Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Давлат бошқаруви органларининг хулосалари



Download 12,6 Mb.
bet185/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

196-м о д д а. Давлат бошқаруви органларининг хулосалари


Суд томонидан процессда иштирок қилиш учун жалб этилган ёки ўз ташаббуси билан процессга киришган давлат бошқаруви органларининг хулосалари суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, кейин хулосани ойдинлаштириш ва тўлдириш мақсадида суд, ишда иштирок этувчи шахслар мазкур орган­ларнинг вакилларига саволлар беришлари мумкин.


1. Давлат бошқаруви органларининг вакиллари суд процессида бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида иштирок этиш билан ўзларига юклатилган вази­фаларни бажарадилар. Бунинг учун суднинг таклифига мувофиқ процессда иштирок этишга жалб этишлари ёки қонунда кўрса­тилган ҳолларда процессда қатнашишлари мумкин.
Демак, қонун бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик процессида прокурордан ташқари яна бошқа идоралар ва шахсларнинг ҳам иштирок этишини белгилайди.
Агар прокурор ҳар қандай иш бўйича бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаролик процессининг иштирокчиси бўла олса, юқорида кўрсатилган идоралар, ташкилотлар ва айрим фуқаролар фақат қонунда кўрсатилган ҳоллардагина фуқаролик процессида иштирок эта оладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Оила, Фуқаролик, Фуқаролик процессуал ва бошқа кодексларида ҳамда қонун ҳужжатларида бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат бошқарув идоралари, ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг фуқа­ролик процессида иштирок этиш ҳоллари ва асослари кўрсатилган.
Фуқаролик процессида эса кўпинча ҳокимиятларнинг маориф ва соғлиқни сақлаш бўлимлари қошидаги васийлик ва ҳомийлик идоралари қатнашади. Бу идоралар аксарият ҳолларда фарзандлик­ка олишни бекор қилиш, ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этиш, болани тарбиялаш учун ота-онадан иккинчисига олиб бериш, болаларнинг тарбияси учун алиментлар ундириш, болаларнинг турар-жойга бўлган ҳуқуқлари, вояга етмаганларнинг етказилган зарарнинг ундирилиши ҳақидаги фуқаролик ишларида қатнашади­лар. Бундай ҳолларда васийлик ва ҳомийлик вазифаларини амалга ошириш учун ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан халқ таълими бошқармалари, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганларга нисбатан соғлиқни сақлаш бўлим­лари, соғлиғининг ёмонлиги туфайли ҳомий тайинланишига муҳ­тож муомалага лаёқатли шахсларга нисбатан эса, ижтимоий таъми­нот бўлимлари жалб қилинади.
Болаларнинг тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг судда кўрилишида ҳомийлик ва васийлик идоралари вакилларининг иш­тирок этиши зарурлиги Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси­нинг 173-193-моддаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорида тўғридан - тўғри кўрсатилган.
Булардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси судлар амалиёти­да бирмунча мураккаб бўлган фуқаролик ишларида манфаатдор шахслар билан бошқа шахслар ҳовли-жойларни сотиш билан боғлиқ ишлар, иморатларни мерос қилиб олиш тўғрисидаги ишлар, турар-жойларни қайтадан қуриш, тақсимлаш тўғрисидаги талаблар, турар-жойларни ўзгартириш, турар-жой бўлмаган биноларни турар-жойга айлантириш, турар-жой майдонини бўлиш ва алмаштириш, якка тартибда турар-жой қуриш, ер майдонларидан фойдаланиш тўғрисидаги ва бошқа низоли ишлар анча мураккаб ҳисобланади. Бундай ишларнинг кўрилишида, аксарият ҳолларда фуқаролик про­цессида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг турар-жой билан шуғулланувчи бўлим ва бошқармаларининг вакиллари қатнашадилар.
Юқорида кўрсатилганидек, давлат бошқаруви идоралари фуқаролик процессига давлат ташкилотлари ва фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида киришадилар. Процессга киришишдан мақсад давлат бошқаруви идоралари фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд идораларига холисона, қонуний ва адолатли ҳал қилув қарорини чиқаришда ёрдам кўрсатишдан иборат бўлади.
Давлат бошқаруви идоралари, ташкилотлар ва айрим фуқаро­ларнинг фуқаролик процессида иштирок этиш мақсадлари улар­нинг олдига қўйилган вазифалар билан белгиланади. Бу вазифа­ларни, яъни хўжалик масалалари, тарбия, соғлиқни сақлаш, молия ва бошқа соҳалардаги вазифаларни амалга оширишда юқорида кўр­сатилганидек, давлат органлари, бошқа ташкилотлар даъво қўзғата­дилар ва баъзи ҳолларда ўз фикрларини берадилар. Уларнинг махсус билим ва тажрибаларига асосланган хулосалари фуқаролик ишини тўғри ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Бошланган процессда иштирок этишда давлат бошқарув орган­ларининг асосий ҳуқуқи низоли ишнинг мазмуни бўйича хулоса беришдан иборат. Масалан, боланинг бир ота ёки онадан олиниб, иккинчисининг тарбиясига бериш тўғрисидаги ишларда васийлик ва ҳомийлик органи, ота-оналардан қайси бири болага яхши ша­роитлар яратиши ва тўғри тарбия беришликни таъминлаши мум­кинлиги ва улардан қайси бирининг тарбиясида боланинг қолдири­лиши кераклиги тўғрисида хулоса берадилар.
Фуқаролик иши юзасидан хулосани муайян мутахассис-экс­пертлар ҳам берадилар. Аммо давлат бошқаруви органлари ва каса­ба уюшмаларининг техник инспекторлари томонидан бериладиган хулоса ва фикрларни экспертлар томонидан бериладиган хулоса билан алмаштириш мумкин эмас. Эксперт ишнинг ҳал қилиниши­дан манфаатдор бўлмаган шахс ҳисобланади. У суд қарори билан тайинланади ва ишнинг фақат ҳақиқий ҳолатига оид саволларга­гина жавоб беради. Давлат бошқарув органларининг вакили ёки ходимларининг вакиллик органлари эса ишда процесс иштирок­чиси сифатида қатнашиб, ўзининг хизмат бурчи туфайли ҳал бўли­шига, асосли ва қонуний қарор чиқарилишига манфаатдор шахс бўлиб кўрилади. Бундай органлар ўз хулосасини беришда фақат далилларга баҳо бериш билангина чекланмайдилар. Улар суд мажлисида текширилган барча маълумотларга асосланиб, суднинг қандай қарори уларнинг фикрича тўғри бўлишлиги тўғрисида ўз мулоҳазаларини ҳам айтишлари лозим.
Суд ишни ҳал қилишда давлат бошқаруви органларининг ёки ташкилотининг берган фикрига қўшилмаслиги ҳам мумкин. Бундай фикр ва мулоҳазалар суд томонидан муҳокама қилинади, баҳолана­ди ва лозим бўлса эътиборга олинади.
Процессда иштирок этиш учун суд томонидан жалб этилган ёки ўз ташаббуси билан процессга киришган давлат бошқаруви органларининг вакиллари суд мажлисида тарафлар ва учинчи шахслардан сўнг сўзга чиқадилар.
2. Қоида бўйича давлат бошқаруви органларининг хулосалари суд мажлисида ўқиб эшиттирилади. Агар ишда иштирок этувчи шахсларда, шунингдек суд таркибида тушунмовчиликлар пайдо бўлса, улар саволлар беришлари билан хулосага аниқлик киритили­ши мумкин.
Демак, шарҳланаётган ушбу қонунга кўра, давлат бошқаруви органларининг вакили иш бўйича ёзма хулоса бериши лозим. Бу орган вакили судга тақдим этилган хулосани ўқиб бериш билан унинг мазмун моҳиятини тушунтириб бериши лозим, бу тушунти­ришлар унинг мазмунига нисбатан қарама-қарши бўлмаслиги керак.
Агар фуқаролик ишини мазмунан кўриш жараёнида суд иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар келиб чиққанлигини аниқлаган тақдирда ва булар давлат бошқаруви органлари томони­дан берилган хулосага таъсир кўрсатадиган бўлса, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки шу органнинг вакили томонидан, шунингдек суднинг ташаббуси билан хулосани тўлдириш, ўзгарти­риш ва қайта кўриб чиқиш учун муддат беради ва суд иш кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақида ажрим чиқаради. Бордию суд, суд жараёнида юзага келган қўшимча далилларни иш учун аҳамиятга эга эмаслиги тўғрисида хулосага келса, иш юритишни давом эттираверади.
Демак, давлат бошқаруви органларининг берган хулосаларида ишда иштирок этувчи шахсларнинг назари бўйича айрим ноаниқ­ликлар мавжуд, деган фикр туғилса, уларнинг имконият даража­сида шу иш кўриш жараёнида хулосани ойдинлаштириш ва тўлди­риш мақсадида савол-жавоблар билан аниқлик киритишга ҳам йўл қўйилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish