Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


 Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг хусусиятлари ва уларни белгилаш асослари



Download 170,99 Kb.
bet8/22
Sana30.04.2022
Hajmi170,99 Kb.
#599034
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
2 5229022283724493478

1.2. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг хусусиятлари ва уларни белгилаш асослари
Меҳнат ҳуқуқининг субъекти бўлган ходимлар меҳнат ҳуқуқи нормаларининг дифференциациялашуви натижасида ўз таркибидан айрим тоифадаги ходимларни вужудга келтиради. Гарчи айрим тоифадаги ходимлар ибораси меҳнат қонунчилигида қўлланилган бўлсада, ушбу гуруҳ ходимларини алоҳида тоифадаги ходимлар деб номлаш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисидаги фикрларга ҳам дуч келиш мумкин. Ўзбек тилининг изоҳли луғатларида “айрим” сўзи ўзига мустақил, алоҳида, якка, баъзи, баъзи бир маъноларини англатиши кўрсатилган. “Алоҳида” сўзи эса араб тилидан олинган бўлиб, ажратилган, бўлак ҳолда, бошқалардан ҳоли, айрим, ўзига мустақил, бўлак, ўзига хос, бошқалардан фарқ қиладиган, ажралиб турадиган, бошқача деган маъноларни изоҳлаши белгиланган1. Ҳар икки сўз шаклан ҳар хил бўлсада, уларнинг бир хил маънони англатишини кўришимиз мумкин. Бироқ айрим сўзи бутуннинг бир қисмини ташкил қилиб, бутунни инкор этмаган ҳолдаги ўзига хосликларни намоён қилади. Алоҳидалик эса мутлақ ўзига хосликни билдириб, бутунни инкор этади. Шу сабабли ходимларнинг ўзига хос хусусиятлар билан ажралиб турувчи қисмини айрим тоифадаги ходимлар деб номлаш тилни ифодалаш жиҳатидан тўғри ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт”.
Меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бундай тартибга солишда биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси муҳим ўрин эгаллайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 14-бобида айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзлар мустаҳкамланган. Ушбу боб қоидалари асосан субъектга оид дифференциацияга тааллуқли бўлган ходимлар – аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслар, ёшлар, ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган шахсларга меҳнат ҳуқуқининг турли институтлари бўйича имтиёзлар ва кафолатлар беришни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 18-моддасида давлат хизматчиларининг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари қонун билан белгиланиши кўрсатиб ўтилган. Айни вақтда айрим тоифадаги бошқа ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ чекланган қоидалар(ногиронлар, ўриндошлар, корхона раҳбарлари)ни ёки умуман бундай қоидаларнинг мавжуд эмаслигини(мавсумий ишчилар, касаначилар, иш берувчи жисмоний шахсда меҳнат шартномаси асосида ишловчилар, масофавий ходимлар, педагог ходимлар, диний ташкилотлар ходимлари, спортчилар) кўриш мумкин.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятларини белгиловчи Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексидан ташқари бошқа қонун ҳужжатлари бўйича аҳволни ҳам яхши деб бўлмайди. Хусусан, мавсумий ишларда банд бўлган ходимлар, вахта усулида ишловчи шахслар, жисмоний шахс бўлган иш берувчилар билан меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимлар, касаначилар, масофавий ходимлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ходимлар, давлат хизматчилари меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятларини белгиловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзи мавжуд эмас. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги, 1998 йил 1 май янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, 2000 йил 14 декабрь янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги, 2013 йил 22 апрель янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомда ушбу тоифадаги ходимларнинг меҳнатини тартибга солишнинг хусусиятлари лозим даражада ўз ифодасини топмаган.
Қиёслаш учун меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари белгиланган айрим тоифадаги ходимлар доирасини МДҲ давлатлари мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, Украинада 4 та (Украина Меҳнат кодексининг лойиҳаси), Қирғизистонда 19 та, Қозоғистонда 13 та, Тожикистонда 14 та, Озарбайжонда 3 та, Россия Федерациясида 24 та, Беларусда 15 та, Молдовада 15 та тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг хусусиятлари ушбу давлатларнинг Меҳнат кодексларида алоҳида бобда мустаҳкамланган. Тан олиш керак, Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилиги ушбу масала бўйича (3 та тоифа) МДҲ давлатларидан сезиларли равишда ортда қолган 1.
Ривожланган Ғарб давлатларида меҳнат муносабатларини тартибга солишда ҳам дифференциация белгиларини қайд этган қонун ҳужжатлари амал қилади. Мисол учун Швейцариянинг 1978 йилги Мажбурият кодекси, Люксембургнинг 1989 йилги Шартномалар тўғрисидаги қонунида бундай нормалар ўз аксини топган2.
Юридик адабиётларда меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда дифференциациялаш мезонлари икки гуруҳга ажратиб кўрсатилади. Булар объектив ва субъектга оид дифференциациядир.
Дифференциациянинг объектив мезонлари – объектив воқеликнинг шарти бўлиб, меҳнат муносабатлари иштирокчиларининг индивидуал хусусиятларига боғлиқ эмас. Объектив мезонларга қуйидагилар киради:
1) ишлаб чиқариш жараёнининг хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда:
- меҳнат шароитларининг ўзига хос хусусиятлари (зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари);
- аҳоли учун юқори даражадаги хавфнинг мавжудлиги (транспорт);
- давлат ва жамият учун алоҳида аҳамият касб этиши (давлат хизмати, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар);
- меҳнат функцияси амалга ошириладиган ҳудудда амал қиладиган экологик хавф (радиоактив зарарланган ҳудудлардаги ишлар);
- асосий фаолиятнинг алоҳида мақсад ва вазифалари билан боғлиқ бошқа хусусиятлар(маданият, спорт ва бошқалар).
2) меҳнатнинг табиий-иқлим шароитлари;
3) меҳнат шартномаси тарафларининг меҳнат алоқалари бўйича барқарорлиги хусусиятлари(ўриндошлик, вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг ўрнида ишлаш, мавсумий ходимлар);
4) меҳнатни ташкил этишнинг ўзига хослиги (касаначилар, вахта усулида ишловчилар, хорижга дипломатик ваколатхоналарга ишга юборилганлар);
5) ишлаб чиқариш жараёнидаги натижалар учун ходим шахсий жавобгарлигининг юқори даражаси(раҳбар, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер).
Дифференциациянинг субъектив мезонлари – меҳнат шартномаси тарафларининг алоҳида қиёфасини кўрсатувчи шартлардир, улар меҳнат муносабатларини махсус тартибга солиш учун асос бўлиб ҳисобланади ва улар учун ижтимоий-аҳамиятли белгилар хос бўлиши мумкин. Бундай шартларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) ходимнинг гендер белгилари(жинс, ёш);
2) ходимда оилавий мажбуриятларнинг мавжудлиги (болаларни тарбияловчи, оиланинг касал аъзосини парвариш қилувчи ходимлар);
3) ходимнинг соғлиғи ҳолати(ногиронлар, вақтинчалик меҳнат қобилияти пасайган шахслар);
4) ходим томонидан таълим олишга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш(ишни ўқиш билан билан бирга қўшиб олиб бориш);
5) фуқаролик(чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар);
6) ходимнинг ноқулай шароитларда ишлаганлиги ва бу давлат томонидан ижтимоий аҳамиятли деб тан олинганлиги ҳамда улар ўзида қўшимча ижтимоий ҳимояни ифодалаганлиги(уруш ветеранлари, жанговар ҳаракатлар иштирокчилари, радиацион ва техноген талофатлардан жабрланганлар);
7) айрим тоифадаги иш берувчилар ҳуқуқий ҳолатининг хусусиятлари(жисмоний шахслар, диний ташкилотлар).
Меҳнат ҳуқуқида дифференциация бир вақтнинг ўзида айрим тоифадаги ходимларнинг бўлишини тақозо қилади. Шу нуқтаи назардан миллий меҳнат қонунчилигида ҳам ушбу институт билан боғлиқ нормалар ўз аксини топган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 18-моддаси “Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг хусусиятлари”га бағишланган. Мазкур моддада қайд этилишича, айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкин, булар:
- ходим билан корхона ўртасидаги меҳнат алоқасининг хусусияти;
- ходим меҳнатининг шарт-шароитлари ва хусусияти;
- табиий иқлим шароитлари;
- ходим меҳнат қилаётган жойнинг алоҳида ҳуқуқий тартиби;
- бошқа объектив омиллар билан белгиланади.
Давлат хизматчиларининг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари қонун билан белгиланади.
Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг белгиланадиган хусусиятлари ушбу Кодексда назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларининг даражасини пасайтириши мумкин эмас .
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида “Айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар” номли бобда аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслар, ёшлар, ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган шахсларнинг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари белгиланган.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ягона ҳуқуқий маконда яшаган собиқ иттифоқ давлатлари меҳнат қонунчилигида айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг хусусиятларига оид нормалар миллий меҳнат қонунчилигимизга нисбатан анча ривожланган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида фақат субъектив дифференциация бўйича айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятларини кўрсатиш билан чекланган(МК 14-боб). Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб миллий меҳнат қонунчилигимизга объектив дифференциация бўйича айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг хусусиятларини белгиловчи янги нормаларни киритиш талаб этилади.
Меҳнат қонунчилигида нормаларнинг ходимлар тоифасига қараб дифференциация қилиниши шундан иборатки, умумий мақомга эга ҳуқуқий нормалар барча турдаги корхоналарда ишлаётган ходимларга нисбатан бир хил татбиқ этилади. Масалан, Меҳнат кодексининг 6-моддасида меҳнатга оид муносабатлар соҳасида камситишнинг тақиқланишини назарда тутувчи қоида барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиши ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эга экани тасдиқланган. Мазкур кодексининг 7-моддасида баён этилган мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши ҳақидаги қоида ҳам шунга яққол мисол бўла олади. Демак, жамоа шартномасида бундай нормаларга қарши бўлган шартлар мавжуд бўлса, улар ҳақиқий ҳисобланмайди ва юридик кучга эга эмас.
Жамоа шартномаларида ҳуқуқий нормалар дифференциацияси айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш хусусиятлари билан боғлиқ экани маълум.
Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг белгиланадиган хусусиятлари уларнинг қонунчиликда назарда тутилган меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва кафолатларини пасайтириши мумкин эмас.
Ходимларнинг тоифасига қараб, ҳуқуқ нормаларини дифференциациялашнинг асосий моҳияти айрим тоифа ходимлар учун махсус нормалар билан алоҳида қоидалар ўрнатиб қўйилишида намоён бўлади. Масалан, умумий тартибга нисбатан ишга жойлаштириш, меҳнат шартномасини тузиш ва уни бекор қилиш, иш вақти ва дам олиш вақтини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш хусусиятлари, меҳнатга ҳақ тўлаш борасида қўшимча имтиёз ва афзалликлар, қаттиқроқ интизомий ва моддий жавобгарлик белгиланиши шулар жумласидандир.
Меҳнат қонунчилиги нормаларини дифференциациялаш мақсадида ходимлар турли тоифасига оид нормалар алоҳида боблар тарзида (масалан, "Айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзлар") ёки махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 20 июндаги "Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари таркибининг маошини ошириш тўғрисида" фармони) қабул қилинади. Бу каби хусусиятлар айрим бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Меҳнат кодексидаги баъзи нормаларда ҳам акс эттирилади (масалан, Меҳнат кодексининг 135-моддаси).
Дифференциация усулларини аниқлаш меҳнат ҳуқуқида фавқулодда муҳим ҳисобланади, чунки мазкур масалани ҳал қилмасдан туриб махсус нормаларни тўғри қўллашнинг иложи йўқ.
Меҳнат ҳуқуқи дифференциациясининг муҳим хусусиятлари бўлиб нормаларнинг умумий ва махсусга бўлиниши ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, ҳуқуқ нормаларининг бундай бўлиниши фақат меҳнат ҳуқуқи учун хос эмас. Юридик нормаларнинг турларга бўлиниши ҳуқуқ тузилишнинг юқорироқ даражаси билан характерланади. Ҳуқуқ нормаларнинг умумий ва махсусга бўлиниши асослари ҳуқуқий тартибга солишнинг ижтимоий-юридик хусусияти бўлиб ҳисобланади, унда айнан ҳуқуқнинг тузилиши ўз ифодасини топади.
Ҳуқуқий тартибга солишда дифференциация махсус нормаларнинг қуйидаги турлари орқали амалга оширилади: тўлдирувчи нормалар, истисно қилувчи нормалар, мослашувчи нормалар. Дифференциациянинг усулига бундай ёндашув меҳнат ҳуқуқи фанининг кўпчилик вакиллари томонидан қўллаб-қувватланади. Бу ҳолатда олимлар кўрсатиб ўтилган нормалар мазмуни ва уларнинг меҳнат тўғрисидаги умумий қонунчилик билан нисбатини турлича белгилайдилар.
Б.Я.Розин умумий ва махсус нормаларнинг муносабатини қуйидагича белгилайди: “махсус қонун умумий қонунни бекор қилади”. Ҳар бир аниқ ҳолатда биринчи навбатда мазкур муносабатларни тартибга солиш учун махсус қабул қилинган нормалар қўлланилиши лозим.
В.С.Андреев умумий ва махсус қонунчиликни ўзаро муносабатини масласини кўриб чиқиб, таъкидлайдики: “айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг алоҳида қоидаларини ўрнатувчи махсус нормалар агар бу қонунда тўғридан тўғри назарда тутилмаган бўлса меҳнат қонунчилиги умумий нормалари ўзгарганда ҳам юридик кучини йўқотмайди”.
И.О.Снигирева меҳнат ҳуқуқининг соҳавий дифференциациясини тадқиқ этиб, дифференциациянинг шундай шаклини аниқлаган: меҳнат қонунчилигининг умумий нормаларини тўлдириш, умумий нормаларни алоҳида шароитларга мослаштириш(алоҳида тартибда қўллашни белгилаш) ва умумий нормалардан истиснолар. Бундай ҳолатда И.О.Снигирева В.С.Андреев ва Б.Я.Розинга ўхшаб, махсус нормаларнинг мавжудлиги айни бир масала бўйича умумий нормаларнинг амал қилишини бекор қилишини таъкидлайди1.
Ҳуқуқшунос олим М.Гасановнинг қайд этишича, собиқ иттифоқ давлатлари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистон ўзининг Меҳнат кодексини 1995 йил 21 декабрда қабул қилган ҳамда у 1996 йил 1 апрелдан кучга кирган. Мазкур кодекс давлат мулки монополизми билан боғлиқ бир қатор нормаларга барҳам берган, аввал меҳнат қонунлари Кодексида бўлган кўплаб декларатив қоидаларни инкор этган, меҳнат муносабатларини жамоа шартномавий ва индивидуал шартномавий тартибга солиш имкониятларини сезиларли равишда кенгайтирган, меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни яратган, меҳнат бозорининг амал қилиши ва ривожланиши учун комплекс масалаларни ҳал этган, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг механизмларини такомиллаштирган1.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси қабул қилинганлигига 20 йилдан ошди. Ўзбекистоннинг йигирма йил олдинги ва ҳозирги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ҳаёт соҳаларида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Бир сўз билан айтганда, меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг усуллари нисбатан эскирди ва замонавий ҳаёт талабларига тўлиқ жавоб бермай қолди. Аммо Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ушбу ўзгаришларга мос равишда бўшлиқлар тўлдирилмади.
Бироқ шунга қарамасдан, олимлар ва амалиётчилар томонидан бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган турли таклиф ва мулоҳазалар билдириб келинмоқда. Хусусан, ҳуқуқшунос олим М.Гасанов Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини “Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш хусусиятлари”га бағишланган боб билан тўлдиришни уни такомиллаштириш йўналиши сифатида кўрсатиб ўтади2. Мазкур таклиф меҳнат соҳасида дифференциация қоидаларини инобатга олган ҳолда айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ кўплаб бўшлиқларни тўлдириш имконини беради. Жумладан, мазкур бобнинг Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига киритилиши қуйидагиларни қонун йўли билан мустаҳкамлашга олиб келади:
1) Меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятларини белгилаш;
2) Меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятларини белгилаш тартиби ва асосларини кўрсатиш;
3) Ўттизга яқин айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини махсус ҳуқуқий тартибга солишни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, бошқа қонун ҳужжатлари ва локал норматив ҳужжатларда айрим тоифадаги ходимлар меҳнатидан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш хусусиятларини белгилаш меҳнат ҳуқуқида фарқлар билан боғлиқ қоидаларни тўғри татбиқ этишга хизмат қилади.



Download 170,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish