Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


 
35-боб. КОНТРАБАНДА ЖИНОЯТЛАРИНИ
ТЕРГОВ ҚИЛИШ 
1-§. Контрабанданинг криминалистик тавсифи 
Сўнгги йиллар Ўзбекистон ҳудудига хом-ашё, саноат моллари, ба-
диий ва бебаҳо қадриятлар, савдодан чиқарилган товарларни контрабанда 
йўли билан олиб кириш ва олиб чиқиш кенг авж олганлиги билан ажралиб 
туради. Бунга: 
- МДҲ республикалари билан мавжуд очиқ чегаралар; 
 
- Ўзбекистон иқтисодий тизимининг ўзгариши ва Божхона 
назоратининг фаолияти етарлича такомил эмаслиги; 
- суверен ҳудудлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 
ўзаро муносабатлари ва ҳатти-ҳаракатларини йўлга солувчи ҳуқуқий-
шартнома базасининг камчиликлари кенг йўл очиб беради. 
Ҳозирги шароитда контрабанда жуда кенг кўламга ёйилган 
бўлиб, у уюшган жиноятчилик томонидан корхона раҳбарлари, божхона 
ходимлари, маҳаллий маъмурият вакиллари ва ҳатто ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш органлари ходимларини ўз фаолиятига жалб этиш йўли билан ама-
лга оширилмоқда. 
Ҳозирда гиёҳванд моддаларнинг янги турлари (кокаин, ЛСД), 
қурол-яроғ, қалбаки пул ва халқ истеъмоли моллари контрабандаси амалга 
оширилмоқда. Жумладан, бошқа МДҲ мамлакатларига транзит учун 
ҳужжат расмийлаштириш орқали контрабанда олиб кирилиши кенг тус 
олган. Бунинг натижасида ҳар йил давлатга ўнлаб миллиарддан зиёд зарар 
етказилмоқда. Контрабанданинг бу усули жуда оддий: товар транзит си-
фатида ҳужжат расмийлаштириш орқали олиб кирилади ва сохта фирма-
лар орқали сотилади. Баъзан чегарадаги манфаатдор божхона ходимлари 


эса пора эвазига юк чегарани кесиб ўтишига кўмаклашадилар.
Контрабанданинг худди шундай усуллари маҳсулот ва хом-
ашёни Ўзбекистондан олиб чиқишда ҳам ишлатилади. Кўпинча озиқ-овқат 
ва нефть маҳсулотлари билан тўлдирилган автомашиналар расмийлашти-
рилмай, ташқарига олиб кетилади. 
Кейинги йилларда рангли металларни контрабанда йўли билан 
олиб чиқиб кетиш кенг тус олмоқда. Бу усул ҳам сохта ҳужжатлар ёки по-
ра бериш орқали юкни транспорт воситаларида кўринишини ўзгартириш 
йўллари билан амалга оширилади. 
Контрабанданинг «анъанавий» усули ҳам катта ҳажмда сақла-
ниб қолган, яъни қимматбаҳо буюмлар ва валютани яширин жойларда 
Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш. Контрабанданинг бу усулида 
кўплаб хорижий фуқаролар иштирок этади. 
Ҳозирги вақтда контрабандани тергов қилишнинг оддий ҳо-
латлари қуйидагилар: 
1. Чегара ёки божхона назоратида сохта ҳужжатлар билан кон-
трабанда қилган шахсларни қўлга олиш. 
2. Ҳужжатларни тафтиш қилиш, шунингдек тезкор-қидирув 
тадбирлар чоғида хом-ашё ёки тайёр маҳсулотни контрабанда йўли билан 
олиб чиқиш ҳолатини аниқлаш. 
Биринчи ҳолатда терговчиларнинг хатти-ҳаракатлари қўлга 
олиш ҳолатини расмийлаштиришга ва контрабанда маҳсулотини мусодара 
қилишга қаратилган бўлиши керак. Бунда мусодара қилинаётган маҳсу-
лотнинг миқдори, маркаланганлиги, ўралганлиги, илова қилинган ҳуж-
жатлари, махфий жойларнинг мавжудлиги контрабанда кўринишини аниқ 
фиксация қилиш жуда ҳам муҳимдир. Буларнинг ҳаммасини баённомала-
рда аниқлик билан қайд этиш керак. Қўлга олиш ва мусодара қилишни 
аниқ фиксациялаш учун видеотасмага олиш мақсадга мувофиқ бўлиб, 


алоҳида эътибор контрабанда ва контрабандани олиб кириш ёки олиб 
чиқишга ҳаракат қилган шахс ўртасидаги алоқани аниқлашга қаратилиши 
керак. Баъзан, қўлга олинган шахснинг ҳис-туйғуларини - (сўкиш, 
ҳақорат, дўқ-пўписа, пора беришга ҳаракат қилиш, контрабандани амалга 
ошириш ниятини бошқа шакллардаги кўринишини) фиксациялаш ҳам ёр-
дам бериши мумкин. Шунинг учун магнит ва видеотасмалар ёрдамида 
фақат қўлга олиш ва контрабандани мусодара қилиш жараёнинигина эмас, 
балки қўлга олинган шахснинг қўлга олингандан ва тергов органларига 
олиб борилгандан кейинги хулқ-атворини ёзиш ҳам эътиборга моликдир. 
Сўнгра қуйидагиларга қаратилган тергов ҳаракатлари ва тез-
кор-қидирув тадбирлари мажмуи амалга оширилиши лозим: 
- контрабандани олиб ўтишга ҳаракат қилган шахснинг айбини 
аниқлаш; 
- шерикларни аниқлаш; 
- контрабанда маҳсулотини келиб чиқишини аниқлаш; 
- олиб чиқишга мўлжалланган контрабанда маҳсулотларининг бошқа 
партияларини аниқлаш. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish