Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Қўшимча ҳал қилув қарори



Download 12,6 Mb.
bet205/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

214-м о д д а. Қўшимча ҳал қилув қарори


Иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарган суд ишда иштирок этаётган шахсларнинг аризаларига кўра ёки ўз ташаббуси била қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳал қилув қарори чиқариши мумкин:
1) ҳуқуқ тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, ундирилмаган сумма миқдорини, топширилиши лозим бўлган мулкни ёки жавобгар бажариши лозим бўлган мулкни ёки жавобгар бажариши лозим бўлган ҳаракатларни кўрсатмаган бўлса;
2) арз қилинган талабларнинг бирортаси бўйича ишда иш­тирок этувчи шахслар далиллар келтирган ва тушунтиришлар берган бўлсалар-у, лекин бу хусусида ҳал қилув қарори чиқарилмаган бўлса;
3) ҳал қилув қарорида суд харажатларини тақсимлаш кўрсатилмаган бўлса.
Қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш масаласи ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай қўзғатилиши мумкин.
Қўшимча ҳал қилув қарори суд томонидан масала ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқарилганидан сўнг қабул қилинади ва унинг устидан апелляция тартибида шикоят берилиши ҳамда унга нисбатан протест келтириши мумкин.
Қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш тўғрисидаги талабни рад этиш ҳақидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтириш мумкин.


1. Суд ишни ҳал қилганда ўзининг ҳал қилув қарорида даъво­гарнинг барча саволларига тўла жавоб бериши керак. Суд ўз фик­рича асосли деб топилган талабларни қондириш, асоссиз талаблар­ни рад қилиш лозим. Аммо қандайдир сабаб билан ҳал қилув қарори тўлиқ, яъни унда даъвогарларнинг барча талабларига жавоб бўлмаса, тарафлар қўшимча қарор чиқаришни суддан сўрашлари мумкин.
Иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарган суд ёки ҳал қилув қаро­рини ижро этиш жойидаги суд ишда иштирок этаётган шахслар­нинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда қўшимча қарор чиқариши мумкин.
Агар суд ҳуқуқ тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, ундирилган сумма миқдорини, топширилиши лозим бўлган мулкни ёки жавобгар бажариши лозим бўлган ҳаракатни кўрсатмаган бўлса (масалан, даъвогар ўзини ишдан ғайриқонуний бўшатилганлигини айтиб, мажбуран ишсиз юрган кунлари ва ошиқча қилинган ишлари учун ҳақ тўлашни сўраганда), суд қарорида даъвогарнинг ишдан бўшатилишини тўғри топиб, лекин ортиқча ишланганлик учун ҳақ тўлаш масаласи текширилган бўлса ҳам, суднинг ҳал қилув қарорида бу ҳақда ҳеч нима айтилмаган бўлса ёки масалан, уйга нисабатан умумий мулк ҳуқуқи тўғрисдаги даъво кўрилганда суд даъвогарнинг даъвосини қондириб, уни мазкур уйнинг шерик эгаси деб топади, (лекин шу уйнинг қайси қисмига эга бўлганлигини кўрсатмаганда ва шунга ўхшаш бошқа ҳолларда).
Қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш масаласи ҳал қилув қаро­ри чиқарилган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай қўзғатилиши мумкин.
Агар суднинг ҳал қилув қарорига апелляция шикояти берилган ёки протест келтирилган ва шу билан бир вақтда қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш масаласини ҳал этиб, кейин ишни апелляция босқичи судга кириш учун юборилиши лозим1.
Қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш тўғрисидаги талабни рад этиш ҳақидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин (ФПКнинг 214-мод­даси).
Иш бўйича қўшимча ҳал қилув қарори ФПКнинг 214-моддаси­да белгиланган ҳолатлардагина ва фақат ишни кўриш чоғида аниқ­ланган ҳуқуқий ҳолатлар асосида чиқарилиши мумкин. Қўшимча ҳал қилув қарори чиқарш масаласини ҳал қилув қарори чиқарил­гандан кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай қўзғатилиши мумкин. Қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш масаласини қўйиш билан боғлиқ муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолда у ФПКнинг 130-моддасида белгиланган тартибда суд томо­нидан тикланиши мумкин.
Агар суднинг ҳал қилув қарорига кассация шикояти берилган ёки протест келтирилган ва шу билан бир вақт қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш масаласи ҳам қўйилган бўлса, суд аввал қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш масаласини ҳал қилиб, кейин ишни кассация босқич судига кўриш учун юборади.
Суд қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш чоғида ҳал қилув қарорининг мазмунини ўзгартиришга ёки суд мажлиси текширил­маган янги масалаларини ҳал қилишга ҳақли эмас.
Демак, қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш учун иш бўйича чиқарилган асосий ҳал қилув қарорида қонунда кўрсатилган камчиликлар бўлиши ва бажариладиган процессуал ҳаракатлар уни тўлдиришга қаратилган бўлмоғи лозим.
Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш учун суд амалиётида асос бўладиган ҳолатларга кўпинча даъвогарнинг арз қилган талабларини кўрмасдан қолдириш, жавобгарнинг ҳам қарши талаб қўйиши, шунингдек даъвонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахснинг талабини кўрмасдан қолдириш каби йўл қўйилган хатоларни кўрсатиш мумкин.
Суд амалиётида қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш учун ишда иштирок этувчи шахслар бир нечта чалкаш талабларни арз қилиши туфайли суд ҳал қилув қарорида ундириладиган сумманинг миқдорини аниқ кўрсатилмаслиги ёки мол-мулкни қанча миқдорда, кимга берилиши тўлиқ кўрсатмаслик учун асос вужудга келиши мумкин. Лекин бу талаблар, судда далиллар асосида текширилган бўлиши лозим. Масалан, жиноят ишларини судда кўришда келтирилган зарарни фуқаролик даъвоси тартибида кўришда зарар миқдорини кўрсатмаслик даъвогарга қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариб бериш учун судга мурожаат этишга асос бўлади1.
2. Ҳал қилув қарорини чиқаришда суд харажатлари кўрсатил­ган ҳолатлар ҳам қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш учун асос бўлади. Суд харажатларини чиқариш учун асос бўлади. Суд хара­жатларини ундириш умумий қоидаларга амал қилган ҳолда бажа­рилади. Худди шу тариқа қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш учун суд ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда (иш кўриш вақти, жойи ва ҳоказо) иш кўрилгандан сўнг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар ўн кун муддатдан кечик­тирмасдан қўзғатилиши мумкин.
Ушбу қоида кўрсатилган ҳоллардан ташқари мавжуд бўлган бошқа сабабларга кўра қўшимча ҳал қилув қарорини чиқаришни суд асоссиз рад этилганлиги устидан манфаатдор тараф суднинг ажримига нисбатан хусусий шикоят беришга прокурор хусусий протест келтиришга ҳақли.
Суд амалиётидан мисолга эътибор беринг:
У.Н. судда даъво қўзғатиб, 1993 йил Пахтакор тумани Махму­дов кўчасидаги 16-сонли уй-жойни С.Ч.дан келишилган 4.500.000 сўм купонга сотиб олганлигини, жавобгар эса пулни тўлиқ олган бўлса-да, олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштиришдан бош тортганлигини кўрсатиб, олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топи шва ҳозирда бу уй-жойда яшаб турган А.Р.ни уйдан кўчи­ришни ёки тўлаган пулини индексация қўллаган ҳолда ундириб беришни сўраган.
Жиззах вилоят судининг 1996 йил 29 июнда чиқарган ҳал қилув қарорига кўра, У.Н.нинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш ва А.Р.ни уйдан кўчириш даъволари рад этилган. Тўланган пулни индексация қўллаган ҳолда ундириб бериш даъвоси қаноат­лантирилиб, С.Ч.дан унинг фойдасига 121950 сўм пул ундирилган.
Шу суднинг 1997 йил 28 октябрдаги қўшимча ҳал қилув қарори билан С.Ч.дан ундирилган пул миқдори ўзгартирилиб, қўшимча равишда яна 184230 сўм ундириш лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 1998 йил 20 февралдаги ажримига мувофиқ Жиззах вилоят судининг мазкур иш бўйича қўшимча ҳал қилув қарори бекор қилинди, суднинг 1996 йил 29 июндаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, С.Ч.дан У.Н. фойдасига қўшимча 51350 сўм ундирилди.
Жиззах вилоят бу ҳал қилув қарорининг ўзгартирилишига ва суднинг қўшимча ҳал қилув қарорининг бекор қилинишига қуйида-гилар сабаб бўлди.
Суддаги аниқланган ҳолатларга қараганда, низоли турар-жой жойлашган ер майдони фуқаро Й.га ажратилган бўлиб, у кейинча­лик шу қурилган иморатларни фуқаро Й.га ажратилган бўлиб, у кейинчалик шу қурилган иморатларни фуқаро С.Ч. ва унинг ўғлига сотган, С.Ч. эса ўз навбатида бу жойни ўғлининг розилигисиз У.Н.га оғзаки шартномага асосан сотган.
Вилоят суди уй учун У.Н. томонидан тўланган пулга индекса­ция қўллаб, унга ундирилган пул миқдорини белгилашда қатор хатоликларга йўл қўйган. Жумладан, 4.5 млн. сўм купонни 1993 йил октябридан 1996 йил июнига қадарли Жиззах вилоят Истиқ­болни белгилаш ва статистика қўмитасининг маълумотномасига асосланиб, пулнинг қадрсизланиши 27.1 баробар ошганлигини инобатга олиб, С.Ч.дан У.Н. фойдасига 121590 сўм ундириш ҳақида қарор қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқбол-ни белгилаш ва статистика қўмитасига қарашли бош ҳисоблаш марказининг 1997 йил 17 мартдаги 27-15-09F16-сонли маълумотно­масига биноан юқорида қайд этилган даврда аҳолига хизмат кўрса­тиш ва истеъмол молларининг баҳоси 48.5 марта ошганлиги кўринади.
Даъвогарнинг аризасига кўра, Жиззах вилоят суди ФПКнинг (эски таҳрирдаги) 221-моддасига хилоф равишда ундириладиган пул суммасига аниқлик киритиш масаласини 1 йилу 4 ойдан сўнг қўшимча ҳал қилув қарори билан ҳал этган. Бундан ташқари суд ундириладиган суммага аниқлик киритиш масаласини ҳал қилув қарори чиқарилган даврга эмас, балки қўшимча ҳал қилув қарори чиқарилган вақтга қадар ҳисоблаб, хатоликка йўл қўйган ва даъвогар фойдасига Яна 184230 сўм пул ундириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Низони ҳал қилишда У.Н. тўлгаган 4.4 млн. сўм купонни ҳал қилув қарор чиқарган кунига нисбатан 48.5 марта кўпайтириб, жавобгардан 218250 сўм ундирилиши лозим эди.
Олий суднинг судлов ҳайъати 121950 cўм У.Н.га ундирилган пул ижро қилинганини ҳисобга олиб яна 96300 сўм пул унди­ришни, шу пул ҳисобига С.Ч.ни аризасига кўра банкдаги шахсий ҳисобида бўлган 44950 сўмни У.Н. ҳисобига ўтказиш ва қолган 51350 сўмни ундириш ҳақида ва вилоят судининг қўшимча ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида хулосага келди (Қонун номи билан журнали. 1998 йил № 1-2. 66-67-б.).



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish