Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

котибиятининг мудири
амалга оширади, у: 
- ишни кўриб чиқишга тайёрлаш юзасидан Конституциявий 
суднинг раиси томонидан белгиланган муддатларга риоя этилиши 
бўйича Конституциявий суд девони фаолияти ва тайёргарлик 
жараёни устидан назоратни амалга оширади; 
- Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилаётган иш 
юзасидан хулосалар бериш тўғрисидаги таклифлар режаси 
лойиҳасини тузади, уни суд кўриб чиқиши учун тақдим этади; 
- Конституциявий суд тасдиқлаган режани девон ходимларига 
тарқатади; 
- Конституциявий суд раиси масалани судда кўриб чиқишга 
киритиш тўғрисида қарор қабул қилганидан кейин уч кундан 
ошмаган муддатда ишни ва унга илова қилинган материалларнинг 
нусхаларини судьяларга тарқатади; 


279 
- Конституциявий суднинг навбатдаги мажлиси кун тартибини 
судьяларга ва иштирокчиларга тарқатади; 
- Конституциявий суд мажлиси ўтказилишини техник ва 
ташкилий 
жиҳатдан 
таъминлайди, 
шу 
жумладан, 
мажлис 
иштирокчиларини рўйхатдан ўтказади, хавфсизликни таъминлаш 
бўйича чораларни кўради; 
- Конституциявий суд мажлисларида баённома юритишни 
ташкил этади. 
Конституциявий судда ишларни юритиш. 
Конституциявий суд 
конституциявийлиги шубҳа туғдирган кўриб чиқилаётган муайян 
масалалар юзасидангина тўхтамга келади. 
Конституциявий 
суд 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатнинг 
конституциявийлигини текшириб, бир вақтнинг ўзида текширилган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосланган ёхуд унинг қоидаларини 
такрорлайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хусусида ҳам, гарчи 
Конституциявий суд қараб чиқиши учун киритилган масалада улар 
хусусида сўз юритилмаган бўлсада, тўхтамга келиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ўзбекистон 
Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуни билан 
назарда тутилган Конституциявий суд вазифаларини рўёбга чиқариш, 
ваколатларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида суд 
интизоми ва одоби қоидалари, иш юритиш хусусиятлари, ходимларга 
қўйиладиган талаблар ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий 
суди фаолиятини ташкил этиш тартибига оид бошқа масалалар унинг 
Регламенти
1
билан белгиланади. 
Конституциявий 
суд 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг 
конституциявийлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
қонунлари, 
давлатлараро 
шартномавий ва бошқа мажбуриятлари, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 
шунингдек, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларининг конституциявийлиги презумпциясига асосланади. 
Масалаларни кўриб чиқишда Конституциявий суд тарафларнинг 
далил-исботларига боғланган эмас. Конституциявий суд тақдим 
этилган материаллар, тушунтиришлар ва кўрсатувлар билан чекланиб 
қолмай, иш ҳолатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширилиши, 
тарафларнинг, бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуклари таъминланиши, 
1
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2004 йил 30 январдаги 1-сонли қарори билан 
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Регламенти. 


280 
улар ўз зиммаларига юкланган вазифаларни лозим даражада 
бажаришлари учун барча чораларни кўриши шарт. 
Конституциявий суд хулосалар бериш ва бошқа масалаларни 
кўриб чиқиш тарафларнинг хизматдаги мавқеи, бўйсуниши ҳамда 
турган жойидан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида 
амалга оширилади. Аввал айтилганидек, Конституциявий судда 
ишларни юритиш Ўзбекистон Республикаси давлат тилида амалга 
оширилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish