Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 170,99 Kb.
bet11/22
Sana30.04.2022
Hajmi170,99 Kb.
#599034
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
2 5229022283724493478

Ходимнинг номидан меҳнат шартномаси бундай ҳолларда уларнинг ота-оналари (васийлар ва ҳомийлар) томонидан имзоланади.
Ҳомийлик ва васийлик органлари рухсати билан кундалик иш вақтининг давомийлиги ва ишни бажариш билан боғлиқ бошқа шартлар кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддаси 1-қисмига асосан иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш вақтида дастлабки тарзда ва кейинчалик (ишлаш давомида) вақти-вақти билан ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.
Дастлабки тиббий кўрик ўсмир қандай ишга, қайси корхонага қабул қилинаётгани, меҳнат муносабатлари қанча вақт давом этишидан қатъи назар ўтказилиши шарт.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 239-моддаси 3-қисмига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган барча шахслар дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ишга қабул қилинадилар ва кейинчалик улар ўн саккиз ёшга тўлгунларига қадар ҳар йили мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши керак. Тиббий кўрикдан ўтиши муносабати билан мазкур тоифадаги ходимлар бирон-бир чиқим қилмайдилар, яъни уларни тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун дастлабки синовни белгилаш бўйича ҳеч қандай чекловлар белгиланмаган. Бунда дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган ҳисобланади.
Энг охирги ўзгартиришларга асосан Меҳнат кодексининг 84-моддасининг учинчи кисмига киритилган ўзгартиришларни ҳам олиб қарашимиз мумкин. Унга кўра, ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди1, деб ўзгартириш киритилди. Бундан кўриниб турибдики, синов муддатига тегишли қоидалар умумий норма сифатида эътироф этилиши билан бир вақтда, айрим меҳнат ҳуқуқи субъектларига нисбатан ушбу норма уларни меҳнат хусусиятларини эътиборга олиб қўшимча тартибга солади. Ундан ташқари Меҳнат кодексига алоҳида 2471-моддаси киритилиши ва ушбу модда асосида таълим муассасаларининг битирувчилари учун алоҳида қўшимча кафолатлар белгиланганлигини кўришимиз мумкин. Меҳнат ҳуқуқи нормаларининг ўзгариши асосида нафақат меҳнат ҳуқуқида янги институтларининг вужудга келишига сабаб бўлмоқда ва ундан ташқари субъектлар жиҳатидан ҳам таснифланишига олиб келмоқда.
Таъкидлаш лозимки, дастлабки синов меҳнат шартномасини тузишда энг кўп қўлланиладиган қўшимча шарт ҳисобланади. Ҳатто вояга етмаганларга нисбатан ҳам дастлабки синовни қўллаш мумкин. Бироқ вояга етмаганларга нисбатан дастлабки синовни қўллаш мумкинлиги ҳақида қоидалар қуйидагиларга кўра асоссиз ҳисобланади. Биринчидан, вояга етмаганлар томонидан асосан малака талаб этилмайдиган ишларни бажаришда фойдаланилади. Иккинчидан, ҳали етарлича касб маҳорати ва малакага эга бўлмаган ёш ходимдан эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги ҳақидаги масалани қўйиш мантиқан нотўғри ҳисоланади. Мисол учун Россия Федерацияси Меҳнат кодексининг 70-моддасида, Озарбайжон Республикаси Меҳнат кодексининг 52-моддасида вояга етмаганларга нисбатан дастлаьки синов шартларини қўллаш тақиқланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддасига қуйидаги ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда:
84-модда. Ишга қабул қилишда дастлабки синов

Download 170,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish