Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Шундай 
қилиб, 
Конституциявий 
суд 
нима 
билан 
шуғулланади? 
Умумий ва хўжалик юрисдикция судларидан фарқли 
равишда Конституциявий суд Конституциянинг 109-моддаси ва 
“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги 
Қонуннинг 1-моддаси талабларига асосан ўз фаолиятини қуйидаги 
йўналишларда амалга оширади: 
- Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти фармонларининг, ҳукумат ва маҳаллий 
давлат 
ҳокимияти 
органлари 
қарорларининг, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
давлатлараро 
шартномавий 
ва 
бошқа 
мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига 
мослигини аниқлайди;
- Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциясига, 
Қорақалпоғистон 
Республикасининг 
қонунлари 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради; 
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг 
нормаларига шарҳ беради; 
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари 
билан ўзининг ваколатлари доирасига киритилган бошқа ишларни 
кўриб чиқади. 


264 
Масалаларни кўриб чиқишда Конституциявий суд норматив-
ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг 
ҳамда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларни Конституцияга 
мослиги презумпциясидан келиб чиқади. 
Бунда “Конституцияга мослиги” тушунчаси текширилаётган 
қонун матни бўйича ёки ўзининг мазмуни бўйича Конституцияда 
белгиланган қоидаларни такрорлаши кераклигини англатмаслиги 
назарда тутилган. Қонун доимо Конституцияда назарда тутилмаган 
янгиликларни ўз ичига олади; у Конституция нормаларини тўлдиради 
ва ривожлантиради. Шунинг учун “Конституцияга мослиги” 
тушунчаси остида қонунда Конституция қоидаларига зид келадиган 
нормалар йўқлигини англатади. Аслини олганда гап қонуннинг 
Конституцияга мослигини аниқлаш мақсадида текшириш ҳақида 
бориши керак. Конституциявий суд қонунни Конституция 
нормаларига зид деб топиши мумкин. Бундай қонунни бекор қилиш 
ва ўзгартиш, янги ҳуқуқий нормалар яратиш қонун чиқарувчи орган 
томонидан 
амалга 
оширилади. 
Кўриб 
турганимиздек, 
Конституциявий суднинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи 
ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига 
доир ишларни кўриб чиқиш фаолияти Конституция нормаларига 
шарҳлар бериш билан чамбарчас боғлиқ. Конституция нормаларига 
шарҳлар бериш орқали конституциявий нормаларнинг маъноси ва 
мазмунини тушунишда яхлитлик ва барқарорликка эришилади, чунки 
улар ҳуқуқий давлатнинг асосини ташкил этади ва бевосита 
қўлланилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish