Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Кўриб чиқиш - Конституциявий суднинг ваколатига



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Кўриб чиқиш - Конституциявий суднинг ваколатига 
кирмайдиган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тартиби. 
Кўриб чиқиш Конституциявий суднинг ваколатига кирмайдиган 
фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тартиби “Фуқароларнинг 
мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
талаблари асосида амалга оширилади.
Агар Конституциявий судга келиб тушган фуқаролар 
мурожаатларида бошқа давлат органлари, давлат ва нодавлат 
ташкилотлари ваколати доирасига кирувчи масалалар қўйилган 
бўлса, мурожаат Конституциявий суд раҳбарияти билан келишган 
ҳолда 5 кунлик муддат ичида уни кўриб чиқиш топширилган 
апппарат ходими ёки судья томонидан имзоланади ва тегишлилиги 
бўйича йўлланади, бу ҳақда муаллиф хабардор қилинади.
Низомда мурожаатларни бошқа давлат органларида кўриб чиқиш 
учун ёки қарори ёки ҳаракати устидан шиоят қилинган давлат 
органлари ёки мансабдор шахсларига асоссиз йўллаш ман 
этилганлиги белгиланган. Агар тегишли муассаса ёки органларга 
мурожаатни йўллаш учун етарли асослар мавжуд бўлмаса, бундай 
мурожаат 5 кунлик муддат ичида асосланган тушунтириш хати билан 
фуқарога қайтарилади.
Айтиш керакки, Конституциявий суд девонида фуқаролар 
мурожаатлари ҳисоби юритилади. Мурожаатларни ўрганиш 
натижалари бўйича Конституциявий суднинг йиллик ва ярим йиллик 
мажлисига ёзма ҳисобот тақдим этилади. Мурожаатлар борасидаги 
иш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги маълумотлар кўрсатилган 
бўлиши лозим: 
- фуқаролар ўз мурожатларида қандай мазмундаги муаммоларга 
кўпроқ эътибор қаратишади; 
- кўпчилик мурожаат муаллифлари аҳолининг қайси тоифасига 
киради;
- мурожаатларда қайси органлар ва мансабдор шахсларнинг 
ҳаракатлари кўпроқ шикоят қилинади; 


273 
- мурожаатларда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг 
ҳаракатлари Конституцияга зид эканлигини тасдиқловчи далиллар 
мавжудлиги. 
Юқорида баён этилганлар билан бир қаторда ёзма хулосада 
фуқароларни Конституциявий судга мурожаат қилишга мажбур этган 
бошқа ҳолатлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида фуқароларни 
қабул 
қилиш 
“Фуқароларнинг 
мурожаатлари 
тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддаси асосида амалга 
оширилади.
Ўзбекистоннинг конституциявий назоратнинг европа моделини 
қабул қилиши республика Конституциявий суди халқаро алоқалари 
йўналишини белгилайди. Германия Федератив Республикасининг 
Федерал конституциявий суди, Франциянинг Конституциявий 
кенгаши, Польшанинг Конституциявий трибунали, Чехия, Словакия, 
Россия, Украина, Арманистон, Грузия, Азорбойжон ва бошқа 
давлатларнинг конституциявий судлари билан ҳамкорлик йўлга 
қўйилган. 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий 
суди Европа Конституциявий судлар Конференциясининг доимий 
кузатувчиси мақомини олди. Кўп чет эл давлатлари Конституциявий 
судлари делегациялари Ўзбекистон Конституциявий судига ташриф 
буюришади. 
Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Конституциявий 
суди конституция ва унинг устуворлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ в 
эркинликларини ҳимоя қилиш органи сифатида ўз ўрнини топганидан 
далолат беради. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish