Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


 Жисмоний шахс бўлган иш берувчилар билан меҳнат шартномасини тузишнинг ўзига хос жиҳатлари



Download 170,99 Kb.
bet13/22
Sana30.04.2022
Hajmi170,99 Kb.
#599034
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
2 5229022283724493478

2.2. Жисмоний шахс бўлган иш берувчилар билан меҳнат шартномасини тузишнинг ўзига хос жиҳатлари
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 15-моддасида кимлар иш берувчи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги масала тартибга солинган. Мазкур модда матнидан келиб чиқиб иш берувчилар сифатида қуйидагилар эътироф этилишини кўришимиз мумкин: корхоналар, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари; белгиланган ёшга тўлган жисмоний шахслар; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ–4725-сонли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони билан якка тартибдаги тадбиркорларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқий мақомига биринчи марта аниқлик киритилди. Хусусан, Фармоннинг 5-бандида “2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва якка тартибдаги иш берувчи тадбиркор учун ўрнатилган ставканинг 30 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш шарти билан бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи берилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга ёллаган ҳолатда коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун қатъий белгиланган солиқдан озод этилади” – деб белгилаб қўйилди1.
Мазкур Фармон бир қанча қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишга олиб келди. Натижада Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг 8-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 15-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-банди билан тўлдирилди: «4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар»2. Мазкур асос орқали Меҳнат кодексида назарда тутилган иш берувчилар сафи якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобга кенгайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–4725-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли “Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга 1-илова сифатида Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом, шунингдек ушбу Низомга илова шаклида Ходимларни ёллаган ҳолда хусусий тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган фаолият турларининг рўйхати ҳамда Хусусий тадбиркор ва хусусий тадбиркорнинг ходими ўртасидаги Меҳнат шартномаси тасдиқланди.
Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-боби 6–14-бандларида хусусий тадбиркор ва ёлланма ходим ўртасида меҳнат шартномасини тузиш ва меҳнат стажини ҳисобга олиш билан боғлиқ қоидалар ўз аксини топган. Хусусан, Низомнинг 6-бандига мувофиқ, хусусий тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари ушбу Низомда назарда тутилган хусусий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинади.
Хусусий тадбиркор ходимларнинг қонунчиликда белгиланган меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаши шарт.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
Ходимни ёллашда (ишга қабул қилишда) хусусий тадбиркор унинг билан Хусусий тадбиркор ва хусусий тадбиркорнинг ходими ўртасидаги Меҳнат шартномаси шаклига мувофиқ ёзма меҳнат шартномасини тузади.
Ходимнинг аҳволини қонунчилик нормаларига нисбатан ёмонлаштирадиган меҳнат шартномаси шартлари ҳақиқий ҳисобланмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.12.00 Муддатли меҳнат шартномалари]
Меҳнат шартномасининг муддати хусусий тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.
Меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади, улардан биттаси хусусий тадбиркор солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига берилади, иккинчиси хусусий тадбиркорда, учинчиси эса — ходимда қолади.
Меҳнат шартномасида хусусий тадбиркорнинг имзосини муҳр билан тасдиқлаш, шунингдек ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ билан расмийлаштирилиши талаб қилинмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.18.00 Меҳнат дафтарчалари ва ишлаганлик тўғрисида бошқа ҳужжатлар]
Ходимга хусусий тадбиркор томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.
[ОКОЗ:

Download 170,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish