Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети исмоилов бекжон салихович


-§. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати ва уларнинг



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/25
Sana25.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#462110
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
диссертация БекжонИсмоилов февраль2022

1.2-§. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати ва уларнинг 
таълим соҳаси орқали жамият ҳаётига интеграциялашуви масалалари 
 
Юртимизда демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамиятини 
барпо этиш ҳамда уни ривожлантириш концептуал аҳамият касб этар экан, 
жамиятда қонун устуворлиги муҳим фактор сифатида бирламчи вазифани 
бажаради. Барча соҳа ва жабҳаларда қонун устуворлигининг таъминланиши 
инсонлар ҳаётини янада яхшиланишига улкан ҳисса қўшади. Давлат 
ислоҳотларининг мавжуд қонунчилик асослари талабларига тўла риоя 
қилинган ҳолда амалга оширилиши аҳоли турмуш тарзини комплекс 
мустаҳкамланишига хизмат қилади. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар 
самарадорлигининг муҳим омили сифатида Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясини айтиб ўтишимиз ўринли бўлади. Унга кўра, Ўзбекистон 
Республикасида 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституцияси 
ва 
Қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. 
Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида қонунларнинг тўғридан-
тўғри инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат 
қилаётганлиги таҳсинга сазовор жиҳатлардан биридир. Бу жиҳат давлат 
бошқарувида қонун устуворлиги тамойилининг мукаммал механизм каби 
ишлаётганлигини кўрсатиб турибди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти таъкидлаганларидек: «Қонун устуворлигини таъминлашда 
ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларни қонунга ҳурмат руҳида 
тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг Фармони “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни 
юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” 
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, ногиронлиги 
бўлган шахсларни ҳар тарафлама қўллаб қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя 


22 
қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Шу 
боис, аҳолининг ижтимоий ҳимоя турлари кенгайиб, унинг қўлланиш 
асосларини тубдан такомиллаштириш алоҳида эътиборли ҳолат сифатида 
намоён бўла бошлади. Негаки, ўзгалар ёрдамига муҳтож, қўшимча эҳтиёжли 
инсонлар ҳам жамиятнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида намоён бўла 
бошлашди. 
Мамлакат тараққиётининг кейинги босқичида ногиронлиги бўлган 
шахслар ҳуқуқларини рўёбга чиқариш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар 
амалга оширилмоқда. Хусусан, уларнинг жамиятдаги ҳуқуқий мақоми 
қонунан белгилаб қўйилди. Бу борада мулоҳаза юритар эканмиз, дастлаб 
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тушунчасига таъриф 
келтирсак: ҳаёт фаолиятининг қисман ёки жиддий чекланишига олиб келувчи 
ҳолатларни белгиловчи ва юридик жихатдан тасдиқловчи расмий хужжат 
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқий мақомининг асосини ташкил этади. 
Ушбу тушунчани илмий жихатдан тахлил қиладиган бўлсак, бу борада 
феноменал ёндашувлар мавжуд эканлигини кўришимиз мумкин бўлади. 
Г.В.Жигунованинг таъкидлашича, ногиронлик, жисмоний нуқсонлар 
таъсирида шахсларнинг чекланганлик холатидир. Унинг фикрича, ногиронлик 
атамаси ўрнида жисмоний имконияти чекланган шахс иборасини қўллаш 
мақсадга мувофиқ хисобланади
17
.
Айнан мана шу фикрга биз тўлақонли қўшила олмаймиз. Юқоридаги 
фикрда тушунтирилишича, ногиронлиги бўлган шахслар ва жисмоний 
имконияти чекланган шахслар тушунчалари назарий жихатдан бир хил 
мақомга эга мазмунидаги мулохаза илгари сурилаяпти. Вахоланки бу ҳолатлар 
келиб чиқиш сабаблари ва ҳаёт фаолиятини чеклаш даражасига кўра 
хилмахиллик намоён этади. Е.Р.Ярская-Смирнова Э.К.Наберушкиналар эса, 
ногиронлик, тиббий мехнат экспертизаси комиссияси бюроси томонидан 
тайинланадиган ҳамда махсус соҳавий қонунлар билан ҳимоя қилинадиган 
17
Жигунова Г.В. Ювенальная инвалидность в системе социальной реальности российского общества : 
монография. М.; Берлин : Директ-Медиа, 2014. 174 с. 


23 
жисмонан чекланганлик даражасидир деган фикрни илгари суришади
18
. К.Д. 
Гайбатов, М.А. Орцханованинг хулосаларига кўра, ногиронлик холати шахс 
саломатлигининг тикланиши мумкин бўлмаган вазиятлардагина юзага келади. 
Шахслардаги ногиронлик холатларининг тиббий мехнат экспертизаси 
комиссияси томонидан қайд этилиши уларнинг фуқаролик жамиятидаги 
ижтимоий-юридик 
мақомини 
белгилайди
19

Г.В. 
Баринованинг 
таъкидлашича, ногиронлик, жисмоний имконияти чекланган шахснинг 
жамиятдаги хуқуқий мақомини белгилаб берувчи статус хисобланади. Бу 
тоифа шахслар ногиронлик холатларининг аниқ белгиланиши уларнинг 
ижтимоий мухитга интегратциялашувларига муҳим омил бўлиб хизмат 
қилади
20

Юқорида келтирилган фикр мулохазалардан келиб чиққан холда айтиш 
мумкинки, ногиронлик, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг 
хуқуқий ҳолатини белгилаб берувчи ижтимоий-юридик мақомдир. Ушбу 
тушунчага юридик жихатдан эътибор қаратадиган бўлсак, бу борада 
билдирилган ёндашувлар кесимида Г.В.Баринованинг қарашларини қўллаб 
қувватлашимиз мумкин бўлади. Жисмоний нуқсони мавжуд шахсларда 
ногиронлик холати қайд этилар экан, бу орқали уларнинг ҳимояланиш кўлами 
янада кенгаяди. Хусусан уларнинг таълим олишга бўлган имкониятлари 
функционал ошиб боради. 
Юртимизда бу каби
инсонлар ҳаётига нисбатан эътибор кучаяр экан, 
соғлом жамият муҳитига мослашиш жараёнларини оптималлаштириш 
масалалари кучли ишлаб чиқилган замонавий қонунчилик асосларига 
мувофиқ тартибга солинадиган бўлди. Бу каби ҳуқуқий меъёрларнинг 
яратилиши 
ногиронлиги 
бўлган 
шахсларнинг 
нормал 
ҳаётга 
интеграциялашувига хизмат қилади. Волферен Бергернинг ёзишича, 
18
Ярская-Смирнова Е.Р. Социокультурный анализ нетипичности. Саратов : СГТУ, 1997). 
19
К.Д. Гайбатова. М.А. Орцханова Юридическое значение инвалидности в Российском законодательстве
Махачкала, статья2017 1-Б. 
20
Баринова Г.В. Инвалидность как социальный феномен: автореф. дис. канд. юрид. наук. М., 2015. 25 с. 


24 
«Интеграцион таълим бу – сегрегацион таълимнинг акси бўлиб, бунда махсус 
эҳтиёжга эга болалар умумтаълим муассасалари тизимига киритилади». 
Интеграция кенг маънода ижтимоий интеграция ёки жамиятга интеграция ва 
педагогик интеграция ёки таълимга интеграцияни ўз ичига олади. Ижтимоий 
интеграция – ривожланишида нуқсони бўлган болани ижтимоий муносабатлар 
ва хатти-ҳаракатларнинг умумий тизимига ижтимоий адаптациясидир. 
Ногирон боланинг жамиятга интеграцияси муаммоси, бир томондан, психик 
ва жисмоний ривожланиш камчиликларини мавжудлиги билан, иккинчи 
томондан, ижтимоий муносабатлар тизимини мукаммал эмаслиги, яъни баъзи 
талабларини маълум даражада кескинлиги ҳаёт фаолияти чекланган бола учун 
ўта олмайдиган тўсиққа айланиши билан ифодаланади. Т.В.Фуряева болалар 
интеграциясининг уч (жисмоний, функционал, ижтимоий)турларини ажратиб 
кўрсатган. Жисмоний интеграция – болаларни бир бинода фаолият 
кўрсатишидир. Интеграциянинг бу тури болалар дунёлари орасидаги 
масофани қисқартиришнинг бошланғич давридир. Функционал ва ижтимоий 
интеграция нуқсонли болаларнинг ўз таълим жамоаларида мослашувлари 
билан боғлиқ холда кечади.. У предметли муносабатлар, шахслараро алоқалар, 
мулоқотни ташкил этиш орқали амалга оширилади. 
Ижтимоий интеграция ижтимоий масофаларнинг тўлиқ қисқариб 
кетиши, фаолиятдаги тенг ҳуқуқли ҳамкорлик, субъектив муносабатларини 
назарда тутади
21
. Интеграция принципи ўқув жараёнининг барча таркибий 
қисмлари, тизимларнинг барча элементлари, тизимлар ўртасидаги алоқаларни 
қамраб олади. Бу мақсадга эришиш, ўрганиш мазмунини, унинг шакллари ва 
усулларини аниқлашда олиб боради. Интеграцион ёндашув педагогик 
жараённинг ҳар қандай таркибий қисмида интеграция тамойилини амалга 
ошириш педагогик жараённинг яхлитлиги ва мунтазамлигини таъминлайди. 
Интеграция жараёнлари бу тизимнинг индивидуал элементларини ёки бутун 
тизимни юқори сифатли ўзгартириш жараёнидир. Маҳаллий дидактика ва 
21
Фуряева Т.В. Интегрированный подход в организаци воспитания и обучения детей дошкольного возраста с 
проблемами в развитии (зарубежный опыт) // Дефектология. 1999. №10. - С. 45. 


25 
таълим назариясидаги кўплаб тадқиқотлар юқоридаги қоидаларга асосланган 
ҳолда ўқув жараёнини такомиллаштиришнинг ўзига хос усулларини ишлаб 
чиқади. Ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларни соғлом жамиятга интеграция 
қилишда махсус педагогика алоҳида ўрин тутади. Таълим орқали 
интеграциялашув жисмоний имконияти чекланган шахсларга таълим соҳасида 
кўплаб имкониятларни яратиб беради. Шу маънода, мазкур болаларга ёрдам 
кўрсатишда инобатга олиш шарт бўлган бир неча умумий тенденцияларни 
ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Биринчидан, имкониятлари чекланган болани ижтимоий ҳаётга (шу 
билан бирга таълим-тарбияга) имкон қадар максимал даражада 
интеграциялаш.
Иккинчидан, мазкур болаларни оилада тарбиялашнинг устуворлиги. 
Учинчидан, камчиликларни эрта ташхис этиш ва даволашга 
йўналганлик. 
Тўртинчидан, ҳар бир конкрет ҳолатда боланинг реабилитацияси ва 
абилитациясига индивидуал ёндашиш. 
Ҳозирда мазкур тенденцияларни инобатга олувчи бир қатор дастурлар 
яратилмоқда. Мазкур дастурлардан бири БМТ томонидан таклиф этилган 
бевосита атрофдагиларга таянган ҳолдаги Реабилитация (Реабилитация, 
базируюшаяся на непосредственном окружении) (БАТР) дастури бўлиб, у 
«барча ногиронларнинг реабилитацияси, улар имкониятларини тенглаштириш 
ва ижтимоий интеграцияси мақсадида амалга оширилувчи жамият 
ривожланиши стратегиясидир». Унинг мақсадлари: мазкур сохадаги аҳволни 
ўзгартириш, давлат ва жамиятни жалб этган ҳолда таълимий ишлар олиб 
бориш, барча ёрдамга муҳтож ногиронларга ёрдам кўрсата оладиган тизимни 
ишлаб чиқиш
22
”. 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг 
соғлом жамият муҳитига интеграциялашувида мавжуд қонунчилик 
22
Д.Сайдумарова. Ногиронликка эга бўлган боланинг меёрида ривожланаётган тенгдошлари жамоасига 
интеграцияси. – Тошкент, 2011. 


26 
асосларининг тутган ўрни беқиёсдир. Шу маънода, Республикамизда 2020 
йилнинг 15 октябрида «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари 
тўғрисида»ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 
имзоланди. «Ушбу қонуннинг мақсади – ногиронлиги бўлган шахсларнинг 
ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан 
иборатдир»
23

Қабул қилинган ушбу Қонун қўшимча эҳтиёжли шахслар ҳаётида 
ўзининг амалий натижадорлиги эътибори билан алоҳида аҳамият касб 
этмоқда. Бу Қонуннинг аҳамиятли жиҳатларидан яна бири шундаки, бу 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилиб, 
амалиётга киритилди. Натижада, алоҳида тоифали шахслар ҳуқуқларини 
таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг реализация чора-
тадбирлари кучайди. «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари 
тўғрисида»ги Қонунга кўра, биринчи навбатда, терминология билан боғлиқ 
кичик ноаниқликларга аниқлик киритилди. Яъни ушбу қонун амалиётга 
киритилгунга қадар жисмоний имконияти чекланган шахслар «ногирон» 
атамаси орқали таърифланар эди. Ушбу қонун амалиётга жорий қилингач, 
«ногирон» атамаси ўрнида «ногиронлиги бўлган шахс» ибораси 
қўлланиладиган бўлди. «Ногирон» атамасининг бахсли ҳолати шунда эдики, 
бу атама алоҳида эҳтиёжли инсонлар томонидан бамисоли хақорат деб қабул 
қилинар эди. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу атама ҳеч қачон хақорат 
ўрнида ишлатилмаган. Маълум бир нуқсони бўлган шахсларда айнан бу 
атамага нисбатан салбий муносабатнинг шаклланиб қолиши таърифга 
билдириладиган эътирозларнинг кўпайишига олиб келган. Агарки, бу борада 
шахсий ёндашувга таянадиган бўлсак, қонунга расман «ногиронлиги бўлган 
шахс» иборасининг киритилганлигини ижобий баҳолаш мумкин. Қонунга 
ногиронлик белгиси бўйича камситиш тушунчасининг киритилиши соҳа 
23
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқлари тўғрисида 15.10.2020 
1-М. 


27 
доирасида ўзига хос янгилик бўлди. «Ногиронлик белгисига кўра камситиш 
деганда, мақсади ёки натижаси сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, 
фуқаровий соҳада ёки бошқа соҳада ўзгалар билан ногиронлиги бўлган 
шахсларнинг тенг ҳуқуқ ва эркинликларини эътироф этишни ёки рўёбга 
чиқаришни инкор қилишдан иборат бўлган, ногиронлик сабабли ҳар қандай 
ажратиб қўйиш, истисно этиш, четлатиш, чеклаб қўйиш тушунилади»
24

Агар биз келтирилган ушбу норманинг мазмун-моҳиятига эътибор 
қаратадиган бўлсак, нормада ногиронлиги сабабли ажратиб қўйиш, чеклаш, 
четлаш каби бир қатор ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарувчи ижтимоий 
категорияларни кўришимиз мумкин. Бу ижтимоий категориялар бир қарашда 
жиддий таассурот уйғотмаслиги табиий ҳол, албатта. Лекин, ногиронлиги 
бўлган шахслар ҳаёти учун бу ҳолатлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 
Д.З. Ахметованинг таъкидлашича, жисмоний нуқсони мавжуд шахслар 
камчилигига нисбатан атамаларнинг нотўғри қўлланиши уларни соғлом 
ижтимоий мухитга ортиқча тўсиқларсиз мослашишига ўта салбий таъсир 
ўтказади
25
.
Бу вазият бўйича аниқ тасаввур ҳосил қилиш мақсадида, мисол учун, 
жисмоний нуқсони бор инсонларнинг инклюзив муҳит шароитларида таълим 
олишларини юқорида келтирилган мезонлар бўйича таҳлил қилайлик. Ушбу 
тахлил хуқуқий жихатдан мазмун касб этишлиги учун инклюзив таълим 
тушунчасига аниқлик киритиб олиш мақсадга мувофиқ хисобланади. 
Инклюзив таълим сохасида хам турли ёндашувлар мавжуд бўлиб, бу 
қарашлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим ўқув жараёнларида дуч 
келиши мумкин саналган холатларни очиб беришга хизмат қилади. 
24
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқлари тўғрисида15.10.2020 
3-М. 
25
Ахметова Д.З., Челнокова Т.А., Мигранова Г.В., Корвяков В.А., Мухамбетов Д.Г. Применение 
дистанционных образовательных технологий для обучения лиц с огранеченными возможностями здоровья. 
Монография. Алматы, 2014 39-Б.


28 
Л.И. Акатова ва Ю.А. Блинковаларнинг таъкидлашича, инклюзив 
таълим, ногиронлиги бўлган ўқувчи-ёшларни умумтаълим муассасаларида 
ўзаро хамкорликда билим олишларини кафолатлайди. Жисмонан чекланган 
болаларнинг инклюзив тартибда умумтаълим муассасаларида тахсил 
олишлари уларни бир томондан рухий тушкунликдан олиб чикишга хизмат 
қилса, иккинчи томондан эса, бу тоифа ўқувчиларни нормал ҳаёт мухитига 
мослашишига бевосита ёрдам беради
26

Агарки мавжуд вазиятга объектив бахо берадиган бўлсак, инклюзив 
таълим ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларни ҳақиқатдан ҳам соғлом жамият 
муҳитига мослашишига бевосита ижобий таъсир ўтказади. Яъни инклюзив 
таълим, бу тоифа шахсларга эркин мулоқот қилиш ва ўзаро фикр алмашиш 
имкониятини тақдим этади. 
В. С. Ткаченконинг фикрига кўра, қўшимча эътиёжли ўқувчиларнинг 
махсус интернат-мактабларда таълим олишлари маълум маънода, уларнинг 
комплекс ўқув жараёнларидан четда қолишларига олиб келиши мумкин. 
Инклюзив таълим эса, бу тоифа ўқувчиларга тўлақонли билим олишларини 
таъминлаб беради. Инклюзив ўқув жараёнларида лабаратория машғулотлари, 
амалий дарс хамда соғлом жамият мухитидаги ўқувчи-ёшлар билан ўзаро 
фикр алмашиш имкониятлари мавжуд
27

Бу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш керакки, интернат-мактабларидаги 
ўқув таълим жараёнлари ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларга билим беришда 
муҳим ўрин тутади. Назаримизда, ногиронлиги бўлган ўқувчиларни 
бошланғич синфларда интернат мактабларда ўқишини таъминлаб, юқори 
синфларда уларни инклюзив таълимга жалб этиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. 
26
Акатов Л. И. О некоторых аспектах комплексного подхода к обучению и социальной реабилитации 
инвалидов / Л. И. Акатов, Ю. А. Блинков// Высшее образование инвалидов: материалы Международной 
научно – практической конференции. – СПб, 2000. 
27
Ткаченко В. С. Общество и проблемы инвалидности: монография / В. С. Ткаченко. Ставрополь: 
Сервисшкола, 2006. – 296 с). 


29 
П.В.Романов ва Е.Р. Ярская-Смирноваларнинг қайд этишича, инклюзив 
таълим, ногиронлиги мавжуд ўқувчи-ёшларни таълим орқали ижтимоий 
химоя қилишда алоҳида ахамият касб этади. Яъни, бу тоифа ўқувчилар тўғри 
мулоқот қилиш, эркин фикрлаш, илмий салохиятини босқичма-босқич
кучайтириб бориш имкониятига инклюзив таълим орқали эга бўлишади
28

Профессор Р.Ш.Шомахмудованинг таъкидлашича, инклюзив таълим, 
таълим муассасасида имконияти чекланган болалар ва ўсмирларнинг таълим 
олишлари учун зарурий психолог - педагогик, коррекцион шароитларни 
яратиш, уларнинг имкониятига йўналтирилган умумтаълим дастурлари ва 
коррекцион ишларни амалга ошириш орқали руҳий ривожланиши,
- ижтимоий мослаштиришни амалга ошириш; 
- ўкувчиларнинг таълимдаги тенглик хукукини кафолатлаш; 
- жамиятнинг ва оиланинг фаол иштирокида ногирон ва соғлом
болаларнинг эҳтиёжларини қондириш, ижтимоий ҳаётга эрта 
мослаштириш; 
- имконияти чекланган болалар ва ўсмирларни оилалардан ажрамаган 
ҳолда яшаш хуқуқини рўёбга чиқариш; 
- жамиятда имкониятти чекланган болалар ва ўсмирларга нисбатан 
дўстона ва меҳр-мухаббатли муносабатни шакллантиришдир
29

Қўшимча эҳтиёжли болалар таълим жараёнларини ташкил этишда 
махсус эҳтиёжли ўқувчилар қобилиятларини ривожлантириш учун тенг 
имкониятли барқарор муҳитни яратиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. 
Биламизки, бу тоифа таълим олувчиларнинг ҳам маълумотларни қабул қилиш 
салоҳияти турлича бўлади. Айнан дарс жараёнининг ўзида барча ўқувчиларга 
тенг эътиборнинг қаратилмаслиги айрим таълим олувчиларнинг чекланиб 
қолишига олиб келиши мумкин. Махсус мактабларда синфлар ўқувчилар 
28
Романов П. В. Политика инвалидности: Социальное гражданство инвалидов в современной России / П . В. 
Романов, Е. Р. Ярская-Смирнова. – Саратов: Научная книга, 2006. – 260 с. 
29
Шомахмудова Р.Ш. Инклюзив таълим. Халкаро ва Ўзбекистондаги тажрибалар монография 2011 12-Б). 


30 
сонининг ўртача 12 нафардан ошмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, 45 
дақиқа ичида барча болалар дарс тайёргарлигини синовдан ўтказиб олиш 
педагог учун қийинчилик келтириб чиқармайди. Инклюзив ўқув 
жараёнларида эса, бу жараён бир қадар мураккаб кечади. Сабаби, умумтаълим 
муассасаларида синфлар одатда кўп сонли ўқувчилардан ташкил топган 
бўлади. Табиийки бу холат, шу сингари синфларда инклюзив тартибда тахсил 
олаётган жисмоний имконияти чекланган ўқувчи учун сезиларли 
мураккабликларни келтириб чиқаради. Яъни, уларда ўз илмий салохиятларини 
кўрсатишлари учун имкониятлар камайиб кетади. Ташкил этилаётган дарс 
жараёнларида шундай эътиборсизликнинг мунтазам давом этиши айрим 
ногиронлиги бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқлари чекланишига ва 
уларда билимсизлик ҳолатлари келиб чиқишига олиб келади. Бу сингари 
дискриминатцион холатларни олдини олиш мақсадида ногиронлар хуқуқлари 
тўғрисидаги халқаро конвенцияда императив юридик нормалар белгилаб 
қўйилган. “Ногиронлик белгиси бўйича камситиш” — мақсади ёки натижаси
сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаро ёки ҳар қандай бошқа соҳада 
бошқалар билан тенг ҳолда инсоннинг барча ҳуқуқлари ва асосий 
эркинликларининг эътироф этилиши ёки амалга оширилишини камситадиган 
ёки рад этадиган ҳар қандай тафовут, истисно ёки чеклашни англатади. У 
камситишнинг барча шаклларини, шу жумладан оқилона мослаштиришдан 
воз кечишни қамраб олади
30
. Ногиронлик белгиси бўйича камситмаслик 
борасида мулохаза юритганимизда бир қатор соха вакилларининг фикрларини 
айтиб ўтишни ўринли деб биламиз. Хусусан, дискриминатция масаласида Д. 
Гудли, Ф.К. Кэмпбелл, Г. Уолбрин, шунингдек, Е.Р. Ярская-Смирнова, П.В. 
Романовларнинг тадқиқод ишлари диққатга сазовордир. Д. Гудлининг 
билдиришича, ногиронлик, инсоннинг жисмоний қобилиятларини тўғридан 
30
Конвенция о правах инвалидов // Организация Объединенных Наций: официальный сайт. URL: 
https://www.un.org/ru/ documents/decl_conv/conventions/disability.shtml 


31 
тўғри чеклаб қўяди. Бу жисмоний қобилиятларнинг чекланиши оқибатида 
дискриминацион холатлар юзага келади
31

Ф.К. Кэмпбеллнинг айтишича, дискриминация жамиятда ногиронлиги 
мавжуд шахсларга нисбатан бўлган нотўғри ёндашувлар асосида келиб 
чиқади. Яъни, бу тоифа шахсларга жамиятнинг тўлахуқуқли субъекти 
сифатида қарамаслик дискриминациянинг асосини ташкил этади
32
. А.В. 
Голдовскаянинг фикр билдиришича, ногиронлик белгиси бўйича камситиш 
жамиятда дискриминацион ҳолатларни кўпайишига олиб келади. Яқин 
вақтларга қадар тиббий категория сифатида қайд этиб келинган ногиронлик 
тушунчаси бугунги кунга келиб социал-юридик мазмун мохиятга эга 
бўлмоқда
33

Умуман олганда, ногиронлик белгиси бўйича камситилишга йўл 
қўймаслик тушунчаси таълим соҳасида муҳим тамойил сифатида ҳам эътироф 
этилган. Мазкур Қонуннинг 6-моддасида бу борада шундай сўз юритилади: 
«Ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳар қандай ажратиб қўйиш, истисно 
этиш, четлатиш, чеклаш ёки афзал кўриш, шунингдек ногиронлиги бўлган 
шахсларнинг объектлар ҳамда хизматлардан фойдаланиши учун шарт-
шароитлар яратишни рад этиш тақиқланади». 
Бу каби шахсларнинг жамият ҳаётига интеграциялашувини самарали 
ташкил этиш, улар учун мавжуд қонунчилик асосларига мувофиқ қулай 
ижтимоий муҳит яратиш муҳим вазифа саналади. Социологлар бу вазифани 
лозим даражада бажариш фақатгина атроф мухитдаги инсонларнинг саъй 
харакати билан амалга ошмаслигини таъкидлашади. Жумладан француз 
файласуфи А. Бадьюнинг ёндашувига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг 
жамият томонидан мумкин даражада ижобий қабул қилиниши уларнинг ўз 
31
Goodley D. Dis/ability studies: Theorising disablism and ableism. London; New York : Routledge, 2014. 204 p. 
32
Campbell F.K. Exploring internalized ableism using critical race theory // Disability & Society. 2008. Vol. 23, № 
2. P. 151–162). 
33
А.В. Голдовская Политика позитивной дискриминации в отношении людей с инвалидностью социально-
филосовский анализ тезис. Вестник Томского государственного университета. 2020. № 461. С. 57–63 


32 
қобилиятларини намойиш эта олишлари билан бевосита боғлиқдир
34

Ногиронлиги 
бўлган 
шахсларнинг 
қадр-қимматини, 
уларнинг 
мустақиллигини, танлаш эркинлигини ҳурмат қилиш, ногиронлиги бўлган 
шахсларнинг ва улар оилаларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бошқа 
фуқаролар билан тенг равишда ҳимоя қилиш ҳамда амалга ошириш 
кафолатларини белгилаш орқали таъминланади
35

Бу тоифа шахсларни соғлом жамият муҳитига мослаштиришнинг энг 
мақбул йўлларидан бири бу таълим муассасаларида улар учун қулай маиший 
ҳамда ижтимоий муҳитни шакллантиришдир. Давлат бошқаруви органлари, 
махаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар ногиронлиги бўлган 
шахсларнинг, шу жумладан ўриндиқли аравачалардан фойдаланувчи 
шахсларнинг барча ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, 
жамоат ва ишлаб чиқариш биноларига, иморатлар ва иншоотларга, соғлиқни 
сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томоша муассасаларига ҳамда бошқа 
муассасаларга) монеликсиз кириши учун шарт-шароитлар яратиши шарт. 
И.С.Дорогавцеванинг қайд этишича, атроф мухит структурасининг хам 
ногиронлиги мавжуд шахсларга мослаштирилганлиги бу борада ўзига хос 
устиворлик касб этади
36
.
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, жамоат бинолари ҳамда 
иншоотларини лойиҳалантириш, қуриш ва реконструкция қилиш ногиронлиги 
бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши 
зарур. Ўқув таълим муассасалари иншоотларининг ногиронлиги бор таълим 
олувчилар учун мослаштирилиши муҳим фактор ҳисобланади. Бу муҳимлик 
таълим муассасаси ҳудудида ногиронлиги бўлган талабаларнинг эркин 
ҳаракатлана олишлари билан характерли ҳисобланади. Таъкидлаб ўтиш 
керакки, бугунги кунда Республикамизда фаолият юритаётган кўплаб 
Университетларда ногиронлиги бўлган талабалар эркин харакатланишлари 
34
Бадью А. Этика: Очерк о сознании Зла. СПб. : Machina, 2006. 43 с. 
35
https://lex.uz/docs/5049511
36
Дорогавцева И.С. Проблема другого в западной культуре : дис. … канд. культурологии. Чита, 2006. 180 c. 


33 
учун махсус шарт-шароитлар яратилмаган. Кўп қаватли ўқув бинолари 
структураси лойиҳалаштирилаётганда деярли жисмоний имконияти чекланган 
талабалар ҳолатлари хисобга олинмаган. Айнан мана шундай жихатлар 
жисмоний эҳтиёжманд бўлган талабалар таълим олишига тўғридан тўғри 
салбий таъсир ўтказади. 
Ю.В. Шумова, бу жараёнларни икки мухим критерия бўйича тахлил 
қилади. Унинг фикрича, таълим муассасаларида ногиронлиги бўлган ўқувчи-
ёшларга нисбатан ёндашувларнинг объектив эмаслиги бу ҳолатларнинг бош 
омили саналади. Масаланинг иккинчи жихати эса, таълим муассасаларининг 
конструктив имкониятлари билан бевосита боғлиқдир. Ногиронлиги бўлган 
ўқувчи-ёшлар учун таълим муассасаларида қўшимча шарт-шароитлар 
яратишда давлат хокимияти бошқаруви органларининг назорат функциясини 
мустахкамлаш мақсадга мувофиқдир
37

Дархақиқат, бу борада Ю.В. Шумованинг мулохазалари амалий 
жихатдан катта аҳамиятга эга. Қайсики маънода, бугунги кунга қадар таълим 
муассаларида қўшимча эхтиёжли шахслар учун деярли махсус қулайликлар 
яратилмаган. Сабаби, ногиронлиги мавжуд таълим олувчига олий таълим 
муассасаларида иккиламчи субъект сифатида қаралади. Табиийки бундай 
хулоса уларнинг соғлом тенгдошлари билан бир хил имкониятга эга эмаслиги 
асосида келиб чиқади. Ўйлашимизча, жамиятда нотўғри шаклланиб қолган 
жисмоний имконияти чекланган шахсларга нисбатан булган бундай 
муносабатларни ўзгартириш таълимий мухитнинг таркибий қисмига 
айланмоғи лозим. 
Шу маънода, ногиронлиги бўлган таълим олувчиларни эркин билим 
олишлари учун шарт-шароитлар яратиш бу борада устуворлик касб этади. 
Жумладан кўзи ожиз шахслар мисолида бу масала янада мураккаблик намоён 
этади. В.П.Стрильчук бу жихатни қуйидагича тахлил қилади: “Кўриш 
37
Ю.В. Шумова Дискриминация по признаку инвалидности в образовательной и культурной сферах. Статья 
2014. 


34 
қобилияти жахон хамжамияти томонидан энг мухим сезги органи деб 
қаралган. Кўриш қобилияти чекланган шахслар учун қулай мухит яратиш 
давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатининг зарурий шарти бўлмоғи зарур”. Кўриш 
қобилияти мавжуд маълумотларни визуал қабул қилишда хал қилувчи 
ахамиятга 
эга. 
Инсон 
кўриш 
қобилиятининг 
чекланиши 
унинг 
комуникативлиги ва ижтимоий мослашувчанлигини кескин пассайтириб 
юборади. Ушбу холат эса, бу тоифа шахсларнинг тўлақонли таълим олиш 
имкониятларига жиддий таъсир ўтказади
38
. Агарки вазиятга реал баҳо 
берадиган бўлсак, В.П.Срильчукнинг билдирган фикрларини қўллаб 
қувватлаш мумкин бўлади. Кўриш қобилиятининг жиддий бузилиши 
хақиқатдан хам уларнинг таълим олишида сезиларли мураккабликларни 
келтириб чиқаради. Кўзи ожиз шахсларнинг жамият ижтимоий муҳитига 
мослаша олмасликларининг хам бош сабаби уларнинг тасаввур кўламининг 
кенг эмаслиги билан боғлиқдир. Ўқув таълим жараёнларида ўз-ўзини бошқара 
олиш, ўз қобилиятларини такомиллаштириш устида ишлаш, таълим жамоаси 
билан муносабатларни лозим даражада йўлга қўя олиш бу тоифа ўқувчи-
ёшларни психологик-педагогик жихатдан мустахкам имкониятга эга 
бўлишларини кафолатлайди
39

Айнан кўриш қобилиятидаги нуқсонлар оқибатида таълим олиш 
хуқуқидан фойдалана олмаётганлар бугунги кунга қадар хам афсуски учраб 
турибди. Ўз вақтида таълим олиш имконига эга бўлмаган шахслар таълим 
олиш ҳуқуқларини реабилитация қилиш орқали ўз имкониятларини рўёбга 
чиқаришлари мумкин. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация 
қилишнинг мақсади уларга тўлақонли ҳаёт тарзини юритиш ҳамда ўз 
ҳуқуқлари ва потенциал имкониятларини амалга ошириш имконини 
берадиган ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатишга ва касбий 
38
Стрильчук В. П. Набор «Точки доступа» — инструмент для обучения грамоте детей с глубоким нарушением 
зрения. Статья:2021 
39
Rainey, L. Comprehending the impact of low vision on the lives of children and adolescents: a qualitative approach 
/ L. Rainey, E. B. M. Elsman, R. M. A. van Nispen [et al.] // Quality of life research: an international journal of 
quality of life aspects of treatment, care and rehabilitation. — 2016. — № 25 (10). — Pp. 33-43 


35 
фаолиятнинг ҳар хил турларига оид қобилиятини тиклашдан иборатдир
40

Қўшимча эҳтиёжли болалар таълимида улар ҳаётида кузатилиши мумкин 
бўлган шундай ҳолатлар мавжудки, бу ҳолатлар бутунлай уларнинг ўз вақтида 
таълим олиш имкониятларини пассайтириб юборади. Бугунги кунга келиб, 
бутун жахон бўйича 2,2 миллиард инсон кўриш қобилиятидаги жиддий 
бузилишлардан азият чекади
41
.
Бу тоифа шахсларнинг кўриш қобилияти буйича чекланганлиги 
уларнинг таълим олиш масалаларида маълум бир мураккабликларга тўғри 
келиб қолишларини тақозо этмоқда. Мисол учун, ногиронлиги бўлган 
шахсларнинг йиллар мобайнида жиддий бемор бўлиб қолишлари, 
атрофдагиларнинг улар қобилиятларига ишончсиз муносабатда бўлишлари бу 
каби инсонларнинг таълим сохасида дуч келаётган муаммоларнинг бош 
сабаблари саналади. Бу холат натижасида алоҳида эътиборга мухтож 
ўқувчилар таълим олиш ҳуқуқидан фойдалана олмай қоладилар. Мана шу каби 
ҳолатларни олдини олишда соҳавий қонунчилик асослари долзарб аҳамият 
касб этади. “Ўзбекистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахсларнинг 
ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунда бу тоифа фуқароларнинг объектлардан эркин 
фойдалана олиш имкониятлари бўйича маълум қоидалар белгиланган. Бироқ 
қонунда 
ногиронларнинг 
жисмоний 
чекланишлари 
бўйича 
тармоқлаштирилган норматив-ҳуқуқий меъёрлар кўрсатилмаган. Демоқчи 
бўлганимиз, мазкур хужжат махсус қонун мақомида бўлсада, ногиронлиги 
бўлган шахслар ҳолатларига нисбатан юридик ёндашувлар ниҳоятда умумий 
берилган. 
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар таълимига берилаётган 
эътибор тобора кучайиб борар экан, бу борада амалга оширилаётган 
ишларнинг салмоғи ошиб бормоқда. Жумладан, ногиронлар ҳуқуқлари 
тўғрисидаги халқаро конвенциянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти 
40
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқлари тўғрисида 15.10.2020 
32-М. 
41
Cieza, A World report on vision / A. Cieza, S. Keel, I. Kocur [et al]. — Geneva: World Health Organization, 
2019. — 180 p. 


36 
томонидан ратификация қилиниши ногиронлиги бўлган шахслар таълими 
масалаларида ҳам янгиланишлар бўлишини ҳуқуқий жихатдан тақозо этади. 
Академик А.Х.Саидовнинг фикр билдиришича, Ногиронлар ҳуқуқлари 
тўғрисидаги халқаро Конвенцияни бугунги кунга қадар БМТга аъзо 193 
давлатидан 182 та мамлакат ратификация қилган. Эндиликда Ўзбекистон 
Республикаси ҳам БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари масалалари бўйича қўмита 
билан бевосита ҳамкорлик олиб боради
42
. М.А.
Хорисовнанинг фикр 
билдиришича, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб 
қувватлашнинг узлуксиз бир тизимини яратиш давлат ижтимоий ҳимоя 
сиёсатида устувор аҳамиятга эга
43
.
Шу маънода, ногиронлиги бўлган шахсларни таълим соҳаси орқали 
ижтимоий ҳимоя қилишда Ўзбекистонда тизимли ижобий ислоҳотлар амалга 
оширилмоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда ушбу халқаро конвенциянинг 
амалиётга киритилиши қўшимча эҳтиёжли инсонлар турмуш тарзи халқаро 
стандартларга мувофиқ ташкил этилишини билдиради. Йўл харитаси дастури 
ишлаб чиқилиши маълум бир маънода мавжуд қонунчилик асослари халқаро 
стандартларга мувофиқлигини кўрсатади. Ўз навбатида, Ўзбекистон 
Республикаси ҳам ногиронлар ҳуқуқларини таъминланиш даражаси бўйича 
ҳар икки йилда БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари бўйича шартномавий 
қўмитаси олдида ҳисобот дастурини тақдим этади. Давлат тараққиётининг 
кейинги босқичида ушбу халқаро конвенцияни ратификация қилишда 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев тизимли чора-
тадбирларни амалга ошириб келдилар. Жумладан, 2017 йил 1 декабрда давлат 
раҳбарининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш 
тизимини 
тубдан 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини 
ифода этишга йўналтирилган махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул 
42
Ўзбекистон Республикаси учун БМТ ногиронлар хуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг кучга киришига 
бағишланган тантанали маросим маърузасидан 28.07.2021. 
43
Маликова, Азиза Хорисовна Организационно-правовые аспекты функции Государства по социальной 
защите престарелых и инвалидов в Республике Таджикистан2005. 


37 
қилиниши ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциянинг 
ратификация қилинишида замин ҳозирлади. Давлат раҳбарининг ушбу 
фармонига мувофиқ, қуйидагилар ногиронлиги бўлган шахсларни давлат 
томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий 
йўналишлари этиб белгиланди:

ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан катта ёшдагиларнинг 
саводхонлигини ошириш мақсадида вилоятлар, туманлар марказларида 
умумтаълим мактаблари негизида имо-ишора тили ва Брайл алифбосини 
ўргатиш бўйича ушбу соҳадаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда 
махсус курсларни ташкил этиш; 

тегишли материалларни нашр қилишни рағбатлантириш, муҳим 
соҳаларда аудио китоблар яратиш ва уларни жорий этишни назарда 
тутган ҳолда имо-ишора тили ва Брайл алифбосини қўллаш 
имкониятларини кенгайтириш; 

кўриш аъзолари заиф шахсларга овоз эшиттириш имконини яратиш 
мақсадида турли хилдаги дастурий таъминотларга давлат тилида махсус 
дастурлар, шу жумладан компьютер операцион тизимлари яратиш, 
уларни ушбу шахслар ўқиётган ва ишлаётган таълим муассасалари ва 
бошқа ташкилотларда кейинчалик эркин тарқатиш, ўрнатиш, 
шунингдек, мазкур дастурларни яратиш учун салоҳиятли ҳомийлар 
топиш
44
.
2021 йил 7 июнда «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги халқаро конвенция 
давлат раҳбари қонунчилик ташаббуси билан ратификация қилинди. БМТнинг 
«Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенцияси ногиронлиги бўлган 
шахсларнинг ҳуқуқлари тенглиги, айниқса, аёллар ва болаларнинг таълим 
олиши, саломатлигини сақлаши, меҳнат қилиши, ўзи ва оиласи учун етарлича 
турмуш шароитига эга бўлишининг ҳуқуқий кафолатларини белгиловчи 
44
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан 
қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида 01.12.2017. 


38 
халқаро-ҳуқуқий ҳужжатдир. Мазкур конвенция БМТ Бош Ассамблеяси 
томонидан 2006 йил 13 декабрда қабул қилинган ва 2008 йил 3 майда кучга 
кирган. 2009 йилда Ўзбекистон «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги 
конвенцияни имзолаган. Мамлакатимизнинг ногиронлар ҳуқуқлари 
тўғрисидаги конвенсияга қўшилишига оид масала Президент Шавкат 
Мирзиёев томонидан қабул қилинган бир қатор ҳужжатларда акс этган. 2017 
йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш 
тизимини 
тубдан 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги 
Фармонда, 
2018 
йил
5 майдаги Фармон билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон 
декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар 
дастурида, 2020 йил 22 июндаги Фармон билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари 
бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий Стратегиясида, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон 
ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 2021 йил 22 февралда бўлиб ўтган
46-сессиясидаги нутқида назарда тутилган. 
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 
сўз борар экан, уларнинг мунтазам давлат ва жамият эътибор марказида 
туришларини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарур. Ногиронлиги бўлган 
шахсларни оила орқали жамият мухитига мослаштириш хамда давлат 
ижтимоий химоя дастурларига мувофиқ химоялаш мақсадга мувофиқдир
45
.
Давлат жисмоний камчилиги мавжуд инсонларни ҳимоя қилиш 
соҳасидаги барча муносабатларни тартибга солади. Бу муносабатларнинг 
тартибга солиниши бевосита ижтимоий ҳимоя дастурлари билан узвий 
боғлиқликда амалга оширилади. Е.М. Старобина, И. Р. Мясниковларнинг фикр 
юритишича, ногиронлиги бўлган шахсларни профессионал таълим ўқув 
жараёнлари билан таъминлашнинг ўзи бу борада энг мақбул жараён саналади. 
45
Артеменко М. В. Коррекционно-педагогическое сопровождение детей с нарушением зрения к поступлению 
в школу // Материалы и методы инновационных исследований и разработок: сб. ст. междунар. науч.-практ. 
конф.: в 3 ч. 2016. С. 148–152. 


39 
Хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар таълим жараёнларини ташкил этишда 
уларнинг ўзлаштириш даражасига мувофиқлаштирилган дастурларни ишлаб 
чиқиш функционал чора-тадбирлар талаб этади
46

Бу қўшимча эҳтиёжли инсонларни оддий соғлом кишилар билан ўзаро 
ҳамфикрликда, ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришини кафолатлайди. Нуқсонли 
инсонларнинг бу даражада жамият ҳаётига мослаша олиши улар учун катта 
муваффақият саналади. Негаки фуқаролик жамиятида маънавий барқарорлик, 
руҳан тетиклик, фикр алмашинувининг хилма-хиллиги тенденциялари нормал 
шаклланган. Бу каби шахсларнинг ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган 
маълум бир ижтимоий дастурлар ёрдамида бўлса-да давлат ва жамият 
ишларида бевосита ёки билвосита иштирок этишлари соҳа ҳуқуқий 
асосларининг қай даражада ишлаётганлигини кўрсатади.
«Давлат ногиронлар турмуш фаолиятининг чекланганлигини баҳолаш 
асосида уларнинг ижтимоий ёрдам ҳамда ҳимоя чора-тадбирларига бўлган 
эҳтиёжлари ҳисобга олиниши таъминланишини, ногиронларни реабилитация 
қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
турларидаги дастурлар амалга оширилишини, ногиронларнинг жамият билан 
уйғунлашиши учун шароитлар яратилишини, ногиронларни камситишнинг 
барча шаклларидан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан зарур чора-
тадбирлар кўрилишини кафолатлайди». 
Шу жумладан, ногиронлиги бўлган инсонлар ҳам саломатлигидаги 
носоғлом ҳолатлари таъсирида жамиятдан ажралиб қолишлари нуқтаи 
назардан руҳан турли мураккаб вазиятларни бошларидан кечирадилар. 
Афсуски айрим ота-оналар мана шундай мураккаб вазиятларнинг бош 
субъекти сифатида намаён бўлиб қолишади. Ногиронлиги мавжуд фарзанди 
бор ота-оналар жисмоний нуқсонли болани ўқитиш имкони борлиги бўйича 
46
Е. М. Старобина, И. Р. Мясников. Нормативные правовые основы фармирование доступной среды при 
освоении профессионального образование лицами с ОВЗ и инвалидностью 2020. 


40 
аниқ тасаввурга эга эмаслар, ёхуд, бу холатдаги фарзандни таълим 
муассасаларига жойлаштиришнинг зарурати йўқ деб хисоблашади
47
.
Афсуски, бу жараёнлар ногиронлик ҳолатининг ажралмас бир қисмидир. 
Шу туфайли бу ностабилликни тўғри қабул қилиш ва тушуниш мумкин. Ана 
шундай нуқсонли кишилар ҳаётида юз берадиган қийинчилик ва тўсиқларни 
имкон борича бартараф этиш усул ва услубларини ишлаб чиқиш бугунги кун 
соҳа мутахасислари олдида турган муҳим вазифалардандир. Бу муаммоларни 
маълум бир махсус пухта ишлаб чиқилган давлат дастурлари ёрдамида ҳал 
этиш мақсадга мувофиқдир. Мисол учун, жорий йилда ногиронлиги бўлган 
шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ 
этилмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, ушбу қонунда турли жисмоний нуқсонли шахслар 
бўйича раҳбарий қоидалар қайд этилган. Бироқ мана шу белгиланган 
меёрларни жамият ҳаётига самарали татбиқ этишлик учун ногиронлик 
ҳолатлари йўналишлари бўйича тизимли дастурларни жорий қилиш фойдадан 
холи бўлмайди, назаримизда. Сабабики, жисмоний имконияти чекланган 
шахсларда ногиронлик ҳолатлари турлича. Мисол учун, таянч ҳаракат 
тизимида нуқсони борлар дуч келаётган муаммолар кўзи ожизлар ҳаётига 
дахлдор эмас. Шунингдек, эшитиш қобилиятида камчилиги бор инсонларни 
ўйлантираётган масала мутлақо ўзгача. Бу фикр билан узоқ кутилган ушбу 
қонун аҳамиятга эга эмас мазмунидаги фикрдан йироқдамиз. Илгари сурмоқчи 
бўлаётган фикримиз шуки, мана шу амалга киритилган қонунга илова 
сифатида ногиронлик ҳолатлари йўналишларини бевосита тартибга соладиган 
норматив-ҳуқуқий актларни янгилаш, мавжуд қонунчилик асосларига 
мослаштириш зарур. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, Қонун ижодкорлиги ва хуқуқни қўллаш 
амалиёти Ислохотларимиз самарасини хар бир инсон ўз хаётида хис этиши 
47
Артюкевич Е. В., Никулина Г. В. Медико-психолого-педагогическое сопровождение детей с нарушениями 
зрения в образовательном учреждении // Научно-практические проблемы образования инвалидов как 
социальной группы: материалы науч.-практ. конф. Рос. гос. пед. ун-т им. А. И. Герцена. СПб.: Изд-во РГПУ, 
2000. С. 100–103. 


41 
учун қабул қилинаётган хужжатлар ижросини ўз вактида ва самарали 
таъминлаш лозим
48
. Бизнинг фикримизча, ногиронлиги бўлган шахслар 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини йўналишлар асосида тармоқлар бўйича 
ислоҳ қилинадиган бўлса, яратилаётган ҳуқуқий асослардан кўзланаётган 
мақсад ва натижаларнинг самарадорлигига эришиш мумкин бўлади. А.А.
Юрьевнанинг тушунтиришича, Давлат ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар 
томонлама қўллаб қувватлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий хужжатларни 
қабул қилиши ва уларни амалиётда тўла тўкис тадбиқ этилишини 
кафолатлаши зарур
49
. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини норматив-
ҳуқуқий хужжатлар асосида таъминланиши бу борада императив мухит 
мавжуд 
эканлигини 
билдиради. 
Ш.Е.Юрьевнанинг 
таъкидлашича, 
ногиронлиги бўлган шахслар таълим олиш ҳуқуқининг давлат томонидан 
кафолатланиши бу тоифа фуқароларга таълим олиш учун қўшимча 
имкониятлар тақдим этади
50

Агар гап бу борада яратилаётган қонунчилик асослари ҳақида борадиган 
бўлса, мавжуд қонуности ҳужжатларининг айримларини янгича ёндашувлар 
билан бойитиш талаб этилади. Бундай ёндашувлар бу каби шахсларнинг 
тўсиқсиз бир муҳитда таълим олиш ҳуқуқларини таъминланишини, уларнинг 
соғлом жамият ҳаётига мослаша олиш имкониятларини кафолатлайдиган 
даражада бўлиши керак. Агар ушбу қонунчилик нормалари амалий аҳамият 
касб этадиган ёндашувлар билан мустаҳкамланмаса, натижа келтирадиган 
даражада устуворлик намоён этмаса, табиийки, қабул қилинаётган соҳавий 
48
Ш.М.Мирзиёев Янги Ўзбекистон стратегияси. 2021 102-б. 
49
Альбеева, Анастасия Юрьевна Правовая политика в отношении инвалидов в советской и постсоветской 
России: историко-правовое исследование. дисс.автореферат.2017. 
50
Шинкарева, Елена Юрьевна Право на образование ребёнка с ограниченными возможностями и его 
реализация в Российской Федерации: историко-правовое исследование.дисс.автореферат.2007. 


42 
ҳуқуқий асослар назарий қатъий қоида сифатида сақланиб қолаверади. 
Оқибатда, яратилаётган қонунлардан кўзланаётган мақсад абстракт ҳолатга 
тушиб қолади. Ўз-ўзидан маълумки, қўйилган мақсад аниқ бир стратегик 
аҳамият касб этмас экан, соҳанинг ривожланишида барқарорлик йўқолиб 
қолади. 
Юқорида келтирилган холатлар олдини олиш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан бир қатор чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда. Ногиронлиги бўлган шахслар ўзларини 
жамиятнинг ажралмас қисми сифатида ҳис этиб яшашлари учун уларга 
қўшимча шарт-шароитларни яратишга қаратилган алоҳида дастур қабул 
қилиб, уни албатта амалга оширамиз. 
Ушбу 
дастурнинг 
мазмун-моҳияти 
Бирлашган 
Миллатлар 
Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан ҳамоҳанг бўлиб, 
унда ногиронликни белгилашда тиббий ёндашувдан ижтимоий ёндашувга 
ўтиш асосий вазифа сифатида белгиланади. 
Юқоридаги таҳлилий фикрларимизни умумлаштириб хулоса сифатида 
шуни айтиш керакки, соҳавий қонунларнинг қабул қилиниши орқали 
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича аниқ стратегик 
вазифа ва мақсадларга эга тизим йўлга қўйилди. Йўлга қўйилган ушбу тизим 
асосини узлуксиз таълим ўқув жараёнлари ташкил этишини алоҳида айтиб 
ўтишимиз керак. Сабаби, ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар сифатли таълим 
олишини таъминлаш бевосита узлуксиз таълим орқали амалга оширилади. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish