Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети исмоилов бекжон салихович


-§. Ногиронлиги бўлган шахслар таълими давлат ижтимоий ҳимоя



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/25
Sana25.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#462110
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
диссертация БекжонИсмоилов февраль2022

 
1.3-§. Ногиронлиги бўлган шахслар таълими давлат ижтимоий ҳимоя 
тизимининг асосий йўналишларидан бири сифатида 
 
Жамият ривожланиб борар экан, фан, таълим соҳаларига нисбатан 
бўлган талаб ва эҳтиёж кучайиб бораверади. Сабаби, таълим соҳаси давлат 
тараққиёти ва жамият келажагини белгиловчи ҳал қилувчи аҳамиятга эга 
бўлган муҳим тизимдир. Тўғри, бу борада жаҳон ҳамжамияти амалиётида 
ижтимоий-иқтисодий масалалар етакчи ўринни эгаллайди. Бироқ уларнинг 


43 
ҳам тагзамирида таълимнинг тутган ўрни беқиёс ҳисобланади. Зеро, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, 
«тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк 
қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбиядир».
Бугунги янгиланиш жараёнлари, ислоҳот ва ўзгаришлар натижадорлиги 
мактаб таълимига, янги авлод кадрларини етиштириш билан боғлиқ 
бўлаётганлигининг ўзи таълим соҳасининг жамият ҳаётида нақадар муҳим 
фактор эканлигини кўрсатиб турибди. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси
Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг «Юксак маънавият енгилмас куч» 
китобида таъкидланганидек, «таълим-тарбия масаласи давлат ва жамият 
назоратида бўлиши давлат Конституциясида белгилаб қўйилган. Шу билан 
бирга, бу кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг иштироки ва қўллаб-
қувватлашини 
талаб 
қиладиган 
умуммиллий 
масаладир. 
Шуни 
унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида 
яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши 
фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. Бунинг 
учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало 
шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, 
фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли 
яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш – таълим-тарбия соҳасининг 
асосий мақсади вавазифаси бўлиши лозим, деб қабул қилишимиз керак». 
Дарҳақиқат, инсонларнинг мустақил фикрга эга бўлиши, улар 
дунёқарашларининг кенглиги бевосита таълим тарбия маҳсули бўлиб 
ҳисобланади. Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё 
нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир» деган чуқур маъноли 
сўзларига эътибор қаратадиган бўлсак, таълим тушунчасининг инсоният 
ҳаётида муҳим бир ўринга эга эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз мумкин 
бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган «Ҳар ким 
эркин билим олиш ҳуқуқига эга» мазмунидаги юридик норма ҳам юқоридаги 


44 
билдирилган фикрларни мантиқан тасдиқлайди. Шу маънода, ногиронлиги 
бўлган шахслар таълими ҳам давлат ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим 
йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътиборга муҳтож ўқувчи ва 
ёшларни соғлом жамият муҳитига интеграция қилишда катта аҳамиятга эга.
Бизнинг назаримизда эса, ногиронлиги бор шахслар ҳаётини тўғри 
ташкил этишда ёрдам берадиган энг муҳим манавий куч 
— 
бу таълим 
соҳасидир. Давлат ижтимоий ҳимоя тизими имтиёзларининг айнан таълим 
тизимига қаратилиши, фикримизча, улар келажагининг мустаҳкам бўлишига 
улкан ҳисса қўшади. Ногиронлиги бўлган шахсларни таълим ўқув жараёнлари 
орқали ижтимоий химоя қилиш уларни жамият мухитига интегратция 
қилишда энг мақбул йўл хисобланади
51
.
Мамлакатда узлуксиз таълим тизимини жорий қилиш орқали юқори 
сифатли таълим жараёнларини ташкил этиш бу борадаги давлат сиёсатининг 
асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланади. Ҳеч кимга сир эмаски, сифатли 
таълим давлат тараққиётининг мустаҳкам пойдеворидир. Шу вазият эътибори 
билан ҳукумат «жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, 
эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейидан қатъи назар, ҳар кимга таълим 
олиш учун тенг ҳуқуқли имкониятларни кафолатлайди
52
. Ўз навбатида, бу 
каби шахслар таълимини сифатли ҳамда самарали ташкил этиш мақсадида 
мамлакатимизда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 
махсус мактабгача таълим муасасалари ва ихтисослаштирилган интернат-
мактаблар 
ташкил 
этилмоқда. 
БМТнинг 
маълумотларига 
кўра, 
«Ривожланаётган мамлакатларда ногиронларнинг мактаб таълими билан 
қамраб олиниши 1–3 фоиздан ортиқ эмас, шунинг учун ногирон болаларнинг 
98 фоизга яқини мактабга бормайди ва саводсиз. Шу қадар кўп ногирон 
болалар мактабга бормас экан, минг йиллик декларациянинг ривожланиш 
51
Мартынова Е.А. Социальные и педагогические основы построения и функционирования системы 
доступности высшего образования для лиц с ограниченными физическими возможностями. Челябинск: 
Челяб. гос. ун-т, 2002. 
52
Ўзбекистон Республикаси Қонуни. Таълим тўғрисидаги 23.09.2020 5-м. 


45 
соҳасидаги умумий бошланғич таълимни таъминлашни кўзда тутадиган 
мақсадига эришиб бўлмайди. Шу билан бирга, тадқиқотлар оддий 
мактабларда ўқийдиган болалар, жумладан жиддий ногиронликка эга 
бўлганлар ҳам бошланғич мактабни тугаллаш, ўрта мактабда ўқишни давом 
эттириш ва касбий тайёргарлик олиш, иш топиш, яхши пул ишлаб топиш ва ўз 
жамиятининг фаол аъзосига айланиш учун кўпроқ имкониятга эга бўлишини 
кўрсатади».
Мустақилликнинг дастлабки йилларида ташкил этилган интернат-
мактабларнинг 
инфратузилмалари 
халқаро 
стандартларга 
мувофиқ 
янгиланмоқда. Бу жараёнлар, табиийки, алоҳида эҳтиёжли таълим олувчилар 
қулай шарт-шароитларда билим олишлари учун қўшимча имкониятлар тақдим 
этади. Факультатив машғулотларда қатнашиш, спорт секциялари, турли хил 
тўгаракларда қатнашиш ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш 
ва шахсий истеъдодларини камол топтиришга ёрдам бермоқда
53
. Бу каби 
интернат-мактаблар 1991-1992 йилларда мамлакатимизда бармоқ билан 
санарли эди. Махсус таълим муассасаларининг сон жиҳатидан камчиликни 
ташкил этиши кўплаб ногиронлиги бўлган болаларнинг билим олиш 
ҳуқуқидан фойдалана олмасдан қолишларига сабаб бўларди. Мавжуд 
интернат-мактабларнинг вилоят маъмурий марказларида жойлашганлиги ва 
маҳаллий ҳудудлардан узоқлиги; бу ўқув масканларига жисмоний имконияти 
чекланган болаларни қабул қилиш учун етарли шарт-шароитларнинг мавжуд 
эмаслиги; ўқув жараёнларининг махсус дарслик китоблари билан 
таъминланмаганлиги каби бир қатор муаммолар махсус таълим тизимининг 
ислоҳот талаб бир манзарага келиб қолганлигидан далолат бериб турарди. 
И.А.
Михайловнанинг таъкидлашича, ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар 
таълимини тартибга солишда ягона концепция ишлаб чиқиш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади
54

53
С. Дангалов тифлопедагогика тарихи ва унинг ахамияти 2010 50-Б. 
54
Ильина, Оксана Михайловна. Конституционное право на основное общее образование и гарантии его 
реализации детьми-инвалидами в Российской Федерации2010. 


46 
Ўзбекистонда таълим соҳасининг изчил ислоҳ қилиб борилиши 
натижасида махсус таълим бўйича ягона концепция бўлмасада, давлат 
даражасидаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинди. Бугунги кунда 
эса бу таълим тизими ҳукуматимиз саъй-ҳаракатлари билан бир бутун 
механизм сифатида ишлайдиган тизимга айлантирилди. Эътиборлиси 
шундаки, айни вақтда, кўзи ожиз болалар махсус интернат-мактаблари 
Республикамиздаги деярли ҳар бир вилоятда ташкил этилган ва расман 
фаолият юритмоқда. Тўғри, бир неча йиллар илгари ўз вилоятларида шундай 
махсус шароитли таълим муассасаси бўлмаган болалар қўшни вилоятларга 
бориб таҳсил олишган. Кейинги даврларда эса, жорий масала мутасадди 
ташкилотлар томонидан ижобий ҳал этилган. Бу борада янгиланган тизимнинг 
ижобий хусусиятларидан бири мамлакат ҳудудида яшаётган барча 
ногиронлиги бўлган болаларни қамраб олиш салоҳиятига эгалигидир. Махсус 
таълим муассасалари шарт-шароитларининг мунтазам давлат назоратида 
эканлиги ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва 
соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг ижтимоий кафолатларини 
таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг 
таълим-тарбия олишлари учун мослашув муҳитини яратиш, имкониятлари 
чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари мактаблар, 
мактаб-интернатларнинг 
дифференциаллашган 
тармоқларини 
мақбуллаштиришга 
ёрдам беради. 
А.Т.
Александровнанинг 
фикр 
билдиришича, интернат-мактаблар ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий 
муҳитга мослаштириш шарт-шароитларини ўзларида намаён этишлари 
шарт
55
. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари таълим-тарбия бериш, 
коррекциялаш ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари ҳисобланади ҳамда 
жисмоний ёки психик ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларнинг 
умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ 
55
Аксененко, Татьяна Александровна. Педагогические условия социализации воспитанников школы 
интерната2002. 


47 
тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида 
кўмаклашиш, 
шунингдек 
ижтимоий 
ёрдамга 
муҳтож 
оилаларга 
фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим беришда ёрдам кўрсатиш 
мақсадида ташкил этилади. Таълим тизимида шу типдаги интернат 
мактабларнинг булиши жисмоний имконияти чекланган болаларнинг билим 
олиши учун нихоятда мухим саналади сабаби, бу типдаги ўқувчиларда 
қобилиятларини ўз даражасидан паст баҳолаш; асаб тизимининг нормал 
холатда ишламаслиги; таълим жамоасига киришиб кетишга нисбатан бўлган 
мослашувчанлик имунитетининг пастлиги; ортиқча безовтагарчилик сингари 
холатлар учраб туради. Интернат мактабларда махсус шароит ҳамда мухитга 
мослашувчанлик хусусиятининг мавжудлиги юқорида санаб ўтилган 
холатларни олди олинишига хизмат қилади
56
. Бу тоифа таълим олувчилар 
одатда атроф мухит динамикасига тез киришиб кета олмайдилар. Айнан мана 
шу нуқтада, жамоанинг уларга нисбатан бўлган ижобий муносабати катта роль 
ўйнайди
57

Айтмоқчи бўлганимиз, жисмоний имконияти чекланган ўқувчи таълим 
олиш шаклини ўзи мустақил танлаш имконига эга бўлгунга қадар интернат 
мактабларда тахсил олгани мантиқан тўғри бўлади.
Б. М. Игошеванинг фикр билдиришича, бугунги кунда таълим сохасида 
амалиётга тадбиқ этилаётган янгиликлар технологик имкониятлар билан 
узвийликда самарадорлик қайд этмоқда. Ўқув жараёнларида техник 
воситалардан фойдаланилиши; интерфаол методлар асосида дарсларнинг 
ташкил этилиши; ногиронлиги бўлган таълим олувчиларнинг ўзлаштириш 
имкониятларини оширишга қаратилган янги усулларни ишлаб чиқиш бу 
борада хал қилувчи ахамият касб этади
58
.
56
Современные теоретические, экспериментальные и методические проблемы тифлологии / под ред. Г. В. 
Никулиной. СПб., 1997. 78 с. 
57
Литвак А. Г. Теоретические вопросы тифлопсихологии: учебное пособие. Л.: ЛГПИ им. А. И. Герцена, 
1973. 155 с. 
58
Игошев Б. М. Системно-интегративная организация подготовки профессионально мобильных педагогов : 
автореф. дис. … д-ра пед. наук : 13.00.08. М., 2008. 


48 
Инноватцион ғояларнинг кўзи ожиз болалар махсус интернат мактаблар 
ўқув жараёнларига тадбиқ этилиши бу даражадаги таълим муассасалар 
зиммасига 
бир 
қатор 
вазифаларни 
юклайди. 
Қуйидагилар 
ихтисослаштирилган 
таълим 
муассасаларининг 
асосий 
вазифалари 
ҳисобланади: 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 
тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда 
улар асосида ишлаб чиқилган (ақли заиф болалар учун) махсус таълим 
талабларига мувофиқ билим олишларини таъминлаш; 
шахсга йўналтирилган, ижтимоий йўналтирилган таълим жараёнида 
ўқувчиларнинг энг мақбул ривожланишини таъминлаш мақсадида 
табақалаштирилган ва индивидуал таълимни ташкил этиш;
шахсий, оилавий, ижтимоий ҳаётида ва меҳнат фаолиятида хулқ-
атворнинг энг мақбул моделини шакллантириш орқали шахсни тарбиялаш; 
ўқувчиларни умумтаълим муассасаларида инклюзив (уйғунлашган) 
таълим шароитида ўқишга тайёрлаш; 
ўқувчиларнинг 
ижтимоий-ҳиссий 
ривожланишлари, 
ҳаётий 
қобилиятларининг шаклланиши учун зарур коррекцион (тузатувчи) –
ривожлантирувчи таълим муҳитини яратиш; 
ўқувчиларга таълим-тарбия бериш жараёнида уларнинг психик 
функциялари ва саломатлиги тизимли тарзда кузатилишини ташкил этиш. 
Ихтисослаштирилган таълим муассасасига жисмоний ёки психик 
ривожланишида нуқсонлари бўлган мактаб ёшидаги, тайёрлов гуруҳларига эса 
– ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига қатнамаган – 
мактабгача ёшдаги болалар қабул қилинади. Ногиронлиги бўлган ўқувчи 
ёшларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жалб этиш, бевосита 
уларни ижтимоий реабилитатция қилиш билан боғлиқдир. Ижтимоий 
реабилитатция назариётчи хамда амалиётчилар фикрига кўра, турли 
юналишларни қамраб олади. В. П. Биран, Л. П. Храпылина, Е. В. 


49 
Черносвитовларнинг қарашларига кўра, ижтимоий реабилитатция таълимий, 
тиббий, психологик юналишларга ўз таркибий қисми сифатида қарайди
59
.
В. З. Кантор, Е. И. Холостовалар ижтимоий реабилитатция тушунчаси 
юқорида санаб ўтилган юналишларнинг барчасини умумлаштириб туради 
деган фикрни илгари суришади
60
.
Бизнинг ёндашувимизга асосан, ижтимоий реабилитатция, қонунлар 
хамда қонуности хужжатларига мувофиқ ташкил этилмоғи шарт.
Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг педагог-ўқитувчилари 
ўзларига юкланган мажбуриятлардан ташқари, шахсни шакллантириш ва 
нуқсонларини коррекциялаш, жисмоний ва психик нуқсонларини бартараф 
этиш, нуқсонлар билан боғлиқ бўлган билиш фаолиятидаги ўзига 
хосликларини меъёрга келтириш, билимга оид қизиқишлари ва 
қобилиятларини 
ривожлантириш 
соҳасида 
иш 
олиб 
борадилар. 
Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тарбиячиси ривожланишидаги 
нуқсонларни коррекциялаш ишларида ўқитувчи ишларини давом эттиради, 
жисмоний ёки психик нуқсонлар сабабли юзага келадиган психик ёки 
жисмоний ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ўқувчиларга 
индивидуал ёндашувни амалга оширади, ўз гуруҳидаги ўқувчиларнинг ҳаёти 
ва саломатлиги сақланиши учун жавоб беради. 
Юқорида келтирилган давлат стандартлари даражасидаги нормативлар 
давлат ижтимоий ҳимоя тизимининг стратегик мақсад ва вазифаларини 
намоён этади. Яъни махсус интернат-мактабларда ногиронлиги бўлган 
болалар ўз қобилиятларини тўла тўкис намоён этишлари учун уларга кенг 
кўламли имкониятлар яратиб берилади. Ю. В. Селиванова, Л. В. 
Мясниковаларнинг таъкидлашича, таълим ўқув жараёнлари хамда уларнинг 
сохавий дастурлари ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар ҳолатини хисобга 
олган ҳолда тузилиши ва амалиётга киритилиши зарур. Хусусан, таълимий 
59
Черносвитов Е. В. Социальная медицина : учеб. пособие для студ. высш. учеб. заведений. М. : Владос, 
2000. 
60
Холостова Е. И. Социальная реабилитация : учеб. пособие для студентов вузов. М. : Дашков и К, 2006. 


50 
дастурлар 
ногиронлиги 
бўлган 
шахсларнинг 
қобилиятларини 
шакллантиришга хизмат қилиши мақсадга мувофиқ хисобланади
61

Ўз навбатида, давлат, таълим тизими мисолида ногиронлиги бўлган 
шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни уларнинг чуқур ва пухта билим 
олишлари йўлида яратиб берилаётган кенг кўламли имкониятлар асносида 
ифода этади. Ҳозирги пайтда ногиронлиги бор болалар таълимида янги бир 
ёндашув долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу инклюзив таълим шаклидир. 
Одатда, қўшимча эҳтиёжли болаларни ўқитиш жараёнлари Ўзбекистон 
шароитида юқорида таҳлил қилинганидек, махсус интернат-мактабларда 
амалга оширилади. Бу каби болалар таълими жараёнларининг махсус шарт-
шароитларга эга бўлган масканларда ташкил этилиши уларнинг ўз 
қизиқишлари доирасида кучли билим олишларига ҳақиқатдан ҳам ижобий 
таъсир ўтказади. Қатъий тартиб асосида фаолият юритувчи интернат-мактаб 
тарбияланувчилари ўзлари билан тенг имкониятли болалар билан биргаликда 
таълим олишади. Айнан мана шу жиҳатнинг ўзи кўрсатиб турибдики, давлат 
ижтимоий ҳимоя тизимининг норматив қонунчилиги бу каби болалар 
ҳуқуқларини таъминлашда устувор аҳамиятга эга. Қайсики маънода, бу 
масканларда қўшимча эҳтиёжли ўқувчилар ўзларининг бепул, эркин билим 
олиш ҳуқуқларидан фойдалана оладилар. Педагог ходимларнинг бу борада 
мукаммал тайёргарликка эга эканликлари ҳамда ногиронлик ҳолатини 
манавий-психологик нуқтаи назардан чуқур ҳис эта олишлари юқори сифатли 
таълим жараёнларини ташкил этишда муҳим ҳисобланади. 2020 йил 15 
октябрда қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари 
тўғрисида»ги Қонун ҳам ушбу жараёнларни ҳуқуқий жиҳатдан 
мустаҳкамлайди. Шу маънода, ногиронлиги бўлган шахс барча даражадаги 
таълим муассасаларида таълим олишлари мумкин. Давлат ижтимоий ҳимоя 
тизими доирасида уларга яратиб берилаётган бу имкониятлар уларни давлат 
61
Ю. В. Селиванова, Л. В. Мясникова статья: Роль коррекционных школ в ресурсной поддержке 
инклюзивного образовательного пространства 2018. 


51 
ва жамият ҳаётида янада фаолроқ бўлишга ундайди. Бу эса, жисмоний 
имконияти чекланган шахслардаги мавжуд қобилиятларни ривожланишига 
ёрдам беради. Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълимини 
ривожлантиришни, уларнинг таълим олиши ва касбий тайёргарликдан, қайта 
тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтиши учун зарур шарт-шароитлар 
яратилишини кафолатлайди
62
. Ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий 
ҳимоясининг яна бир асосий механизмларидан бири таълим ташкилотлари 
давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликда алоҳида эътиборга муҳтож 
болаларнинг мактабгача, умумий ўрта таълим олишини, мактабдан ташқари 
таълим жараёнларини, олий таълим муассасалари ва олий ўқув юртидан 
кейинги таълим олишларини ўз ваколатлари доирасида назорат қилишидир. 
Алоҳида эътиборга муҳтож шахслар таълимида мана шундай назоратнинг 
бўлиши уларнинг ҳар бир жабҳада давлат ва жамият томонидан ҳимоя 
қилинишидан далолат беради. Агар ногиронлиги бўлган болаларни таълим 
муассасаларида ўқитишнинг вақтинча имкони бўлмаса, таълим соҳасидаги 
давлат бошқаруви органлари ва таълим муассасалари ногиронлиги бўлган 
болаларнинг соҳага оид шифокорлар тавсиялари асосида ҳамда ота-онасининг 
ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан уйда ўқитилишини 
таъминлайди. 
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таълими, 
профессионал таълими таълим муассасаларида ва ташкилотларида, зарурият 
бўлганда эса ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.
Стационар даволаш-профилактика ёки реабилитация муассасаларида даволаш 
курсини ўтаётган ногиронлиги бўлган болалар учун мазкур муассасаларда 
ўқув машғулотлари ташкил этилади. 
Профессионал таълим олиш учун махсус шарт-шароитларга муҳтож 
ногиронлиги бўлган шахслар учун турли типдаги ва хилдаги 
ихтисослаштирилган профессионал таълим муассасалари ташкил этилади. 
62
Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ногиронлиги бўлган шахслар хуқуқлари тўғрисида 15.10.2020 38-М. 


52 
В.В. Щебланова, Т.С. Ивженколарнинг фикрига кўра, жисмоний имконияти 
чекланган ўқувчиларни умумий тартибда ўқитиш бир қатор мураккабликлар 
келтириб чиқарганлиги сабабли, уларни қўшимча дастурий таъминотлар 
асосида ўқитиш мақсадга мувофиқ саналади. В.В. Щебланова, Т.С. Ивженко 
Образавательная интеграция детей с нарушениями в развитиями в контексте 
сотрудничества общеобразовательной и специальной школ 2015. Уларни 
ўқитиш, махсус ўқув дастурлари асосида давлат таълим стандартларига 
мувофиқ йўлга қўйилади. 
Жамиятнинг ногиронлиги бор шахслар таълимига нисбатан бўлган 
қарашларининг ўзгариши ҳамда бу борадаги халқаро нормативлар 
такомиллашуви натижасида махсус таълимга нисбатан бўлган қизиқиш 
камайиб, инклюзив талимга нисбатан эътибор йил сайин ошиб бормоқда. Бу 
ногиронлиги бўлган қўшимча эҳтиёжли ўқувчиларнинг интернат-мактаблар 
шароитида социал муҳитдан ажралиб қолаётганлиги билан бевосита боғлиқ. 
Шу ўринда очиқ тан олиш керакки, интернат-мактаблар ҳақиқатдан ҳам ёпиқ 
режимда фаолият юритишади. Бу маълум бир критериялар бўйича тўғри 
танланган иш-фаолият услубидир. Бу услуб уларнинг ўз қизиқишлари 
доирасида билим олишлари учун эҳтимол энг қулай шароитдир. Лекин 
мавжуд вазиятга ҳуқуқий баҳо берадиган бўлсак, бу жараёнлар улар 
ҳуқуқларини нисбатан чеклайди. 
Демоқчи бўлганимиз, махсус таълимга асосланган мактаб тизимидан 
инклюзив тизимга ўтиш синчиклаб режалаштирилиши ҳамда бола 
эҳтиёжларини ва энг яхши манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга 
оширилиши керак. Д.В.Зайцевнинг ёндашувига кўра, турли ногиронлиги 
бўлган шахсларнинг таълим сохасида муваффақиятга эришиши уларнинг 
жамиятга оптимал мослаша олишлари билан изохланади
63

Бу масалада ота-оналар, жамоалар раҳбарлари ва педагоглар томонидан 
қўллаб-қувватланиш талаб қилинади. Дастлаб умумий жисмоний имконияти 
63
Зайцев Д.В. Интегрированное образование детей с ограниченными возможностями // Социологические 
исследования. 2004. № 7. С. 127–132). 


53 
чекланган ўқувчи ёшлар учун мўлжалланган мактаб интернати 1929 йилга 
келиб, Й.Охунбобоев ташаббуслари билан кўзи ожиз болалар махсус 
интернат-мактабига айлантирилди. Бугунги кунга келиб, Республикамизда 
кўзи ожиз болалар махсус интернат-мактаблари сони ўртача 14 тани ташкил 
этади. Юқорида тарихга эътибор қаратганимиз бугунги кўзи ожиз болалар 
махсус интернат-мактаблари ўқув таълим жараёнлари тифлопедагогика 
имкониятларига асосланади. О. Л. Алексеев, А. С. Белкинларнинг ёзишича, 
жисмоний имконияти чекланган шахслар таълим жараёнларини ташкил 
этишда махсус ўқув дастурий таъминотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ 
хисобланади
64
.
Ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар таълим жараёнларини ташкил 
этишда айнан улар холатига мослаштирилган дастурлардан фойдаланиш 
назаримизда, мантиқан тўғри бўлади. Бу тоифа шахслар таълимига нисбатан 
специфик ёндашувларнинг бўлиши улар илмий салохиятининг ошишига 
хизмат қилади. Шу маънода, бу таълим йўналиши ногиронлиги бўлган 
болаларни таълим орқали ижтимоий ҳимоя қилишда қуйидаги вазифаларни 
бажаради. 

Кўришда жиддий нуқсони бўлган шахсларни психологик-
педагогик ва клиник жиҳатдан ўрганиш;

бу каби нуқсонлар мавжуд бўлганда руҳий ва жисмоний 
ривожланиш даражалари ва кўриш функцияси бузилишларини 
аниқлаш; 

шахснинг кўриш функциялари турли бузилишлари мавжуд 
бўлган ҳолда уларни ҳар томонлама шаклланиши ва ривожланиш 
хусусиятларини ўрганиш; 

заиф кўрувчи ва кўзи ожизларни ўқитиш ва тарбиялаш учун 
махсус муассасалари типлари ва структурасини белгилаш;
64
О. Л. Алексеев, А. С. Белкин статья: Витагенный подход в воспитании и обучении детей с нарушениями 
зрения 2014. 


54 

ўқув режалари, дастурлари дарсликлар, хусусий методикаларини 
тизимининг илмий асосларини ишлаб чиқариш; 

кўришда нуқсони бўлган шахсларнинг билиш жараёнларини 
ривожланиш, уларни ўқитиш ва жамиятга, меҳнатга тайёрлаш 
самарадорлигини ошириш имконини берадиган махсус техник 
воситалар яратиш; 

тўлақонли 
бўлмаган 
кўришни 
муҳофаза 
қилиш 
ва 
ривожлантириш бўйича гигиеник тадбирлар тизимини ишлаб 
чиқариш; 

таълим-тарбия ва касб тайёргарлиги учун биноларни лойиҳалаш 
махсус мактаблами ривожлантиришни йўлга қўйиш; 

кўришида 
нуқсони бўлган болаларни реабилитация ва 
интеграциялашни йўлга қўйиш ва хаказо. 
Юқорида билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда 
айтиш мумкинки, жисмоний имконияти чекланган шахслар ижтимоий 
ҳимоясининг таълим тизими доирасида ташкил этилишида давлат чора-
тадбирларининг тутган ўрни беқиёс саналади. Негаки, ногиронлиги мавжуд 
болалар ҳамда ўқувчи ёшларни таълим орқали қамраб олиш ва уларни пухта 
билим олишларини таъминлашда давлат ҳокимияти бошқаруви органлари 
тизимли тарзда фаолият олиб боришади. Қисқа қилиб айтганда, давлат 
ижтимоий ҳимоя тизими орқали ногиронлиги бўлган шахслар таълимига 
нисбатан эътиборнинг кучайиши бу каби инсонлар келажак пойдеворининг 
мустаҳкам бўлишига ёрдам беради. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish