Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Конституциявий судлов тили. 
Конституциявий судда ишларни 
юритиш Ўзбекистон Республикаси давлат тилида амалга оширилади. 
Давлат тилини билмайдиган мажлис иштирокчилари ўз она тилида 
сўзга чиқишлари ва тушунтиришлар беришлари ҳамда таржимон 
хизматидан фойдаланишлари мумкин. Суд мажлисини таржимон 
билан таъминлаш вазифаси Конституциявий суд девонининг 
котибияти зиммасига юкланади. 
Конституциявий суд қарорлари барча давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари, шунингдек, корхона, муассаса, ташкилотлар ва 
жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун 
мажбурийдир. 
Конституциявий суд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, расмий 
ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини тақдим этиш, улар томонидан 
кўриб 
чиқиладиган 
масалалар 
бўйича 
тушунтириш 
ва 
консультациялар бериш ҳақидаги талаблари йўлланган барча 
органлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий. 
9.4. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциявий 
суди 
фаолиятининг ташкил этилиши асослари 
 
Умумий қоидалар. 
Конституциявий судда иш юритишнинг 
асосий қоидалари “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди 
тўғрисида”ги Қонуннинг 19-28 моддалари билан тартибга солинган. 
Конституциявий суд фаолияти тартиби унинг Регламенти билан 
белгиланади
1

Қонун нормаларига кўра, агар олинган материаллар қўйилаётган 
талабларга жавоб берса, Конституциявий суд улар олинган кундан 
эътиборан етти кунлик муддатдан кечиктирмай масалани ўрганиб 
чиқишга киришади. Конституциявий судда тегишли материал 
олинган пайтдан бошлаб кечи билан уч ой ичида кўриб чиқилаётган 
масала юзасидан қарор қабул қилинади. 
1
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2004 йил 30 январдаги 1-сонли қарори билан 
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Регламенти // Ўзбекистон Республикаси 
Конституциявий суди ахборотномаси, 2004 й., ўнинчи нашр. 


278 
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини 
ташкил этилишини тавсифлашда ушбу суд 
Раиси 
эгаллайдиган 
масъулиятли вазифани алоҳида айтиб ўтиш лозим.
Конституциявий суднинг раиси: 
- Конституциявий суднинг ишига раҳбарлик қилади, судьялар 
ўртасида вазифаларни тақсимлайди; 
- Конституциявий суд мажлисларини чақиради ва уларда раислик 
қилади; 
- Конституциявий суд девонининг таркибий тузилишини ва штат 
жадвалини тасдиқлайди; 
- Конституциявий суднинг девони ишига умумий раҳбарликни 
амалга оширади, девон ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан 
бўшатади; 
- девон ходимларини рағбатлантириш чораларини кўради ва 
жазолаш чораларини қўллайди; 
- Конституциявий суднинг Ички меҳнат тартиби қоидаларини 
тасдиқлайди; 
- Конституциявий суднинг ишини ташкил этиш билан боғлиқ 
бошқа вазифаларни бажаради; 
- Конституциявий суднинг фаолиятини ташкил этиш масалалари 
юзасидан фармойишлар чиқаради; 
- суд мажлисига тайёргарлик кўришга умумий раҳбарликни 
амалга оширади. 
Суд мажлисларини тайёрлаш бўйича ишларни Конституциявий 
суд 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish