Ўзбекистон респубикаси



Download 4,8 Mb.
bet33/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

ISO 14000 – экологик менеджмент тизимини яратиш бўйича халқаро стандартлар туркуми бўлиб ҳисобланади.
Кейинги йилларда бутун дунёда атроф-муҳит экологиясини самарали бошқариш (атроф-муҳитни муҳофаза қилиш) корхоналар сифатни бошқариш тизими билан бевосита боғланган асосий вазифаларини ҳал қилишда муҳим ўрин тутмоқда ва корхонани умумий бошқариш тизимининг ажралмас қисми сифатида қаралмоқда.
ISO 14000 стандартлари бўйича экологик менеджмент тизими қуйидагиларни таъминлайди:

  • корхонани бошқариш тизимларини оптималлаштириш ва атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган зарарли таъсирлар олдини олиш;

  • экологик бошқарувни самарали жорий қилиш ҳисобига энергетик ресурсларни иқтисод қилиш;

  • ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш;

  • атроф-муҳитга салбий таъсирни минималлаштириш;

  • энергия ва материалларни тежаш;

  • ишлаб чиқариш чиқиндиларини бошқариш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;

  • табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларни самаралироқ бажариш;

  • экологиянинг бузилиши билан боғлиқ бўладиган ортиқча сарф-харажатларни камайтириш;

ISO 14000 стандартларига мувофиқлик сертификати экология соҳасидаги қоида ва меъёрларга риоя қилинишини расмий тасдиғи ҳисобланади ва:

  • табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларни бажариш бўйича ташкилот мавқеини шакллантириш;

  • корхонани ташқи бозорларга чиқиши;

  • экологик тоза маҳсулотлар бозорида рақобатчилар орасида устуворликка эришиш;

  • юқори малакали ишчи кучини жалб қилиш учун зарур.

OHSAS 18001 – (Occupational health and safety) – бу ходимлар соғлиғини ҳимоя қилиш ва саноатда хавфсизликни бошқариш тизимини яратиш бўйича халқаро стандарт. Бу стандарт ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини яратишга мўлжалланган.
OHSAS 18001 талабларини ISO 9000 ва ISO 14000 билан уйғунлаштириш мумкин.
OHSAS 18001 стандарти бўйича ходимлар соғлиғини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини бошқариш тизими қуйидагиларни таъминлайди:

  • ишлаб чиқариш жараёнида рўй берадиган хавф-хатарларни, танг ҳолатлар олдини олиш;

  • хавфли ишлаб чиқариш факторларини назорат қилиш;

  • иш жойларидаги мавжуд ва келиб чиқиши мумкин бўлган хавф-хатарларни идентификатлаштириш;

  • иш жойлари ҳолатини яхшилаш, ишлаб чиқариш ва корхона умумий корпоратив маданияти яхшилаш;

  • ишлаб чиқариш жароҳатлари ва касб касалликларини олдини олиш ва бартараф қилиш ҳисобига инсон талафотларини камайтириш;

  • бизнесни бевосита ва билвосита сарф-харажатларини, жумладан вақтинча иш қобилятини йўқотилганлиги тўловларини камайтириш;

  • корхона обрўсини яхшилаш, инвесторлар эътиборини жалб қилиш;

  • танг ҳолатлари рўй бериши эҳтимолларини камайтириш;

  • фавқулодда ҳолатлар ва ишлаб чиқариш фалокатлари оқибатларини минималлаштириш;

  • меҳнатни муҳофаза қилишга ресурсларни ишлатиш самарадорлигини ошириш;

  • ходимлар потенциалидан максимал ва самарали фойдаланиш;

  • давлат бошқарув ва давлат техникавий назорати идоралари билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш имкониятлари.

OHSAS 18001 стандартига мувофиқлик сертификати ходимлар соғлиғини сақлаш ва хавфсизлиги соҳасидаги қоида ва меъёрларга риоя қилинишини расмий тасдиғи ҳисобланади ва:

  • ходимлар соғлиғи ва хавфсизлиги соҳасидаги талабларни бажариш бўйича ташкилот мавқеини шакллантириш;

  • корхонани ташқи бозорларга чиқиши;

  • рақобатчилар орасида устуворликка эришиш;

  • юқори малакали ишчи кучини жалб қилиш учун зарур.


Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish