Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


I. Конституциявий судга мурожаат этиш



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

I. Конституциявий судга мурожаат этиш. 
Конституциявий 
судлов механизми ишлаши учун тегишли сабаб ва асослар мавжуд 
бўлиши керак. Ишни кўриб чиқиш учун сабаб Конституциявий судга 
мурожаат этиш ҳисобланади. Конституциявий судга мурожаат қилиш 
икки турга бўлиниши мумкин: 1) Конституциявий судга масалалар 
киритиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг мурожаатлари ва 2) 
фуқаролар мурожаатлари. 
Қонуннинг 19-моддасида Конституциявий судга масалалар 
киритиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати келтирилган. Эслатиб 
ўтамиз, уларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик 
палатасининг Спикери, Олий Мажлис Сенатининг Раиси, 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Олий Мажлис 
Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан 
бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи, Олий Мажлис Сенати 
аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат 
сенаторлар гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, 
Олий хўжалик судининг раиси ва Бош прокурори киради. Масала 
Конституциявий суднинг камида уч судьяси ташаббуси билан ҳам 
киритилиши мумкин.
Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тартиби Ўзбекистон 
Республикаси Конституциявий судининг 2004 йил 30 январдаги 6-
сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси 


285 
Конституциявий судининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш 
тартиби тўғрисидаги Низом билан тартибга солинган
1

Конституциявий судга 1 гуруҳ мурожаатлари расмий талаб ёки 
илтимоснома шаклида, 2 гуруҳ мурожаатлари эса фақат ариза, таклиф 
ёки шикоят шаклида тақдим этилиши мумкинлигига эътиборни 
қаратиш лозим.
II. Суд мажлисига тайёргарлик кўриш. 
Конституциявий 
суднинг раиси суд мажлисига тайёргарлик кўришга умумий 
раҳбарликни амалга оширади. 
Конституциявий суднинг раиси тушган масалалар юзасидан 
қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 
а) ишни суд кўриб чиқиши учун қабул қилиб олиш тўғрисида; 
б) ишни дастлабки ўрганиш учун ижро этиш муддатини 
кўрсатган ҳолда бир судьяга ёхуд Конституциявий суд экспертларига 
топшириш тўғрисида; 
в) масала чақириб олинган тақдирда уни қайтариб юбориш 
тўғрисида. 
Ишни кўриб чиқишга қабул қилиш тўғрисида қарор 
чиқарилганидан кейин Конституциявий суднинг раиси ишни суд 
мажлисида кўришга тайёрловчи маърузачи судьяни тайинлайди ва 
ишни ниҳоясига етказиш учун, қоида тариқасида, материаллар 
Конституциявий судга келиб тушган кундан бошлаб икки ойдан 
ошмаган муддатни белгилайди. Конституциявий суднинг раиси кўриб 
чиқилаётган масаланинг ўта мураккаблиги муносабати билан 
белгиланган муддатни бир ойдан ортиқ бўлмаган вақтга узайтириши 
мумкин. 
Маърузачи судья ўзига боглиқ бўлмаган сабабга кўра (касаллиги, 
меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлиши) суд мажлисида ўзига 
топширилган иш юзасидан маълумот бера олмаса, бу ҳақда сабабини 
аниқ кўрсатиб, Конституциявий суднинг раисига ёзма маълумот 
беради, шундан сўнг Конституциявий суд раиси бошқа маърузачи 
судьяни тайинлайди. 
Маърузачи судья якунловчи қарор лойиҳасини тайёрлайди. 
Конституциявий 
суднинг 
раиси 
иш 
материалларининг 
Конституциявий судда кўриб чиқиш учун тайёрлиги тўғрисида 
маърузачи судьянинг маълумотини эшитгач, суд мажлисига таклиф 
этилиши лозим бўлган шахслар доирасини белгилайди, мажлис жойи 
ва вақти тўғрисида, шунингдек, зарур материалларни мажлис 
1
Қаранг: 9.2-банд. 


286 
иштирокчиларига юбориш ва судьяларга топшириш тўғрисида 
фармойишлар беради. 
Конституциявий судга масалаларни киритиш ҳуқуқига эга бўлган 
субъектлар томонидан киритилган, тўхтамга келиниши лозим бўлган 
барча 
масалалар 
Конституциявий 
суд 
раиси 
томонидан 
Регламентнинг 11-моддаси 6-бандига асосан суд мажлиси 
муҳокамасига киритилади. Конституциявий суднинг мажлиси 
Регламентда белгиланган қоидалар ва тартибларга риоя этилган ҳолда 
ўтказилади. 
Конституциявий суднинг мажлислари раис томонидан, у 
йўқлигида - Конституциявий суд раисининг ўринбосари томонидан, 
Конституциявий суднинг раиси ва унинг ўринбосари йўқлигида ёки 
улар ўз вазифаларини бажариш имкониятига эга бўлмаганларида - 
Конституциявий суднинг энг катта ёшли судьяси томонидан 
чақирилади. 
Конституциявий суднинг судьялари навбатдаги мажлис вақти ва 
жойи ҳақида суд мажлиси бошланишидан камида ўн кун олдин 
хабардор қилинадилар. Айни вақтда уларга мажлиснинг кун тартиби 
ва ишни кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар 
топширилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish