Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
2-§. Жиноят ишини қўзғатиш 
 
Экологик жиноят тўғрисида иш сув-техника назорати, балиқчилик 
назорати, санитария-эпидемология станцияси органлари, корхона маъму-
рияти, жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари, алоҳида 
фуқаролар ахборотларига асосланиб қўзғатилади. 
Экологик жиноят бевосита ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходим-
лари томонидан аниқланиши ҳам мумкин. Дастлабки текширишда жиноят 
иши қўзғатишга асос бўладиган ҳолатларни аниқлаш, сув ҳавзалари, туп-
роқ ёҳуд ҳаво қанчалик ифлосланаётганлиги, бу ифлосланишнинг харак-
тери ва ҳажми, уларнинг одамлар соғлигига, ҳайвонот дунёсига, қишлоқ 
хўжалиги, балиқчилик хўжаликлари ёки бошқа ишлаб чиқаришларга кел-
тирадиган зарарини белгилаб олиш керак. Мавжуд жиноят белгиларини 
текшириш учун қўшимча материаллар талаб қилиш ва тушунтириш хат-


лари олиш мумкин. Жумладан, жиноят иши қўзғатишга оид хулоса 
чиқаришга қуйидаги таҳлиллар асос бўлиши мумкин:
1) сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоида-
лари, балиқ заҳираларини муҳофаза қилиш ёки табиат муҳофазасига оид 
бошқа норматив қоидалар бузилганлиги тўғрисида ҳужжатлар;
2) одамлар томонидан тупроқ, сув ресурслари, балиқ заҳиралари, 
ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар ёҳуд атмосфера ҳавоси 
ифлослангани тўғрисида ҳужжат;
3) оқова сув, тупроқ, ҳаводан олинган намуна таҳлилига оид ҳуж-
жат; 
4) шоҳидларнинг хабари ёки тушунтириш хати, шунингдек ўз хат-
ти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан экологик зарарли оқибатларга 
олиб келган шахснинг кўрсатувлари. 
Тўпланган ахборот ва маълумотларни текшириш мақсадида жиноят 
иши қўзғатганга қадар ҳодиса рўй берган жойларни кўздан кечириш 
лозим. 
Терговнинг дастлабки босқичида ифлосланиш механизми ва манбаи-
га нисбатан турли фаразлар олға сурилади. Бунда объектни ифлослаётган 
чиқиндилар, моддалар ва ташландиқларнинг тури, табиатни муҳофаза 
қилиш қоидаларининг бузилиш сабаблари, уларга риоя қилмаган мансаб-
дор ва бошқа шахслар иштироки ўрганилади. 
Фаразни олға суриш жиноят иши қўзғатиш вақтида вужудга келган 
вазиятга боғлиқ. Қоидага кўра вазиятнинг учта тури мавжуд:
а) сув манбалари, тупроқ ва атмосфера ҳавоси ифлосланганлик фак-
ти маълум;
б) содир этилган қоидабузарликлар одамлар саломатлиги, ҳайвонот 
ва ўсимлик дунёси, балиқ заҳираларига зарар келтиргани очиқ-ойдин 
кўриниб турибди; 


в) илгари йўл қўйилган экологик жиноят белгиларини кўрсатувчи 
материаллар мавжуд.
Шунга мувофиқ терговчи олдида турган вазифаларидан келиб чиқиб 
иш бўйича тергов йўналиши, бу ҳаракатларнинг биринчи навбатдаги 
тадбирлари белгилаб олинади. Энг аввало, жиноий хатти-ҳаракатнинг ке-
либ чиқиш сабаблари ва экологик объектлар ифлосланишининг интенсив-
лиги аниқланади. Бунинг учун қуйидагиларни бажариш зарур:
- воқеа содир бўлган жой ва тозалаш иншоотларини кўздан кечи-
риш;
- атроф муҳитни ифлосланишига олиб келган ишлаб чиқариш жара-
ёни билан танишиш;
- ифлослаётган манбаларни бартараф этиш чорасини кўриш;
- экологик қоидани бузганликда айбли шахс, жабр кўрганлар, гу-
воҳларни сўроқ қилиш;
- ифлосланишнинг технологик жараёнини кўрсатадиган ҳужжат-
ларни олиб қўйиш, ички бошқарув назоратининг ҳолати, экологик назора-
тни амалга оширадиган инспекция ва органларнинг маълумотлари;
- ифлосланганлик даражасини таҳлил этиш учун тупроқ, сув ва 
ҳаводан намуналар олиш; 
- тиббий, биологик, кимёвий, ихтиологик ва бошқа экспертизаларни 
белгилаш. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish