III БОБ.
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ТАЪЛИМИНИ
САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚОНУНЧИЛИК
АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ............. 106
3.1-§. Ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар таълимини ижтимоий-ҳуқуқий
жихатдан тартибга солишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигининг
концептуал аҳамияти .......................................................................................... 101
3.2-§. Ногиронлиги бўлган шахслар таълимида халқаро ҳужжатларнинг
аҳамияти ҳамда уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий таҳлили .................................. 125
3.3-§. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим соҳасида Ўзбекистон
қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари ............................................. 143
Учинчи боб бўйича хулосалар ................................................................... 158
ХУЛОСА .................................................................................................... 160
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.............................. 167
3
ИЛОВАЛАР ....................................................................................................
КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Ўзбекистон
Республикасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
амалда таъминлаш мамлакат олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир.
Хусусан, Республикада ногиронлиги бўлган имконияти чекланган шахслар
учун қулай ижтимоий муҳитни яратиш долзарб аҳамиятли масаладир. Бу
тоифадаги инсонларга яратилаётган имкониятлар асосида соғлом жамият
ҳаётига интеграциялашувини тўғри йўлга қўйиш улар ҳаётининг ижобий
томонга ўзгаришига хизмат қилади. Бу борада мамлакат миллий қонунчилиги
доирасида таълим тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш жуда
муҳим компонент ҳисобланади.
Маълумки, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш
қонунчилиги такомиллашиб борар экан, бу тоифа шахслар таълим тизимида
ҳам сезиларли ўзгаришларни амалга ошириш, стратегик мақсадларга
мўлжалланган изчил ислоҳотларни тўғри ташкил этиш ва бу чора-тадбирлар
негизида самарадорлиги юқори даражадаги илмий-амалий ёндашувларни
ишлаб чиқиш эҳтиёжи ҳам ошиб бораверади. Шундан келиб чиқиб,
ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва соҳадаги
қонунчилик асослари, кафолатлари тизимини янада такомиллаштириш,
шунингдек уларни соҳавий халқаро андозаларга мослаштириш ҳаётий
заруратга айланмоқда. Шу маънода, Ёшларни жумладан, ногиронлиги бўлган
шахсларни сифатли таълим билан қамраб олиш масаласининг нечоғлик
долзарб аҳамият касб этишини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.
Мирзиёев томонидан тасдиқланган Харакатлар стратегиясида
,
унинг
мантиқий давоми Тараққиёт стратегиясида ҳам кўриш мумкин. Унга кўра,
Сўнгги йилларда мамлакатда таълим-тарбия тизимининг сифати ва
самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба
4
ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим
тизимлари ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни,
таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида тизимли
ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, миллий таълим-тарбия тизимининг амалдаги ҳолати
уни замон талаблари асосида модернизация қилиш, ёшларни юксак билим-
маърифат эгалари, жисмоний ва маънавий соғлом инсонлар этиб тарбиялаш,
таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари нуфузини ошириш,
уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш
бўйича изчил чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этмоқда
1
.
Мавзунинг долзарблиги масаласига тўхталинар экан, эркин соғлом
рақобатга асосланган бозор муносабатларига ўтиш жараёнида алоҳида
эҳтиёжли фуқароларни таълим соҳаси доирасида ижтимоий жиҳатдан ҳимоя
қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий негизларини
кенгайтириш, мавжуд қонунчилик асосларини жахон халқаро стандартларига
муносиб тарзда янгилаб бориш хукумат олдида турган муҳим вазифалардан
бири ҳисобланади. Шу боис ногиронлиги бўлган шахсларни ўзлари учун қулай
шароитларда таълим олишларини таъминлаш бу борадаги давлат
ислоҳотларининг бош мақсади саналади. Қўшимча эҳтиёжли ўқувчи, ёшларни
чуқур ва пухта билим олишини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш ва уларни ҳар
тарафлама қўллаб-қувватлашнинг янги методологик усулларини ишлаб
чиқиш, бу тизимнинг фаолият принципларини яхлит бир механизм сифатида
таҳлилий ўрганиш, ҳозирги кундаги таълим тизими фаолиятига танқидий-
таҳлилий баҳо бериш соҳа тараққиётида муҳим тенденция вазифасини ўтайди.
Бу эса соҳани илмий-назарий жиҳатдан янада тадқиқ қилиш, таълим тизими
соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар дуч келаётган муаммолар ва уларнинг
ечимларига янгича илмий ёндашувлар асосида муносабат билдириш
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
06.11.2020 йилдаги ПФ-6108-сон Фармони.
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан сохаларини ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида 06.11.2020.
5
заруратини келтириб чиқаради. бу борада тегишли вазифаларни ҳал қилиш
ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришни талаб этмоқда. Шу
маънода, қўшимча эҳтиёжли шахслар таълими бўйича, эътибор қаратилиши
зарур бўлган бир қатор масалалар мавжуд. “Ногиронлиги бўлган шахслар
ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасида бу тоифа шахсларнинг
таълим олиш ҳуқуқи борасида қатъий юридик норма белгиланган. Бироқ бу
қонун ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш шаклини ўзлари
мустақил танлай олиш борасидаги қоидани ўзида ифода этмайди. Ваҳоланки,
таълим олиш шаклини мустақил белгилай олиш имконияти бу тоифа
шахсларнинг субъектив ҳуқуқи ҳисобланади. Жисмоний чекланиши мавжуд
таълим олувчининг инклюзив ёхуд махсус тартибли муассасада билим олиши
унинг ўз ҳоҳиш иродасига мувофиқ амалга оширилиши шарт. Бундан
ташқари, “Ўзбекистон Республикаси таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 20-
моддасида келтирилган норма инклюзив таълим бўйича ҳуқуқий ҳолатларни
тўла қамраб олмаган. Ҳуқуқий нормада асосан, инклюзив таълим тушунчасига
эътибор қаратилган. Бу ҳуқуқий нормада, инклюзив таълим бошқаруви билан
боғлиқ бўлган айрим жихатларга урғу бериш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси таълим тўғрисидаги Қонунда махсус
таълим тушунчаси масаласида бирорта юридик норма киритилмаган.
Назаримизда, махсус таълим тушунчасини “Ўзбекистон Республикаси таълим
тўғрисида”ги қонунга киритиш мантиқан тўғри бўлар эди. Сабаби махсус
таълим ҳам расман таълим шаклларидан бири саналади. Айнан мана шу
устувор жихатлар ногиронлиги мавжуд ўқувчи ёшларни таълим босқичларида
узлуксиз сифатли таълим жараёнлари билан таъминлаш масаласини илмий-
назарий, ҳуқуқий жихатдан тадқиқ қилишни тақозо этмоқда. Юқорида санаб
ўтилган масалалар тадқиқод ишининг долзарблик даражаси мазмунини очиб
беришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |