Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Конституциявий 
суд 
мажлиси 
иштирокчилари. 
Конституциявий суд мажлисида ҳозир бўлган шахслар процесс 
иштирокчилари деб номланади.
Тарафлар, 
тарафларнинг 
вакиллари, 
гувоҳлар, 
экспертлар, 
мутахассислар 
– 
Конституциявий суд 
мажлисининг 
иштирокчилари
ҳисобланадилар. 
Конституциявий суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти, Олий Мажлис Конунчилик палатасининг Спикери, 
унинг ўринбосарлари, Олий Мажлис Сенатининг Раиси, унинг 
ўринбосарлари, Бош вазир, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи 
Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, 
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Адлия вазири 
қатнашишлари мумкин. Улар кўриб чиқилаётган барча масалалар 
юзасидан ўз фикрларини баён этишга ҳақлидирлар.
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатнинг 
конституциявийлигини 
текшириш тўғрисида таклиф билан мурожаат этган ташаббускорлар, 
шунингдек, конституциявийлигини текшириш тўғрисида масала 
қўйилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни чиқарган, халқаро 
шартномани тузган органлар, мансабдор шахслар конституциявий 
судловда 
тарафлар
ҳисобланади. Суд мажлиси вақти ва жойи 
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлардан бири ёки 
унинг вакили Конституциявий суд мажлисига келмаслигининг ўзи, 
масаланинг кўриб чиқилишига ва унинг юзасидан қарор қабул 
қилинишига тўсқинлик қилмайди. Тарафлардан бири ёки унинг 
вакили суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида билдириш хатини 
олмаганлиги ёки ўз вақтида олмаганлиги оқибатида Конституциявий 
суднинг мажлисига келмаган такдирда ёхуд тараф билдириш хатини 
олганлиги ҳақида маълумотлар бўлмаса, агар тараф тегишли 


281 
масалани қўриб чиқишда ўзининг иштирок этиш нияти борлигини 
билдирган бўлса, суд мажлиси кейинга қолдирилиши лозим. Судда 
масалани кўриш, иккала тараф келмаган, уларнинг келмаганликлари 
сабаби судга номаълум бўлган ҳолларда ҳам кейинга қолдирилиши 
мумкин.
Тарафларнинг вакиллари
– бу Конституциявий судда тарафлар 
томонидан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш топширилган 
шахслар. Суд мажлисида тарафларнинг вакиллари сифатида 
адвокатлар, мутахассислар ва тараф (тарафлар) томонидан уларнинг 
ваколатлари кўрсатилган ҳолда берилган ишончнома асосида бошқа 
шахслар иштирок этишлари мумкин. 
Конституциявий 
судда 
лавозими 
бўйича 
қуйидагилар 
тарафларнинг вакиллари бўлишлари мумкин: таклифни киритган 
органнинг раҳбари, конституциявийлигини текшириш тўғрисида 
масала қўйилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни чиқарган, халқаро 
шартномани тузган органларнинг раҳбарлари, мансабдор шахслари. 
Гувоҳлар, экспертлар ва мутахассислар. 
Конституциявий суд 
мажлисига зарур маълумотлар ёки материалларга эга бўлган шахслар, 
экспертлар ва мутахассислар чақирилиши мумкин. Уларга ўз нуқтаи 
назарини фаол ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳуқуқлар берилади.
Конституциявий судда ишларни кўриш муносабати билан жалб 
этилган экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга қонун 
ҳужжатларига мувофиқ харажатлар ва ҳақ тўланади. 
“Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциявий 
суди 
тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, Конституциявий суд 
томонидан чақирилган гувоҳлар, экспертлар ва мутахассисларнинг 
келиши шарт. 
Улар келмаган ҳолларда Конституциявий суд қуйидаги 
қарорлардан бирини қабул қилади: 
1) гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар йўқлигида ишни 
моҳияти бўйича кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисида; 
2) гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар келмаганлигининг 
оқибатларини ҳал қилиш масаласини иш материалларини текшириш 
тугаллангунга қадар кейинга қолдириш ва масаланинг моҳияти 
бўйича кўриб чиқиш бошланиши тўғрисида; 
3) суд мажлисида танаффус эълон қилиш ва гувоҳлар, экспертлар 
ёки мутахассислар келишини таъминлаш чораларини кўриш 
тўғрисида; 


282 
4) агар келмаган гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар 
йўқлигида ишни тўғри ҳал этишнинг имкони бўлмаса, ишни кўриб 
чиқишни кейинга қолдириш тўғрисида. 
Давлат тилини билмайдиган мажлис иштирокчилари ўз она 
тилида сўзга чиқишлари ва тушунтиришлар беришлари ҳамда 
таржимон хизматидан фойдаланишлари мумкин. Суд мажлисини 
таржимон билан таъминлаш вазифаси Конституциявий суд 
девонининг тегишли бўлинмаси зиммасига юкланади. 
Суд мажлисининг барча иштирокчилари ва мажлис залида ҳозир 
бўлган бошқа шахслар Конституциявий судга ҳамда суд интизоми ва 
одобининг белгиланган қоидаларига ҳурмат билан муносабатда 
бўлишлари, раислик қилувчининг мажлис тартибига риоя этиш 
ҳақидаги кўрсатмаларига сўзсиз итоат этишлари шарт. 
Конституциявий суд мажлисининг тартибини бузиш, раислик 
қилувчининг мажлис тартибига риоя этиш ҳақидаги кўрсатмаларига 
бўйсунмаслик, Конституциявий судда қабул қилинган қоидаларни 
менсимаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish