Ўзбекистон респубикаси


Россияда сифатни бошқариш тажрибаси



Download 4,8 Mb.
bet30/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

2.3.4. Россияда сифатни бошқариш тажрибаси


Россияда маҳсулот сифатини яхшилаш учун ҳаракатлар саноатлаштиришга ўтиш даврида юзага келган. Вақт ўтиш давомида ҳаттоки алоҳида ва катта, тарқоқ чора-тадбирларни ўтказиш йўли билан маҳсулот сифатини муваффақиятли такомиллаштириш эришиш мумкин эмаслиги аниқ эди. Фақат илмий асосланган ўзаро алоқадор техникавий, ташкиий, иқтисодий ва ижтимоий тадбирларни тизимли ва комплекс равишда амалга ошириш билан маҳсулот сифатини муваффақиятли ва тез такомиллаштириш мумкин.


Маҳсулот сифатини таъсир этувчи омилларни умумлашган учта блокга бўлиш мумкин:

  1. Ички (фирма ичида) ҳолат: тартиб; қурилмалар; технология; метрологик таъминот; синов базаси; техникавий назорат; ташкилиий тузилма; тизим.

  2. Инсон омиллари: малака; тажриба; касбий маҳорат; дунё қараши; фаоллиги ва қизиқиши; илғор тажриба алмашиниш.

  3. Ташқи шароитлар: бозор талаби; етказиб берилаётган хом-ашё, материаллар, бутловчи буюмларнинг сифати; шериклардан таъминотнинг бир маромлиги; сифатни ҳуқуқий таъминоти (нуқсонли маҳсулотлар учун юридик жавобгарлик); сифатни тасдиқлаш ва баҳолашнинг зарурияти; давлатнинг қўллаб-қувватлаши, инвестициялар; назорат ва текширишни талабчанлик; маҳсулот ва ишлаб чиқариш таркибига талабларни келишилганлиги; конструкторлик ишланмалар даражаси.

Маҳсулот сифатини таъсир этувчи омилларни кенгроқ ва батафсил синфланиши 2.3-жадвалда келтирилган.
2.3-жадвал
Маҳсулот сифатига таъсир кўрсатувчи омилларнинг синфланиши

ТЕХНИКАВИЙ

ТАШКИЛИЙ

ИҚТИСОДИЙ

ИЖТИМОИЙ

  • ишлаб иқарилаётган маҳсулот тури ва уни серияли ишлаб чиқариш;

  • техникавий ҳужжатларнинг ҳолати;

  • технологик қурилмалар, жиҳозлар ва воситаларнинг сифати;

  • синов қурилмаларининг ҳолати;

  • ўлчаш ва назорат воситаларининг сифати;

  • бирламчи материаллар, хом-ашё ва бутловчи буюмларнинг сифати.

  • Материаллар, хм-ашё ва бошқалар билан таъминлаш;

  • Қурилма, жиҳозларган техникавий хизмат кўрсатиш;

  • Режали ва бир маромда ишлаш;

  • Таъинотчилар билан ишларни ташкиллаштириш;

  • Ахборот таъмиотини ташкиллаштириш;

  • Мехнатни илмий ташкиллаштириш, ишлаб чиқариш маданияти;

  • Овқатланиш ва дам олишни ташкиллаштириш.

  • Меҳнатга ҳақ тўлаш шакли ва маош катталиги;

  • Юқори сифатли маҳсулот ва ишлар учун рағбатлантириш;

  • Брак учун чегириб қолиш;

  • Маҳсулот сифати, тан нархи ва баҳосининг ўзаро муносабати;

  • Хўжалик ҳисобини юритиш ва ташкиллаштириш.

  • Тарбиявий ишларнинг ҳолати;

  • Кадрларни танлаш, жойлаштириш ва алмаштириш;

  • Малакани ошириш ва ўқишларни ташкиллаштириш;

  • Ижтимоий мусобақаларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;

  • Жамоадаги ўзаро муносабат;

  • Яшаш-хўжалик шароитлари;

  • Иш вақтида дам олишни ташкиллаштириш.

Маҳалий амалиётда маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича ишларни ташкиллаштиришга тизимли ёндашишнинг мужассамлигини галма-гал тартибда кўриб чиқамиз (2.4-жадвал).


I. Биринчилардан бўлиб пайдо бўлган Маҳсулотни нуқсонсиз тайёрлаш МНТ (бездефектного изготовления продукции – БИП) ишларини ташкиллаштиришнинг саратов тизими 1950 йилларда кенг тарқалган.
Тизимнинг мақсади – техник ҳужатлардан четга чиқмасдан ишчилар маҳсулот тайёрлаш жараёнини таъминловчи ишлаб чиқариш шарт-шароитларини яратиш. Ишчилар меҳнати сифатини миқдорий баҳолаш учун қўлланиладиган асосий мезонлар маҳсулот биринчи пайдо бўлиши билан фоизларда партия миқдорига фоизли нисбати сифатида техник назорат бўлими ТНБ (отдел технического контроля – ОТК) томонидан аниқлаган. Тайёрланган маҳсулотнинг умумий миқдорига биринчи пайдо бўлган маҳсулот билан солиштириш қабул қилинган. Аниқланган шкала бўйича ижрочиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш маҳсулотни топшириш фоизига боғлиқ бўлган.

2.4-жадвал

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish