тегишлилиги; қўлга олинган 
шахс ташувчи бўлса, кимнинг топшириғига биноан, қандай шарт билан 
ташувчи бўлишга рози бўлганлиги, транспорт воситаси кимга тегишлили-
ги; контрабанда эгасининг ходими бўлса, авваллари шундай ташувчилик-
ни амалга оширганлиги; 
3) транспорт воситасидаги яширин жойлар ким томонидан 
жойлаштирилган ва жиҳозланган, авваллари ҳам шу каби мақсадларда 
ишлатилганлиги, контрабандани махфий ташиш учун ошкор этилмаган 
бошқа жойлар борлиги; 
4) қаерда, қачон ва ким томонидан контрабанда юкни қабул 
қилиб олганлиги, қаерда, кимга ва қандай шароитда топшириши; сўроқ 
қилинаётган шахсга юк ҳақида, уни жўнатувчи ва қабул қилувчи шахслар 


ҳақида нималар маълумлиги; 
5) ким ва қандай ҳолатда ташувчини божхона назоратидан 
ўтиш учун қалбаки ҳужжатлар ва бошқа воситалар билан таъминлаганли-
ги; муваффақиятсизлик ҳолатида қандай йўл тутиш тўғрисидаги кўрса-
тувлар; 
6) чегарани қийинчиликсиз кесиб ўтишда божхона ходимлари 
ёрдами тўғрисида келишув борлиги ва бу келишув қандай шартлар асоси-
да амалга оширилиши кераклиги, ўз ичига нималарни олиши, аввал ҳам 
бундай ёрдам кўрсатилганлиги; 
7) юк ташиш тўғрисида контрабанда эгасидан бошқа яна ким 
хабардор эканлиги, бу шахслар юк эгасининг фаолиятига, юкнинг ўзига 
қандай алоқаси борлиги; ташувчининг контрабанда эгасининг шериклари, 
контрабанданинг келиб чиқиши манбалари тўғрисида хабардорлиги. 
Агар контрабанда қўлга олинган шахсга тегишли бўлса, қўлга 
киритиш манбалари ва сотиш каналлари тўғрисидаги саволлардан 
ташқари шерикларнинг шахси ва контрабандачининг бошқа алоқаларини 
аниқлаш, контрабандачи аъзо бўлиши мумкин бўлган уюшган жиноий гу-
руҳ мавжудлиги ҳақидаги тахминни ва унинг жиноий фаолиятининг 
бошқа эпизодларини текшириб кўриш керак. Қўлга олинган шахснинг 
кийимида ёки танасида гиёҳванд моддалар топилганда гиёҳванд ёки ток-
сикоман эмаслиги аниқланиши зарур ва бу нарсалар ким учун мўлжаллан-
ганлиги ва ким орқали сотиш режалаштирилганлигини аниқлаш лозим. 
Қўлга олинган шахснинг гиёҳвандлиги масаласи уни текширув даврида 
суд-тиббиёт экспертизаси олдига ҳам қўйилади. 
Контрабандачи билан бирга қўлга олинган олиб ўтувчиларни 
сўроқ қилишда чегарани кесиб ўтиш билан боғлиқ бевосита саволлардан 
ташқари уларнинг контрабандачи билан алоқалари хусусиятлари, шу каби 
уринишлар улар иштирокида ёки унга таниш бўлган шахслар ёрдамида 


аввал ҳам амалга оширилганлиги, уларнинг шахси; чегарадан нима олиб 
ўтилганлиги, чегарани кесиб ўтгандан сўнг уларни ким, қаерда ва қандай 
шароитда қабул қилиб олганлиги аниқланади. 
Тинтув. Контрабанда ашёлари ва уларни ташиш воситаларини 
кўздан кечириш ёки қўлга олинган шахсни сўроқ қилиш натижасида 
аниқланган шахсларнинг уй ва хизмат жойлари, транспорт воситалари ва 
юк сақлайдиган жойлари тинтув қилиниши керак. Агар бу жойлар чегара 
ёки божхона назорати бекатларидан узоқда жойлашган бўлса ички ишлар 
органларига прокурорнинг санкцияси олинган қарор билан тинтув қилиш 
тўғрисида талабнома жўнатилади. Тезкор ҳаракат мақсадида бу талабнома 
ва санкцияланган қарор факс билан, бир вақтнинг ўзида асл нусхаларини 
хизмат почтаси орқали жўнатилади. Сусткашлик муҳим далилларни 
йўқотишга олиб келиши мумкин. 
Тинтув қўлга олинган шахснинг турар жойи бўйича ҳам амалга 
оширилиши керак; агар у хорижлик фуқаро бўлса, унинг вақтинча турар 
жойи ва юкни топшириш жойи ҳам тинтув қилиниши керак.
Кейинги тергов ҳаракатлари. Уларнинг асосийлари контрабан-
да шерикларини аниқлаш ва сўроқ қилиш, контрабанда қилишга мўлжал-
ланган юклар, жиноий фаолиятнинг далили бўлган бошқа нарсалар сақла-
ниши мумкин бўлган жойларни тинтув қилиш ва топилган объектларни 
кўздан кечиришдир. 
Сўроқ қилишнинг мақсади-шериклар ўртасидаги алоқани 
аниқлаш, контрабанда асосий даромад манбаи бўлган уюшган жиноий гу-
руҳни, контрабанда товарлари ёки қимматбаҳо буюмларни қўлга киритиш 
манбаларини, божхона ёки бошқа давлат структураларида жиноятчилар-
нинг ғаразли алоқаларини, жиноий фаолиятнинг ҳамма эпизодларини 
аниқлаш. 
Антиквариат ёки санъат асарлари бўлган контрабанда қўлга 


киритиш манбаини аниқлаш жуда ҳам муҳимдир. Бундай вазиятларда му-
зей, кўргазма ва шахсий коллекциялардан ўғрилик қилишга ихтисослаш-
ган уюшган гуруҳлар изига чиқиш имконияти мавжуд. 
Экспертизалар. Бу тоифа ишларда қуйидаги экспертизалар 
ўтказилади: 
криминалистик: контрабанда ашёларидаги қўл изларига муво-
фиқ шахсни аниқлаш; қалбакилаштирилган муҳр, штамп, идентификация 
белгилари ва ҳоказоларни текшираётган ҳужжатларни техник-
криминалистик экспертизаси; сохта ҳужжатлардаги қўлёзма текстларни 
текширувчи ёзувга оид; трасологик, яширин жойлар ва уларнинг 
жиҳозланишига оид; 
материаллар ва моддалар экспертизаси: наркотик, кучли таъсир 
қилувчи ва заҳарли моддалар таркибини, объектларнинг ўзаро таъсири 
фактини, умумий келиб чиқиш манбаини белгилашга оид; 
санъатшунослик: санъат асарлари ва унинг атрибуцияси, анти-
квариат предметлар, коллекциявий буюмларнинг ҳақиқийлиги билан 
шуғулланувчи; шунингдек, контрабанда объекти кўкрак белгилари ва кол-
лекциявий тангалар бўлса нумизматик экспертиза ўтказилиши мумкин; 
коллекциявий қурол-яроғни ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетиш би-
лан боғлиқ бўлса, қуролга оид; 
контрабанда ҳажмини белгилаш мақсадида ашёларнинг қийма-
тини аниқлаш учун товаршуносликка оид. Агар контрабанда товарлари-
нинг қиймати юздан уч юзгача бўлган энг кам иш ҳақи миқдоридан ошса, 
ЖК 8-бўлимидаги изоҳга биноан у катта ҳажмда амалга оширилган деб 
ҳисобланади. Контрабанда қиймати ундан ортиқ бўлса – жуда кўп 
миқдорда амалга оширилган деб ҳисобланади ва ЖК 182-модда 2 қисми 
билан квалификация берилади. 
Контрабанда эгаси аниқланмаган ҳоллардаги терговнинг ўзига 


хос хусусиятлари. Амалиётда контрабанда эгаси топилмаган ҳоллар ҳам 
учраб туради. Бу нарса поезд, денгиз кемалари, баъзан самолётларни тек-
ширганда учраб туради. Бундай ҳолларда жиноятчини аниқлаш учун чо-
ралар кўрилади: контрабанда беркитилган жой устидан яширин кузатув 
ўрнатилади, пистирма ташкил қилинади, контрабанда предметлари люми-
нофор билан белгиланади ва ҳоказо. 
Агар шу каби тезкор тадбирлар натижасида контрабандачи то-
пилмаса, жиноят иши қўзғатилиб, биринчи навбатда поезд бригадаси, ке-
ма ва самолёт экипажлари сўроқ қилинади. Ораларида контрабандист 
бўлиши мумкин бўлган айнан шу шахсларнинг контрабандачи тегишли-
лиги тўғрисидаги тахмин синчиклаб текширилиши керак. Лекин контра-
бандачи пассажир бўлиши ҳам мумкин, шунинг учун сўроқ жараёнида 
пассажирлардан бирортаси ўзининг ғайритабиий хатти-ҳаракатлари билан 
ўзгалар эътиборини тортган-тортмаганлигини аниқлаш лозим. 
Контрабанда юк ёки багаж аниқ бир шахсга тегишлилигини 
аниқлаш мақсадида синчиклаб кўздан кечирилиши лозим. 
Маълум бир ҳолатларда контрабанда юкни ошкор этилганлиги 
сир сақланади ва ошкор этадиган ҳаракатлар бажарилмайди: 
1) контрабандани фақат ташувчиси эмас, балки қабул қилувчи-
си ва сотиш йўлларини аниқлаш лозим бўлганда. Бу ҳолат гиёҳванд мод-
далар ёки қурол-яроғ контрабандасида юзага келиши мумкин. Тезкор усул 
билан контрабанда ҳаракатининг тўлиқ «занжири»ни кузатиш имконияти 
туғилади: ташувчи-ю қабул қилувчидан, сотувчигача; 
2) юк Ўзбекистон орқали транзит бўйича олиб ўтилаётганда 
бизнинг божхона органларимиз тегишли хабарнома юбориб, юкни қабул 
қилувчиларни манзилда жиноят устида қўлга олишни уюштирилиши ло-
зим бўлганда; 
3) чегара ёки божхона ходимларини контрабанда билан алоқа-


лари борлиги тўғрисида асосли шубҳалар бўлса ва бу шубҳалар уларнинг 
Ички хавфсизлик органлари томонидан текширилаётганда.
Контрабанда ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича 
тергов жараёнида қўшни чегара ўтиш бекатлари ва божхона структурала-
ри хабардор қилинади. Контрабанда учун илгари маъмурий жавобгарлик-
ка тортилган шахслар томонидан контрабанда ҳолатлари қайд содир 
этилганида уларнинг аввалги ҳаракатларининг моҳияти нимадан иборат-
лиги аниқланади. Шу билан бир қаторда маъмурий жавобгарликка оид 
ҳаракатлар жиноий жавобгарликка оид кейинги ҳаракатлар билан 
таққосланиб аввалгиси синов тарзида қилинганми ёки йўқлиги аниқлана-
ди. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish