Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суднинг ҳал қилув қарори ўзгармаслиги



Download 12,6 Mb.
bet203/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

212-м о д д а. Суднинг ҳал қилув қарори ўзгармаслиги


Иш бўйича ҳал қилув қарори ўқиб эшиттирилгандан кейин шу қарорни чиқарган суднинг ўзи уни бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли эмас, сиртдан чиқарилган қарор бундан мустасно.


1. Фуқаролик процессуал қонунчилиги бўйича биринчи инс­танция судлари томонидан кўриб ҳал этган ишлари бўйича чиқа­рилган ҳал қилув қарорини ўзлари ўзгартириш ёки бекор қилишга ҳақли эмаслар. Бундай ҳуқуқ фақат суд буйруғи тартибда ҳамда сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорларини чиқарган судларга берилган холос. Шунинг учун ҳам фуқаролик процессуал ҳуқуқ назариясида ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кириши муайян ҳуқуқий оқибатларга, чунончи мустаснолик, рад қилиб бўлмаслик, ижронинг муқаррарлиги каби оқибатларга сабаб бўлиши ҳақидаги қоидалар мавжуд.
Биринчи инстанция судида кўрилган фуқаролик ишларини бекор қилиш, ўзгартириш, қисман ўзгартириш каби процессуал ҳуқуқий ваколатлар фақат юқори босқичдаги апелляция, кассация ва назорат тартибида ишларни кўрувчи судларга берилган.
1. Мустақиллик шундан иборатки, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори тарафлар ўртасидаги айнан ўша низони яна судда кўришга имкон бермайди.
2. Рад қилиб бўлмаслик шундан шундан иборатки, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини рад этиб бўлмайди, тарафлар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қила олмайди. Шу тартибда прокурор ҳам апелляция протести бера олмайди.
3. Ижронинг муқаррарлигининг маъноси шуки, қонуний кучга кирган суд қарори албатта бажарилиши шарт, агар тегишли тараф уни ўз ихтиёри билан бажармаса, у тегишли давлат ҳокимияти органлари томонидан мажбуран бажартирилиши тушунилади.
Ажримларни ўзгартириш тўғрисида судга бериладиган хусусий шикоятлар шикоят қилишнинг умумий тартибига риоя қилган ҳолда берилади, (ФПКнинг 348-Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят берилганлиги (протест) келтирилганлиги) муносабати билан ишни кўрадиган апелляция инстанцияси суди­нинг ваколатлари ҳақида ФПКнинг 346, 34817-моддаларида берилган.
Суд амалиётидан мисоллар келтирамиз:
Прокурор судга даъво билан мурожаат этиб, “Ангренкўмиртех­транс” корхонасига етказилган зарарни унинг раҳбари У.Х. ва бош ҳисобчиси К.Н.лардан тўлиқ миқдорда ундиришни сўраган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантири-либ, “Ангренкўмиртехтранс” корхонаси фойдасига У.Х. дан 99.135 сўм, К.Н.дан 42.386 сўм ундирилган.
Мазкур суд иш бўйича арифметик хатога йўл қўйилганлигини асос қилиб, кўрсатиб, У.Х. ва К.Н.лардан “Ангренкўмиртехтранс” корхонаси фойдасига солидар тартибда 10.326.049 сўм ундириш ҳақида ажрим чиқарган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди раёсатининг қарори билан суднинг қўшимча ажрими бекор қилинган.
Суд ҳал қилув қарорини чиқариш вақтида қонун талабидан келиб чиқиб, “Ангренкўмиртехтранс” корхонасига етказилган зарар миқдорида ундириб тўғри хулосага келган. Чунки, Меҳнат кодексининг 201-моддасида, ходим иш берувчига етказилган зарар учун ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида моддий жавобгар бўлиши назарда тутилган.
Фуқаролик процессуал кодексининг 212-моддасига кўра, иш бўйича ҳал қилув қарори ўқиб эшиттирилганидан кейин шу қарор­ни чиқарган суднинг ўзи уни бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли эмас.
Биринчи инстанция суди қўшимча ажрим чиқариш учун иш бўйича арифметик хатоликка йўл қўйилганлигини сабаб қилиб кўрсатган бўлсада, аслида низонинг моҳиятига оид масалаларни қайтадан муҳокама қилишга киришган, яъни даъвони қаноатланти-риш асосини ўзгартириб, иш бўйича қонунга хилоф равишда янги ҳал қилув қарори чиқарган1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish