2.4. Сифат менежменти тизими ва менежмент тизимлари билан ўзаро боғлиқлиги ва уларга талабларни белгиловчи халқаро стандартлар
ISO 9001 халқаро стандарти талабларига мувофиқ яратилаётган сифат менежменти тизими (СМТ)нинг самарадорлиги ва муваффақиятлиги ISO 9000 стандартида баён этилган сифат менежментининг саккизта тамойилини тушуниш ва ундан тўғри фойдаланишга боғлиқдир. Улардан энг муҳими бешинчи тамойил – менежментга тизимли ёндашув бўлиб ҳисобланади. Тизимли ёндашувда барча қизиқувчи томонларнинг талабларини қаноатлантирувчи интегрирланган сифат менежменти тизими зарурияти юзага келади. Шунинг учун ҳам охирги вақтда турли хил ташкилотларда СМТ интегрирлаш бўйича ишлар фаол ривожланмоқда.
Ташкилотларда турли хил менежмент тизимларини бирлаштириш тўғрисида масалалар охирги йилларда ISO 9001 стандарти талабларига мувофиқ СМТ жорий этиш ва уларни сертификатлаштириш кенг кўламда “оммавий” амалга оширилмоқда. Бироқ, бундай бирлаштириш учун фақат ISO 9001 стандарти нашр қилинганидан сўнг кенг эътибор қаратилмоқда.
Менежмент тизимларини интеграциялашга интилиш бир қанда корхоналарда СМТ билан бирга экологик бошқарув, меҳнат хавфсизлиги тизимларини жорий этиб ва сертификатлаштириб ҳамда бунинг асосида сифат соҳасидаги бошқа қизиқишлар ва бизнесни такомиллаштириш модели ўзлаштирилди. Шундай қилиб, “умумий сифатга мўлжалланган ташкилотни менежмент тизими” деб номланувчи тадқиқот ва ишланмаларнинг янги йўналиши юзага келди. Бу тушунчани схема кўриниши 2.9-расмда келтирилган.
2.9-расм. Умумий сифатга мўлжалланган ташкилот менежменти тизими.
2.9-расмдан кўриниб турибдики, ташкилот менежменти тизими ISO 9000 стандартлари оиласига асосланган сифат менежменти тизимини бошқа халқаро стандартларга асосида ёки келишилган, стандартларни тан олиш ҳисобига қуйидаги менежмент тизимларини интегрирлаш йўли билан шакллантириш мумкин:
1. Бизнесни такомилаштириш модели (EFQM – Европа сифат менежменти фонди ишбилармонли такомиллаштириш модели; MBNQA - М. Болдридж мукофот модели; BPR – бизнес-жараёнлар реинжиниринги ва бошқалар).
2. Атроф-муҳит менежменти тизими (ISO 14001 «Экологик менежмент тизими. Қўллаш бўйича талаблар ва тавсиялар»).
3. Меҳнат ва саломатлик хавфсизлиги менежменти тизими (OHSAS 18001 «Саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасида менежмент тизими. Талаблар»; ГОСТ 12.0.006 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ташкилотда меҳнат муҳофазасини бошқаришга умумий талаблар»).
4. Ижтимоий ва ахлоқий менежмент тизими (SA 8000 «Корпоратив ижтимоий жавбгарлик»).
5. Тармоқ СМТ (ISO/TS 16949).
Қуйида халқаро стандартлар талабларига мувофиқ менежменти тизимларининг айримлари тўғрисида ва уларнинг афзалликлари ҳақида тўхталиб ўтамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |