Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети исмоилов бекжон салихович



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/25
Sana25.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#462110
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
диссертация БекжонИсмоилов февраль2022

Тадқиқотнинг предмети
бу 
– ногиронлиги бўлган шахслар тушунчаси ва уларнинг хуқуқий мақоми, 
Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган шахсларни таълим ўқув 
жараёнлари билан таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий хужжатлар, илғор 
хорижий мамлакатлар қонунчилиги ҳамда илмий-назарий концептуал 
ёндашувлар ҳисобланади. 
Тадқиқотнинг усуллари. 
Тадқиқот олиб боришда илмий билимнинг 
тизимли, мантиқий, анализ ва синтез, қиёсий-ҳуқуқий каби усуллардан 
фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагилардан иборат: ногиронлиги 
бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг назарий-ҳуқуқий асосларини 
такомиллаштириш (таълим тизими мисолида) мавзуси 12.00.01 Давлат ва 
ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи йўналишида илк 
маротаба (PHD) даражасида тадқиқод қилинмоқда. Бунда ногиронлиги бўлган 
шахсларни тизимли ўқув жараёнларига жалб этиш масалалари, уларнинг 
таълим олиш шаклини ўзлари мустақил танлаш ҳуқуқига эга эканликлари 
илмий жихатдан асослаб берилган. Ҳаракат таянч тизимида жиддий 
нуқсонлари оқибатида давлат ва жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий 
ҳаётида иштирок этишда ўзгаларнинг кўмагига муҳтож шахслар жисмоний 
имконияти чекланган шахслар саналишади. Жисмоний, ақлий, сезги 
қобилиятларида жиддий ёки қисман чекланишлари мавжуд, бироқ жамият ва 
давлат ишларида тўла муомала лаёқати асосида мустақил иштирок эта олиш 
имконига эга инсонлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланишади. Шу 



маънода, мазкур тадқиқодда ногиронлиги бўлган шахслар ва жисмоний 
имконияти чекланган шахслар тушунчалари биринчи маротаба илмий 
муомалага киритилаяпти. “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари 
тўғрисида”ги қонунда фойдаланилган жисмоний имконияти чекланган 
шахслар ва ногиронлиги бўлган шахслар атамалари ўртасидаги фарқли 
жихатлари 
ҳуқуқий 
томондан 
таҳлил 
қилиниб 
атамаларни 
унификациялаштириш масаласи асослаб берилган. Ногиронлиги бўлган 
шахсларни турли таълим босқичларида ўқув таълим жараёнлари билан 
таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида махсус 
таълим тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш илмий 
жихатдан асослантирилган. Ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларни соғлом 
жамият муҳитига интеграция қилиш бўйича инклюзив таълим тўғрисидаги 
соҳавий Қонунни ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш илмий асослаб 
берилган. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish