Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


Ҳал қилув қарорига қўйилган талабларни яна бири ҳал қилув қарорининг мустаснолигидир. Мустаснолик



Download 12,6 Mb.
bet209/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

2. Ҳал қилув қарорига қўйилган талабларни яна бири ҳал қилув қарорининг мустаснолигидир.
Мустаснолик шундан иборатки, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори тарафлар ўртасидаги айнан ўша низони яна судда кўришга имкон бермайди. Фуқаролик суд ишларини юритишга мувофиқ, айнан ўша тарафларнинг, айнан ўша асосларга биноан иккинчи марта даъво қўзғатишига йўл қўймайди. Шу сабабли қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган тақдирда, ўша тарафлар ўртасида ўша нарса устидан худди ўша асосларга биноан янгидан даъво қўзғатиш мумкин эмас. Мана шу элемент (айнан ўша тарафлар, айнан ўша нарса ва ўша асослар) мавжуд бўлган тақдирдагина айнан ўша даъво даъволигича қолаверади.
Ҳал қилув қарорининг мустаснолигига кўра, шу иш бўйича яна иш қўзғатилишига йўл қўйилмайди.
3. Қонуний кучга кирган суднинг чиқарган қарори муқаррар бўлиши талаб этилади. Бу дегани яъни:
Ижронинг муқаррарлигининг маъноси шуки, қонуний кучга кирган суд қарори албатта бажарилиши шарт, агар тегишли тараф уни ихтиёри билан бажармаса, у тегишли давлат ҳокимияти орган­лари томонидан мажбуран бажартирилади.
Масалан, олдиндан ҳал қилиб қўйиш, преюдициал (лотин) сўзини мазмунида суднинг чиқарган қарори шу тарафлар иштирок этаётган бошқа ишлар учун аҳамиятли бўлиб чиқарилган бу қарор шахслар ўртасида шубҳа туғдирмаслик тушунилади. Суднинг қаро­ри нафақат ишда қатнашувчи шахслар учун, балки, бошқа ишни кўраётган суд учун ҳам мажбурий ҳисобланади. Бу қоида ФПКнинг 60-моддасида ўз ифодасини топган. Бунда айтилишича, бир фуқа­ролик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган фактлар ўша шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик ишларини кўраётганда янгидан исбот қилинмайди.
Бундан ташқари, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори жиноят ишларини кўрган суд учун ҳам мажбурийдир, аммо ҳал қилув қарорида белгиланган воқеа ёки иш тўғрисидаги масала юзасидангина мажбурийдир (ЖПКнинг 23-моддасини иккинчи қисми ёки ФПКнинг 60-моддасини учинчи қисми).
4. Агар иш судда ФПКнинг 5-моддасида назарда тутилган тартибда прокурор ёки давлат бошқарув органи, касаба уюшмаси, корхона, муассаса, ташкилотлари уларнинг бирлашмалари ёки айрим фуқаролар томонидан ФПКнинг 5-моддасида кўрсатилган тартибда бошланган бўлса, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори кимнинг манфаатини кўзлаб даъво қўзғатилган бўлса, шу шахс учун мажбурийдир.
Агар жавобгардан даврли тўловлар (алиментлар, майиб бўлганлик ёки қарамоғидаги шахслар таъминоти учун тўловлар ва ҳақазолар) ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин шу тўловлар миқдорини аниқлашга ёки уларнинг муддатига таъсир этувчи ҳолатлар жиддий равишда ўзгарса, ҳар бир тараф даъво қўзғатиш йўли билан тўловларнинг миқдори ва муддатини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир.
Фуқаролик процессида ҳар бир фуқаролик ишини мазмуни бўйича биттагина судда кўриш ва ҳал қилиш қатъий қоида сифатида белгиланган. Тарафлар фақат битта (юқори) инстанцияга шикоят қиладилар, қарорнинг қонуний, асосли ва адолатли қарор эканини юқори босқич судларида текшириш мумкин.
Ушбу шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида кўрсатилган қоида шундан далолат берадики, дейлик алимент ундириш бўйича даъвогарнинг талаби бўйича учта боланинг тарбияси учун жавоб­гарнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлардан суднинг ҳал қилув қаро­рига асосан қисми ундирилаётган бўлса, кейинчалк иккинчи даъво­гар-она, шу жавобгарга нисбатан бир боласи учун алимент унди­риш тўғрисида даъво қўзғатилган тақдирда суд бу даъво аризасини кўриш билан ундирилаётган алиментнинг кейинги даъвога қўшиб умумий Ѕ-қисмидан оширилмаслик чорасини кўриш ҳақида олдин қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб тегишли ўзгар­тириш киритишга ҳақли эканлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қароридан кўчирма:
Оила кодексининг 47-моддаси биринчи қисмида белгиланган никоҳнинг тугатилиш вақти 1998 йил 1 сентябрдан кейин ажратил­ган никоҳларга татбиқ этилади.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори фуқаролик ҳола-ти далолатномаларини қайд қилиш органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори нусхаси никоҳдан ажратилганлик тўғрисидаги гувоҳномага тенглаштирилади (Оила кодексининг 47-моддаси) («Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўриш­да қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий суди Пленумининг қарори. Қонун номи билан. Ўзбе­кистон Республикаси Олий суди Ахборотномаси. 1998, № 3. 28-б).

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish