Ишга қабул қилинганда қуйидагиларга дастлабки синов белгиланмайди:
меҳнат тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ танлов ёки сайлов асосида лавозимни эгаллаган ходимлар”.
Бундай қоидалар Россия Федерацияси ва Озарбайжон Республикаси Меҳнат кодексларида меҳнат кодексларида ҳам ўз аксини топганлигини таъкидлаш ўринлидир.
Айрим тоифадаги ходимлар билан меҳнат шартномасини тузиш ўзига хос хусусиятларга эга. Уларга меҳнат шартномасини тузишнинг умумий қоидаларидан ташқари бошқа махсус қоидалар ҳам қўлланилиши мумкин. Булар вояга етмаганлар билан меҳнат шартномасини тузишда ота-онасининг розилигини олиш, маҳкумларни ишга жойлаштиришда жазони ижро этувчи инспекцияларнинг розилигини олиш, корхона раҳбарларини ишга қабул қилишда мулкдорларнинг меҳнат шартларини белгилаш ҳуқуқи, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат шартномасини уч нусхада тузиш каби ўзига хосликлардир. Айрим тоифадаги ходимлар билан меҳнат шартномасини ана шундай хусусиятлари меҳнат тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилиши мумкинлигига оид янги қоидалар билан тўлдирилиши мақсадга мувофиқ. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 74-моддаси қуйидаги 7-қисм билан тўлдирилиши таклиф этилмоқда:
“74-модда. Меҳнат шартномасининг шакли Айрим тоифадаги ходимлар билан меҳнат шартномасини тузишда меҳнат тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларида шартнома бўйича иш берувчи ҳисобланмаган тегишли шахслар ёки органлар билан меҳнат шартномасини тузиш ёки унинг шартларини белгилаш, шунингдек қўшимча нусхада меҳнат шартномаси тузиш учун келишиш назарда тутилиши мумкин”.
ХУЛОСА Диссертация мавзусини тадқиқ этиш натижасида қуйидаги тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқилди:
I. Назарий таклифлар Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари ва меҳнат шартномаси институтларининг илмий-назарий асосларини кучайтириш мақсадади қуйидаги тушунчаларга муаллифлик таърифи берилади:
“Меҳнат ҳуқуқининг дифференциацияси – меҳнат соҳасида объектив ва субъектив омиллар сабабли юзага келган ўзига хосликлар ва фарқларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат муносабатларини махсус ҳуқуқий тартибга солишдир”;
“Меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари – меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари – бу муайян масала бўйича умумий қоидаларга нисбатан қисман чекловлар ўрнатувчи ёхуд айрим тоифадаги ходимлар учун қўшимча ҳуқуқларни берувчи нормалар билан белгиланадиган ҳуқуқий ўзи хослик”;
“Айрим тоифадаги ходимлар – меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари меҳнат ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ходимлар тоифасидир”;
“Электрон меҳнат шартномаси –меҳнат муносабатлари тарафларининг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланадиган ҳамда иш берувчи ва бошқа ваколатли органлари томонидан рўйхатга олинадиган келишувдир”;
“Масофавий ишлар –мауйян меҳнат шартномаси асосида меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг ҳудудидан ташқари доимий бўлмаган иш жойида ҳамда иш берувчининг бевосита ва билвосита назорати остида умумфойдаланишга мўлжалланган ахборот технологиялари ёки интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда бажаришдир”;
“
“Нотипик меҳнат шартномаси – айрим тоифадаги ходимлар билан меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини ўзида ифодаловчи шартлар асосидаги тарафлар келишувидир”.