Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ёдда сақланг!!! Конституциявий судда кўриш учун



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Ёдда сақланг!!! Конституциявий судда кўриш учун 
киритилаётган масалага қўйилаётган талаблар
Масала: 
“Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциявий 
суди 
тўғрисида”ги 
Қонуннинг 19-
моддасига мувофиқ, Конституциявий судга масалалар 
киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар томонидан 
киритилган бўлиши керак. 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг 
конституциявийлигини 
текшириш 
тўғрисидаги 
иш 
материаллари қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим: 
1) текширилиши лозим бўлган халқаро шартнома ёки 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, у эълон қилинган 
манбалар тўғрисидаги маълумотлар; 
2) масаланинг Конституциявий судда кўриб чиқилиши 
учун асослар; 
3) тарафнинг фикри, қонун ҳужжатларининг тегишли 
нормалари кўрсатилган ҳолдаги унинг ҳуқуқий асосланиши; 
4) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати. 


287 
III. Ишни Конституциявий судда ишни кўриш. 
Иш 
Конституциявий суд томонидан, қоида тариқасида, судьяларнинг 
айнан битта таркиби томонидан кўриб чиқилади. Конституциявий 
суднинг мажлисида битта ёки бир неча масала кўрилиши мумкин. 
Ҳар бир масала юзасидан алоҳида қарор қабул қилинади. 
Конституциявий суднинг мажлисида Конституциявий суднинг 
раиси, у йўқлигида ёки унинг топшириғи бўйича - Конституциявий 
суд раисининг ўринбосари, раис ва унинг ўринбосари бўлмаган 
тақдирда ёки улар ўз вазифаларини бажаришларига имконият бўлмай 
қолганда – Конституциявий суднинг энг катта ёшли судьяси раислик 
қилади. 
Раислик қилувчи Конституциявий суднинг мажлисига бошчилик 
қилади. Унинг суд залида тартибни сақлаш тўғрисидаги 
кўрсатмалари мажлиснинг барча иштирокчилари ва мажлислар 
залида ҳозир бўлган бошқа шахслар учун мажбурийдир. 
Раислик қилувчи: 
- тарафларга ва уларнинг вакилларига ишнинг барча ҳолатлари 
бўйича тушунтиришлар бериш, ўз далилларини асослаш ва бир-
бирларига 
ўзларининг 
нуқтаи 
назарларини 
аниқлаш 
ва 
равшанлаштириш мақсадида саволлар бериш учун тенг имкониятлар 
яратиш; 
- суд томонидан экспертларнинг оғзаки ва ёзма хулосаларини 
текшириш ҳамда баҳолаш; 

мутахассисларнинг 
фикрларини, 
иш 
бўйича 
судга 
чақирилганларнинг кўрсатувларини эшитиш; 
- тарафларга ва суд мажлисининг бошқа иштирокчиларига кўриб 
чиқилаётган 
ишнинг 
ҳолатлари 
бўйича 
экспертларга, 
мутахассисларга ва гувоҳларга саволлар билан мурожаат этиш 
имкониятини бериш; 
- тарафлар ва суд мажлисининг бошқа иштирокчилари тақдим 
этган, 
шунингдек, 
суд талаб 
қилиб 
олган 
ҳужжатларни 
Конституциявий суд томонидан кўриб чиқиш; 
- суд муҳокамасининг боришини ва натижаларини қайд этиш 
йўли билан кўриб чиқилаёттан масала бўйича ҳар томонлама тўлиқ ва 
холис муҳокамани таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни 
кўради. Раислик қилувчи кўриб чиқилаётган масалага алоқасиз барча 
нарсаларни иш бўйича муҳокама жараёнида бартараф этади. 
Раислик 
қилувчи 
Конституциявий 
суд 
судьяларининг 
маслаҳатхонадаги маслаҳатлашувига раҳбарлик қилади, бунда 


288 
судьяларга ўз фикрларини эркин ва монеликсиз билдириш 
имкониятини яратади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish