Ўзбекистон респубикаси



Download 4,8 Mb.
bet36/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

Қизиқувчи томонлар

Қизиқишлар

1. Истеъмолчилар

А) юқори сифат
Б) паст нарх
В) қулай муддат

2. Таъминотчилар

А) паст нарх
Б) юқори сифат
В) имконият муддати

3. Ходимлар

А) маош
Б) муваффақият
В) қулай хавфсизлик

4. Акциядорлар

А) дивидентлар
Б) капитални ўсиши
В) воситаларни қайтиб олиш

5. Жамият

А) солиқлар
Б) иш билан бандлик
В) экология

2.10-расм. Қизиқувчи томонлар ва уларнинг қизиқишлари алоқадорлиги.

Интегрирланган менежмент тизимининг замини ва интеграланган менежмент тизимлари (ИМТ) пайдо бўлиши қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:



  • иқтисодиётнинг глобаллашуви;

  • қизиқувчи томонларнинг қизиқишини баланслаштиришга риоя этиш;

  • халқаро тан олинган менежмент тиимларидан кенг қўллаш ва икки ва ундан ортиқ менежмент тизимларини жорий этиш.

Бироқ, ИМТ деганда ташкилот менежментида иккита тизим (тизим ости)дан кам бўлмаган турли хил қизиқувчиларга мўлжалланган (миллий халқаро) стандартлар талаблар/тавсиялардан иборат ташкилотни ягона масадлари сифатида ишчи ҳолатини тўлиқ ёки қисман бирлаштирган элементлари мувуд бўлган менежмент тизими мажмуаси тушинилади. Турли хил қизиқувчи томонларга мўлжалланган қуйидаги касбий хавфсизлик ва меҳнатни муҳофазалаш соҳасидаги менежмент тизимлари (КСМММТ) ва экологик менежмент тизими (ЭМТ) ҳамда сифат менежменти тизими (СМТ) бўлиши мумкин:

  • СМТ (ISO 9001+ISO/TC16949+…) истеъмолчиларва таъминотчилар қизиқишларига жавоб бериши лозим;

  • ЭМТ (ISO14001) жамият қизиқишларига жавоб бериши лозим

  • КСМММТ (OHSAS 18001) ишчилар, субпудратчилар, ташриф буюрувчилар ва жамият қизиқишларга жавоб бериши лозим.

ИМТ жорий этишнинг асосий сабаблари ва имкониятлари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:

  • ИМТ ишлаб чиқиш, ишчи ҳолати ва сертификатлаштириш учун харажатларни камайтириш ҳисобига, қатйриладиган жараёнларни истесно қилиш ҳисобига (масалан, ички аудитни ўтказиш) ва бир неча МТ йиғинди харажатларига солиштиришга нисбатан ресурслардан янада смарали фойдаланиш;

  • ташкилотнинг ичида фаолиятларни кўп томонлама келишуви, синергетик самарани кучайиши;

  • автоном МТ ишлаб чиқишда ташкилотда юзага келадиган бир биридан ажралган фазифаларни камайтириш;

  • бир нечта автоном МТ ҳужжатлари ҳажми йиғиндиси билан солиштирганда ҳужжатлар ҳажмининг камайиши;

  • сифат, экология ва меҳнатни муҳофазалаш билан боғлиқ бўлган масалалар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ва келишилмовчиликларни камайтириш учун шарт-шароитни юзага келиши;

  • ташкилот мевқеининг ошиши;

  • ноишлаб чиқариш харажатларини камайиши;

  • рақобатчилик имкониятига эриши;

  • моддий активлар (МА)га солиштиришга номоддий активлар (НМА) улушини кўпайтириш ҳисобига корхонанинг бозор нархи ва капиталини ўсиши.

Маълумки, номоддий активлар деганда қуйидагилар тушинилади:

  • Хусусий интеллектуал объектлари, интеллектуал капитал (илмий тадқиқот ишлари (ИТИ) бўйича ҳисобот, конструкторлик ишларини ташкиллаштириш (КИТ) меъёрий ҳужжатлар (МҲ) ва ҳ.к.; Know-How; патентлар ва бошқалар);

  • goodwill (иш обрўси).

  • бренд нархи.

  • иш маданияти ва ташкилот ананалари.

  • ва кўрилаётган мавзу доирасида нималар муҳим бўлса, ички фирма менежменти даражаси, самараларнинг мавжудлиги, шунингдек, сертификатлаштирилган СМТ, ЭМТ, КСМММТ, ИМТ менежмент тизимларининг мавжудлиги.

Бизнес эволюцион ривожланишида статистика шуни тасдиқлайдики, МА солиштирганда НМА улушининг ошиши муҳим ўрин тутади. Масалан, бу қуйидагича:

  • 1980-1985 йилларда компания капитали = 80% МА + 20% НМА;

  • 2005-2007 йилларда компания капитали = 20% МА + 80% НМА.

Саноат ишлаб чиқариш ташкилотларида МА улушининг истиқболида НМА улушининг ўсиши ҳисобига тўхтовсиз камайиб бормоқда. Масалан, бу қуйидагича:

  • 2012-2015 йилларда компания капитали = 10% МА + 90% НМА;

  • 2020-2025 йилларда компания капитали = 5% МА + 95% НМА.

Шу сабабли НМА улушини ошириш учун ташкилотларда МТ жорий этиш ва уларни интегрирлаш фойда келтириши лозим. Шунинг учун умумжаҳон тенденциясида менежмент стандартларини ўзлаштириш, ҳаммасидан ҳам менежмент стандартларини ўрганиш ва интегрирланган менежмент тизимларига (ИМТ) ўтиш долзарб бўлиб ҳисобланади.
Ташкилотнинг жараёнларини, менежментини доимий яхшиламасдан, ресурсларни оптималлаштирмасдан ҳамда менежмент методлари ва сифат инжиниринги билан ходимларни доимий ўқитишни амалга оширмасдан муваффақиятли ривожлантириб бўлмайди.
Замонавий компаниялар (ташкилот ва корхоналар) қуйидаги сифат менежменти методларидан фойдаланишади:
1) Lean Production (LP) ёки Lean Manufacturing (LM) – тежамкор ишлаб чиқариш, яъни (5S(6S)- CANDO; POKA-YOKE; TPM; SMED, МММ билан кураш; ва бошқалар);
2) “Six Sigma” концепцияси (SS);
3) «Чекловлар Назарияси» Голдратта - THEORY OF CONSTRAINTS (TOC).
4) Lean Manufacturing ва "Six Sigma» қўшиш - LSS;
5) LP + SS + TOC;
6) Ивао Кобаясининг менежментнинг 20 калити,
7) Kaizen ва Kairyo;
8) Just In Time, Kanban;
9) Менеджмент - хавф-хатар;
10) Нортон ва Каплан бўйича кўрсаткичларни баланслаштирилган тизими, Balanced Scorecard (BSC);
11) Бенчмаркинг (Benchmarking);
12) Бизнес-жараёнлар реинжиниринги (BPR) ва бошқалар.
Замонавий компаниялар (ташкилот ва корхоналар) қуйидаги сифат инжинирингидан фойдаланишади:
1. Жараёнларни статистик бошқариш усуллари SPC (Statistical Process Control);
2. Еттита оддий воситалар (7 одддий); еттита "янги" сифат воситалари (7 янги) ва бошқа «еттилик», 5 Why? (Нима учун - 5?); 5W2H – Сабабларнинг жойи усуллари;
3. Robust Quality (RQ), Тагути методлари, яъни Design Of Experiment (DOE) – экспериментни омилли режалаштириш;
4. Сифат функциясини структуралаш (СФС) -Quality Function Deployment (QFD);
5. Менежмент – хавф-хатар.
6. Хавф-хатарларни баҳолаш ва хавфлар таҳлили; потенциал нуқсонлар оқибати ва турлари таҳлили (Failure Mode and Effect Analysis (FMEA);
7. Кузатувчанлик ва яроқлилик индекслари аппарати;
8. «ноаниқ мантиқ» аппарати (Fuzzy logic) ва ҳ.к, маҳсулот ҳаётий циклининг барча босқичларида фойдаланиш самарали бўлиши мумкин.
Маҳсулотнинг ҳаётий цикли босқичларида сифат инжиниринги методларини қўллаш самарадорлик учун муҳимдир.
1. Маркетинг ва бозорни ўрганиш (7 оддий; 7 янги; СФС);
2. Маҳсулотни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш (Тагути методи; СФС; FMEA; CAE; бошқалар);
3. Жараёнларни лойиҳалаштириш ва режалаштириш (Тагути методи; СФС; FMEA; SPC; бошқалар);
4. Харидлар(Танланма статистик назорат; 7 оддий; бошқалар);
5. Ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш (SPС; 7 оддий; бошқалар);
6. Текшириш (SPС; 7 оддий; 7 янги; бошқалар);
7. Қадоқлаш ва сақлаш (7 оддий; 7 янги; бошқалар);
8. Реализация ва тақсимлаш (7 оддий; 7 янги; бошқалар);
9. Ўрнатиш ва ишга тушириш (7 оддий; 7 янги; бошқалар);
10. Техникавий ёрдам ва хизмат кўрсатиш (7 оддий; 7 янги; бошқалар);
11. Сотувдан кейиги фаолият (7 оддий; 7 янги; бошқалар);
12. Утиллаштириш ёки фойдали хизмат муддати тугагандан сўнг қайта ишлаш (7 оддий; бошқалар).

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish