Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 170,99 Kb.
bet12/22
Sana30.04.2022
Hajmi170,99 Kb.
#599034
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
2 5229022283724493478

Ишга қабул қилинганда қуйидагиларга дастлабки синов белгиланмайди:

  • 18 ёшга тўлмаган шахслар”.

Аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бўлган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар. Ишга қабул қилиш меҳнат муносабатларнинг бошланишини билдиради. Барча учун умумий белгиланган асослардан ташқари аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслар учун меҳнат қонунчилиги ишга қабул қилиш жараёнида ҳам алоҳида кафолат ва имтиёзларни белгилайди.
Меҳнат муносабатларида ходимлар манфаатларини устувор равишда ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигининг бозор муносабатлари шароитидаги асосий хусусиятларидан саналади1. Шу жиҳатдан меҳнат муносабатларининг бошланишидан то якунига қадар барчага муносиб меҳнат шароитларининг таъминланишини ҳуқуқий нормаларда мустаҳкамлаш йўли билан кафолатлаш меҳнат ҳуқуқи соҳаси учун долзарб вазифалардандир.
Мамлакатимизда ишга қабул қилиш меҳнат қонунчилиги нормалари билан белгиланган тартибда қонуний равишда амалга оширилади. Ишга қабул қилишдаги энг муҳим кафолатлардан бири меҳнат қонунчилиги бўйича ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмаслигидир.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 78-моддасига кўра ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Меҳнат кодекси 6-моддасининг биринчи қисми талабларининг бузилиши;

  2. Иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

  3. Иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни — тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;

  4. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар1.

Юқоридаги модда нормаларига кўра жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида (МК 6-модда) жумладан ишга қабул қилишда камситишга йўл қўйилмайди. Аёллар ва оилавий вазифалар билан машғул шахсларни ишга қабул қилишда амалиётда камситиш билан боғлиқ ҳолатлар учраб туради. Аксар ҳолларда аёлларнинг ҳомиладорлиги ёки уч ёшгача боласи борлиги факти уларнинг ишга қабул қилинишида “муаммолар”ни юзага келтиради. Ушбу тоифа аёлларга келгусидаги меҳнат жараёнларида ҳам бир қатор кафолатларни бериш лозимлиги иш берувчининг ишга қабул қилишдаги танловининг мазкур тоифа зарарига ҳал бўлишига олиб келади. Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 148-моддасида аёлни ҳомиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш — меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш деб ҳисобланиб, мазкур қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланган1. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб номланиб, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган2. Мазкур модда ва меҳнат муносабатларига тааллуқли бошқа тегишли моддаларда ҳам аёлни ҳомиладорлиги ёки уч ёшгача боласи борлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш алоҳида санаб ўтилмаган. Шу жиҳатдан, назаримизда МЖТКга “Аёлни ҳомиладорлиги ва уч ёшгача фарзанди борлигини била туриб ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёки ишдан бўшатиш” деб номланган 494-модда киритиш лозим. Бу ҳолат аввало МЖТК билан ЖКнинг ўзаро мутаносиблигини таъминласа, бошқа жиҳатдан олиб қаралганда аёлни ҳомиладорлиги ва уч ёшгача фарзанди борлигини била туриб ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёки ишдан бўшатиш каби кенг тарқалган ноқонуний ҳолатларнинг олдини олади.
Меҳнат кодекси 78-моддаси 2-қисмига кўра, ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шартлиги белгиланса, 224-моддада ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум қилиши (мурожаатга неча кун ичида жавоб бериши лозимлиги белгиланмаган) шартлиги келтирилган. Бу ҳолатда қонунчилик ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга (аёл талаб қилмаган тақдирда ҳам) ёзма равишда маълум қилиши шартлигини белгиласа, бошқа шахслар учун улар талаб қилгани тақдирдагина рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши лозимлигини кўрсатади.
Аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бўлган шахсларни ишга қабул қилиш масаласидаги кафолатларни бошқа давлатлар меҳнат қонунчилигида ҳам учратиш мумкин. Хусусан, Қирғизистон Республикаси Меҳнат Кодекси 305-моддасида аёлларни уларнинг ҳомиладорлиги ва фарзанди борлиги важидан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланиши белгиланиб, мазкур кафолатларга амал қилинмагани тақдирда меҳнат қонунчилигига риоя қилинишини текшириш ва назорат қилиш бўйича тегишли ваколатли давлат органлари ёки судга мурожаат қилиниши мумкинлиги белгиланган1.
Молдова Республикасининг Меҳнат кодекси 247-моддаси бўйича ҳомиладорлик ва олти ёшгача фарзанди борлиги сабабли аёлни ишга қабул қилишни рад этиш ёки иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Ҳомиладор аёл ёки олти ёшгача фарзанди бор шахсни бошқа сабаблар туфайли ишга қабул қилиш рад этилгани тақдирда мурожаатчининг ишга қабул қилиш ҳақидаги аризаси корхонада рўйхатга олингандан бошлаб беш кун ичида рад этишнинг сабаби иш берувчи томонидан ёзма асослантирилган ҳолда маълум қилиниши лозим. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги рад этиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.2
Тожикистон Республикаси Меҳнат кодекси 159-моддасида ҳам аёлларни ҳомиладорлиги ва боласи борлиги туфайли ишга қабул қилишни рад этиш ва иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Ҳомиладор ёки уч ёшгача фарзанди бор, ўн тўрт ёшгача фарзанди бор ёлғиз она (ногирон бола бўлгани тақдирда ўн саккиз ёшгача)ларни ишга қабул қилиш рад этилгани тақдирда иш берувчи рад этиш сабабларини ёзма баён қилиши лозим. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги рад этиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин. 3
Бизнингча, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 224-моддасига ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабини мурожаатчининг ишга қабул қилиш ҳақидаги аризаси рўйхатга олингандан бошлаб беш кун ичида ёзма равишда маълум қилиши шартлиги тўғрисида аниқлик киритилиши лозим. Шу ҳолдагина бизнингча, амалиётда тушунмовчиликлар бўлмайди ва қонунчилик нормаси конкретлашади.
Вьетнамда вакант ўринга аёл ва эркак орасидан танлашга тўғри келадиган бўлса, иш берувчи тегишли касбий талабларга мос бўлгани тақдирда аёлни ишга қабул қилишга мажбурдир.1
Ҳуқуқни қўллаш амалиётида баъзи корхона иш берувчилари аёлларни ишга қабул қилишлари жараёнида келгусидаги ижтимоий кафолатлардан “қочиб”, уларга маълум муддат давомида фарзандли бўлмаслик ҳақида тилхат ёздириб олишаётганликлари ҳолатларини кузатиш мумкин. Бу ҳолат меҳнат қонунчилигини жиддий бузиш ҳисобланилади, мазкур ҳолда тилхат ёзилгани тақдирда ҳам у ҳеч қандай юридик аҳамиятга эга эмас. Чунки ишга қабул қилиш жараёнида қонунда белгиланганидан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас ҳамда ҳар қандай ҳолат ва вазиятда ходимнинг аҳволини ёмонлаштирувчи шартлар ҳақиқий ҳисобланмайди.
Мамлакатимизда ҳар кимга виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шу жиҳатдан баъзи аёллар кундалик ҳаётда ҳижобда (ўранган) юрадилар. Баъзан иш берувчилар аёлларни ҳижобда эканликлари туфайли ишга қабул қила олмасликларини очиқ-ойдин баён этадилар. Бу ҳолатни баъзилар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1841-моддасига кўра, фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши маъмурий жавобгарлик белгиланиши учун асос бўлиши билан характерлайдилар. Бу ҳолат кўпгина тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун, фикримизча, “ибодат либоси” атамасига қонунчилик аниқлик кирилиши лозим.
Ҳуқуқшунослар М.В.Молодцов ва С.Ю.Головиналарнинг фикрича, меҳнат шартномасини тузишда иш берувчининг эрки бир тарафдан белгиланган талабларга хусусияти (ёш, соғлиги ҳолати, фуқаролик, судланганликнинг йўқлиги)га кўра мос келмайдиган шахсларни ишга қабул қилиш тақиқланиши билан, бошқа тарафдан қонунчиликда белгиланган шахсларни ишга қабул қилиш мажбурияти юзасидан чекланади.1 Дарҳақиқат, меҳнат ҳуқуқида меҳнат муносабатларига киришиш эркинлиги тамойили илгари сурилсада, иш берувчи бу эркинликни баъзан маълум чегаралар доирасида амалга оширади. Бироқ шуни ёдда тутиш лозимки, бу чегаралардан мақсад ижтимоий адолатни таъминлашдир.
Меҳнат кодекси 225-моддасида аёллар меҳнати қўлланилиши тақиқланадиган ишлар ҳақида бўлиб, унга кўра меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатининг қўлланилиши тақиқланади, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат кўрсатиш ишлари) бундан мустаснодир. Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 январда 865-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати”2юқоридаги нормани аниқлаштиради. Мазкур чекловнинг ўрнатилиши бевосита аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида белгилангандир.
…меҳнат физиологияси, психологияси, меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатни бошқариш мутахассислари томонидан қатор турдаги ишлар тенг шароитларда аёллар томонидан эркакларга нисбатан сифатлироқ бажарилиши аллақачон белгиланган.3
Ҳуқуқшунос олимлар Й.Турсунов ва М.Усмоноваларнинг фикрича, ишга қабул қилиш юзасидан қатъий тартибларнинг белгиланишидан мақсад – фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширилиши учун қулай ҳуқуқий шароит яратиш, меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш борасида асоссиз чеклашлар ва камситишларга йўл қўймасликдан иборат1.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 80-моддасида ишга қабул қилинишда талаб қилинадиган ҳужжатлар санаб ўтилиши асносида ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланиши белгиланган.
Ҳозирда ишга қабул қилинувчилардан кодексда назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) маълумотномаси ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси ҳам талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 78-моддасига кўра, солиқ тўловчининг идентификация рақами муайян солиқ тўловчи ҳисобга қўйилганда унга бериладиган рақам бўлиб, у бошқа ҳужжатлар қаторида юридик ва жисмоний шахслар томонидан тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ҳамда меҳнат шартномаларида юридик ва жисмоний шахслар томонидан тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ҳамда меҳнат шартномаларида албатта ёзиб қўйилиши керак2. Шу сабабли ишга қабул қилиниш чоғида шахслардан СТИР сўралиши қонун белгилаган талаблар доирасидадир.
2004 йил 2-декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни3 6-моддасида меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши мажбурийлиги белгиланган. Шу туфайли ишга қабул қилиш пайтида жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси сўралиши ҳам қонунга мувофиқдир.
Меҳнат кодекси 80-моддаси охирги бандида ишга кираётган шахснинг паспорти ҳақиқий бўлмаса, худди шунингдек ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилиш рад этилиши мумкинлиги белгиланган. Қонунчиликдаги мазкур нормани ҳуқуқни қўллаш амалиётида талқин этишда аёлларга тегишли бир қатор ўзига хос жиҳатлар бор. Кундалик ҳаётда ҳозирги кунда олий таълим муассасасини битирган қизлар пойтахтда қолиб ишлашни хоҳлайдилар.
Меҳнат кодекси 84-моддасида ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга дастлабки синов белгиланмаслиги ёзилган. Лекин бунда шунга эътибор қилиш лозимки, меҳнат қонунчилиги ишга кираётган ҳомиладор аёлга ҳомиладорлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этишни белгиламайди, яъни ишга қабул қилишда талаб қилинадиган ҳужжатлар ичида ҳомиладорлиги тўғрисида маълумотнома санаб ўтилмаган. Шу туфайли агар ишга қабул қилинаётган аёлнинг ҳомиладор бўлгани ҳолда иш берувчи мазкур ҳолатни билмасдан туриб дастлабки синов муддатини белгилагани тақдирда ҳам кейинчалик ҳомиладорлик тўғрисида тиббий маълумотнома тақдим этилгани ҳолда дастлабки синов ўз-ўзидан муддатидан олдин бекор қилинади.
Ишга қабул қилиш буйруқ чиқариш орқали расмийлаштирилади. Буйруққа асос бўлиб тузилган меҳнат шартномаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 82-моддасига кўра, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ишга қабул қилиш жараёни меҳнат муносабатларида муҳим ўрин тутиб, мазкур тартибнинг қонуний амалга оширилиши ва тўғри расмийлаштирилиши ҳамда бунда аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг ўзига хос хусусиятларини эътибордан четда қолдирмаслик келгусидаги меҳнат муносабатлари асосини ташкил этибгина қолмасдан, юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олдини олади.

Download 170,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish