Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Дарҳол ижро этилиши лозим бўлган



Download 12,6 Mb.
bet211/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

219-м о д д а. Дарҳол ижро этилиши лозим бўлган
ҳал қилув қарорлари


Суднинг қуйидаги ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши шарт:

  1. алиментлар ундириш тўғрисидаги;

  2. ходимга уч ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундирилиб бериш тўғрисидаги;

  3. майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарза шикаст етиш, шунингдек боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарни қоплаш учун тўловлар ундириш тўғрисидаги;

  4. меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимни ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишга тиклаш тўғрисидаги, шунингдек меҳанат шартномаси бекор қилиш асосларининг таърифини ўзгартириш тўғисидаги;

  5. судда ишни кўриш вақтида жавобгар даъвони бутулай ёки қисман тан олинганлигига қараб, тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилган талаблар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари.

1. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарорлари умумий қоидаларга кўра, қонуний кучга киргандан сўнг ижро қилинади. Қонунда кўрсатилган айрим ҳолларда эса, ҳал қилув чиқарилиши билан дарҳол ижро этилади.
Амалдаги ФПКда ҳамма ҳолларда ҳам ҳал қилув қарорларини дарҳол ижро этиш назарда тутилмаган, фақат ушбу шарҳланаётган қоидада ҳамда ФПКнинг 220-моддасида кўрсатилган ҳолатлар дарҳол ижро учун асос бўла олади. Агар мазкур қоидада ҳал қилув қарорла-рини мажбурий ижро этилиши белгиланган бўлса, кейинги қоидада (ФПКнинг 220-моддаси) ҳал қилув қарорларини мажбурий бўлмаган ёки суднинг ваколатига кирувчи дарҳол ижро этишга (факультатив) йўл қўйилади.
Демак, ҳал қилув қарорларини дарҳол ижро этиш қуйидаги икки гуруҳга бўлинади:
1) мажбурий;
2) факультатив.
Ушбу қоидада кўрсатилган ҳолатлар қатъий бўлиб, уни кенг талқин қилинишига (рўйхатини кўпайтиришга) йўл қўйилмайди.
Суднинг ҳал қилув қарорларини дарҳол ижро этиш умумий қоидадан мустасно тариқасида қўлланиладиган қоида ҳисобланади, бироқ шунга қарамасдан, қонун бундай ҳал қилув қарорлари устидан шикоят, протест бериш ҳуқуқидан фойдаланишда ишда иштирок этувчиларга имконият беради.
Фуқаролик процессуал қонунчилигига кўра, ҳал қилув қарор­ларини дарҳол ижро этиш натижасида жавобгарнинг кўрган мод­дий зарарини даъвогардан ундириш ёки жавобгар ва даъвогарнинг даъво талабини судгача бўлган олдинги ҳолатига келтириш масаласини ҳам ҳал этади. Бундай ҳоллар, агар ҳал қилув қарор юқори судлар томонидан бекор қилинган ёки иш юритиш туга­тилганда йўл қўйилади. Бу ҳақда ФПКнинг 382-385-моддаларида батафсил берилган.
Суд ҳал қилув қарорини чиқаришда уни қарор қилиш қисмида дарҳол ижро этилиши лозимлиги кўрсатилиши керак.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қароридан кўчирма:
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 219-моддасига асосан дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳал қилув қарорлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш уларнинг ижросини тўхтат­майди (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2004 йил 21 май­даги “Фуқаролик ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти ҳақида”ги Пленум қароридан. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахборотномаси. 2004, № 2.).



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish