Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Кейинги тергов ҳаракатларининг хусусиятлари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

3-§. Кейинги тергов ҳаракатларининг хусусиятлари 
 
Гумон остидаги шахсни тутиш ва сўроқ қилиш. Гумон остидаги 
шахснинг аниқланиши ва қўлга олиниши «излар босилмай туриб» қиди-
риш ишларининг ижобий натижасидир. Унинг шахсига оид ва қуролли 


қаршилик кўрсатиш имкониятига оид мавжуд маълумотларни ҳисобга 
олиб тезкор гуруҳ таркиби ва қўлга олиш тактикаси ҳал қилинади. Жиноят 
ҳозирча таркиби аниқланмаган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, у 
ҳолда қўлга олиш фактининг ўзини ҳам муайян вақт сир сақлаш керак 
бўлади. Бир неча одамни турли жойларда қўлга олиш талаб этилганида 
кераклича алоҳида тезкор гуруҳлар тузилади ва ҳаракат қилиш вақти ўза-
ро келишиб олинади. Қўлга олиш махсус ёки тезкор ҳаракат бўлинмала-
рига топширилиши мумкин âà óëàð áó èøíè þêñàê ìàҳîðàò áèëàí âà øàðîèò 
òàқîçî ýòãàíäà атрофдагиларга сездирмасдан амалга оширадилар. 
Олинган маълумотлардан тезкорлик билан фойдаланиш мақсадида 
гумон остидаги шахс қўлга олиниши биланоқ сўроқ қилиниши мақсадга 
мувофиқ. У сўроқ қилинганда қуйидагилар аниқланади: 
жиноят содир этиш нияти қандай қилиб ва нима сабабдан пайдо 
бўлди; тажовуз қилинган шахс (буюм) га оид, жиноятни содир этишнинг 
қулай вақти ва шароити хусусидаги маълумотлар кимдан олинди, аввал-
дан жиноятни яшириш тўғрисида келишилганмиди; 
жиноятни содир этишда қўлга олинган шахсдан бошқа яна ким 
иштирок этган, мазкур шахслар қўлга туширилган шахс билан уюшган гу-
руҳ тузганмиди, унинг таркиби, бошлиғи ким, гуруҳ аъзолари ўртасида 
роллар қандай тақсимланган ва бошқа ушбу гуруҳга оид барча маълумот-
лар; 
жиноят содир этилган шарт-шароит, ишлатилган қуроллар, улар 
ҳозирги вақтда қаерда, улар қаердан олинган, агар транспорт воситалари-
дан фойдаланилган бўлса, у ҳолда қандай ва кимга тегишли, ҳайдовчи-
нинг жиноятдаги тутган ўрни; 
жиноятда буюм ёки бошқа моддий бойликлар, пул ўғирланган 
бўлса, у ҳолда улар ҳозир кимда ва қаерда, қайси йўл билан, ким орқали
пулланди ёки пуллаш кўзда тутилган, ана шу шахс илгари ҳам ўғирланган 


буюмларни сотиб олиш билан шуғулланганми.
Мазкур рўйхат тахминий эканлиги ўз-ўзидан маълум. 
Сўроқ ўтказилиши билан, баъзан эса у билан бир вақтда ҳибсга 
олинган шахснинг уйи ва у кириши мумкин бўлган бошқа бинолар тинтув 
қилинади. Тинтув у билан алоқадор шахслар, шунингдек аниқланган ҳам-
товоқларининг уйида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунга қўйиладиган 
асосий талаб - қўққисдан ва тезкор ҳаракат қилиш, бир вақтнинг ўзида бир 
неча ерда тинтув ўтказаётган гуруҳлар ўртасида қатъий ва аниқ ахборот 
алмашувини ташкил этиш. Бу эса олинган маълумотлардан ҳам қиди-
рувда, ҳам далил тўплаш, исботлашда ҳамда ҳибсга олинганлар тергов 
ишига кўрсатиши мумкин бўлган қаршиликни бартараф этиш учун зарур. 
«Излар босилмай туриб» тергов ишлари юритиш жараёнида жабрла-
нувчига ва гувоҳларга таниб олиш учун шахслар ва буюмларни кўрсатиш 
мумкин. Бундай зарурат шахсан жиноятни содир этмаган, лекин аввалла-
ри жабрланувчи ёки гувоҳга дуч келган жиноий гуруҳ раҳбарига нисбатан 
пайдо бўлиши мумкин. 
«Излар босилмай туриб» тергов қилиш жараёни ташкилий нуқтаи 
назардан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин: 
1) ҳодиса содир бўлган жойга йўл олган тергов-тезкор гуруҳ, вазият 
тақозоси билан (мисол учун, зудлик билан яна бир ҳодиса жойини кўздан 
кечириш талаб этилса) ўзининг шу иш юзасидан фаолиятини якунлаб
терговни давом эттиришни эса бошқа терговчи ёки тергов-тезкор гуруҳига 
топширади; 
2) ҳîäèñà ðўé áåðãàí жойда иш бошлаган тергов-тезкор гуруҳи имкон 
борича тергов ишларини тўлиқ амалга оширади ва эътиборан бошқа вази-
фаларни бажариш учун жалб этилмайди; 
3) тергов-тезкор гуруҳи бошланғич босқичдаги то айбдор ҳибсга 
олингунига қадар барча ҳаракатларни амалга оширади, сўнг иш матери-


алларини бошқа терговчи ёки тергов-тезкор гуруҳига топширади. 
«Излар босилмай туриб» жиноятини муваффақиятли очиш терговчи 
ҳамда тезкор ходимдан юксак маҳорат талаб қилиш билан бирга жамоат-
чилик орасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари обрў-эътиборининг 
ҳам юксалишига сабаб бўлади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish