Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Эксперт ва мутахассисларга уларнинг



Download 12,6 Mb.
bet162/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

172-м о д д а. Эксперт ва мутахассисларга уларнинг
ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини
тушунтириш


Раислик қилувчи эксперт ва мутахассисга уларнинг ҳуқуқ­лари ҳамда мажбуриятларини тушунтиради, экспертни била туриб ёлғон хулоса берганлик, хулоса беришдан бош тортган­лик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишинча 238 ва 240-моддаларига мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантиради.

Судда раислик қилувчи томонидан ишни мазмунан кўриб чи­қиш бошлангунга қадар, эксперт ва мутахассисга уларнинг тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Шунингдек, агарда эксперт ва мутахассис экспертиза ўтказиш ёки маслаҳат бериш учун етарлича махсус билимга эга бўлмаган тақдирда, тегишли хулоса ёки маслаҳат беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳам таъкидланади.


Судда раислик қилувчи томонидан экспертни Ўзбекистон Рес­публикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 86-87-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, яъни иш материаллари билан танишиш, ишда иштирок этаётган шахслар ва гувоҳларга саволлар бериш, жойга бориб кўздан кечиришда иштирок этишга ва эксперт сифатида ўзини қизиқтираётган ҳолат­ларни аниқлаш учун ўзига қўшимча материаллар беришни суддан илтимос қилишга ҳақли эканлиги, эксперт ўзига берилган мате­риаллар етарли бўлмаса ёки ўз зиммасига юклатилган мажбуриятни бажариш учун етарли билимга эга бўлмаса, хулоса беришдан бош тортиши мумкинлиги, эксперт қилиб тайинланган шахс суднинг чақируви бўйича келиши ва ўз олдига қўйилган масалалар юзасидан холис хулоса бериши шартлиги, агар эксперт суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суднинг чақируви бўйича келмаса, унга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима соли­ниши тушунтирилади. Мутахассис ҳам судда раислик қилувчи томонидан ФПКнинг 91-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади. Унга кўра, мутахассис ўзининг нима мақсадда судга чақирилаётганини билиши, агар зиммасига юклатилган вазифани бажариш учун зарур билим ва малакага эга бўлмаса, ишни юритишда қатнашишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эканлиги, суднинг чақируви бўйича келиши, ишни кўришда қатнашиши, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги билим ва малакасига асосланиб, ўз фикрини билдириши шартлиги, узрсиз сабабларга кўра суд чақируви бўйича келмаса, унга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин­лиги тушунтирилади.
Судда раислик қилувчи томонидан амалга ошириладиган юқо­ридаги процессуал ҳаракатлар барчаси суд мажлиси баённомасига расмийлаштириб борилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish