Ўзбекистон респубикаси



Download 4,8 Mb.
bet31/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

Маҳаллий сифат тизимлари

Тизимнинг номи

Яратилган йили ва жойи

Тизимнинг асосий моҳияти

Бошқариш мезонлари

Бошқариш объекти

Қўлланиш соҳаси

1. МНТ (БИП)

1955 йил,
Саратов

Технологик операцияларни қатъий бажарилиши

Ягона:
меъёрий техникавий ҳужжатлар талабларига меҳнат натижалари сифатининг мувофиқлиги.
Умумий:
биринчи қўйилиши билан маҳсулотни топшириш фоизи.

Хусусий бажарилган иш сифати.
Алоҳида бажарилган меҳнат сифати орқали жамоа меҳнати сифати.

Ишлаб чиқариш

2. НМТ (СБТ)

1961 йил,
Львов

Барча ишчилар юқори даражада операцияларни бажариши

Ягона:
Ўрнатилган талабларга меҳнат натижаси сифатининг мувофиқлиги.
Умумий:
Меҳнат сифати коэффициенти.

Хусусий бажарилган иш сифати.
Алоҳида бажарилган меҳнат сифати орқали жамоа меҳнати сифати.

Маҳсулот ҳаётий циклининг ихтиёрий босқичи.

3. СИЧИБМР (КАНАРСПИ)

1958 йил,
Горький

Юқори даражадаги конструкция ва ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш.

Ўрнатилган талабларга биринчи саноат маҳсулот сифатининг мувофиқлиги

Маҳсулот сифати ва жамоа меҳнатининг сифати.

Лойиҳалаш + ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш, ишлаб чиқариш.

4. МИТЭ (НОРМ)

1964 йил,
Ярославль

Маҳсулотнинг техникавий даражасини ошириш.

Поғонали режалаштиришда режалаштирилган моторесураларнинг эришилган даражасига мувофиқлиги.

Маҳсулот сифати ва жамоа меҳнатининг сифати.

Маҳсулот ҳаётий циклининг барча босқичи.

5. МСБКТ (КСУКП)

1975 йил,
Львов

Стандартлаштириш асосида сифатни бошқариш.

Маҳсулот сифатининг фан ва техниканинг юқори ютуқларига мувофиқлиги.

Маҳсулот сифати ва жамоа меҳнатининг сифати.

Маҳсулот ҳаётий циклининг барча босқичи.

6. МСБКТ ва ФРС
(КСУКП и ЭИР)

1980 йил,
Днепропетровск

Маҳсулот сифатини бошқариш ва самарали ишлаб чиқариш.

Сифатни ошириш ҳисобига эришиладиган ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги

Маҳсулот сифати, корхонанинг иқтисодий кўрсаткичлари.

Маҳсулот ҳаётий циклининг барча босқичи.

7. ИЧСОКТ (КСПЭП)

1980 йил,
Краснодар

Маҳсулот сифатини бошқариш ва самарали ишлаб чиқариш.

Сифатни ошириш ҳисобига эришиладиган ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги повышения качества.

Маҳсулот сифати, корхонанинг иқтисодий кўрсаткичлари.

Маҳсулот ҳаётий циклининг барча босқичи.

Маҳсулотни нуқсонсиз тайёрлаш МНТ тизимини жорий этиш қуйидаги имкониятларни берган:



  1. технологик операцияларни қатъий бажарилишини таъминлаган;

  2. ишчиларнинг меҳнати натижалари сифати учун шахсий жавбгарлини оширган;

  3. ишчиларнинг меҳнати сифати учун кенгроқ моддий ва маънавий хурсандлигидан янада самарали фойдаланиш;

  4. маҳсулот сифатини ошириш учун ҳаракатларни кенгроқ бажариш учун шарт-шароитларни яратилган.

Маънавий рағбатлантириш “Олтин қўл устаси”, “Сифат аълочиси” ва бошқа унвонларнинг юзага келиши билан амалга оширилган. Ўз ватида ТНБ вазифасининг танланма назорати ўз-ўзини назорат асосига ўзгартирилган. Сифат бўйича доимий фаолият олиб борган комисия яратилиб ва раҳбарият ўртасида “Сифат куни” ўтказилиб айнан ишчиларга боғлиқ бўлмаган охирги нуқсонлар аниқланган.
II. Саратов тизимининг Львов варианти – нуқсонсиз меҳнат тизими НМТ (система бездефектного труда - СБТ) биринчи марта 1960 йилларда Львов шаҳрида Львов телеграф аппаратуралари заводида ишлаб чиқилган ва бошқа кўплаб корхоналарда жорий қилинган.
Тизимнинг мақсади – корхонанинг ҳар бир ишчиларини ва ишлаб чиқариш жамоасининг меҳнати натижалари учун рағбатлантириш ва жавобгарлигини ошириш йўли билан юқори чидамли ва пишиқ, аъло сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлашдир.
Асосий мезонлар меҳнат сифатини тавсифловчи ва моддий кенгайтириш ўлчамларини аниқловчи ишлаб чиқариш интизомини бузилишига йў қўймаслик аҳамияти ва миқдорини (ҳафталик, ойлик, чоралик) ҳисоблаш йўли билан вақт оралиғида ўрнатилган ҳар бир жамоа ва корхонанинг ҳар бир ишчиси учун ҳисобланадиган меҳнат сифати коэффициенти бўлиб ҳисобланади. Тизимда ишлаб чиқариш интизомининг бузилишини асосий турлари классификатори (таснифлагичи) яъни ҳар бир нуқсонга мувофиқ аниқланган камайтириш коэффициенти ўрнатилади. Меҳнат сифатини максимал баҳолаш ва максимал рағбатлантириш ўлчами ҳисобот даврида битта интизомни бузгани учун шу ишчилар ва жамоа томонидан ўрнатилади.
Нуқсонсиз меҳнат тизими НМТни жорий этиш қуйидаги имкониятларни берган:

  • ҳар бир ишчи, ҳар бир жамоанинг меҳнати сифатини миқдорий баҳолаш;

  • ҳар бир ишчи, ҳар бир жамоа ўзининг меҳнати сифати учун қизиқиши ва жавобгарлигини ошиши;

  • корхонанинг барча ишчиларининг меҳнати ва ишлаб чиқариш интизомини ошиши;

  • корхонанинг барча ишчилари маҳсулот сифатини ошириш учун мусобақаларга жалб этилган;

  • брак ва шикоятлардан йўқотишларни камайиши ва ишлаб чиқариш ошиб борган.

Львов НМТ шунингдек, Саратов МНТ тизими маҳсулотни тайёрлаш босқичида асосий восита сифатида кенг тарқалган.
III. Сифат, чидамли, биринчи маҳсулот билан ресурс СИЧИБМР (качество, надежность, ресурс с первых изделий - КАНАРСПИ) тизими биринчи бор 1957-1958 йилларда Горький шаҳри (Нижный Новгород) машинасозлик каорхонасида ишлаб чиқилган ва жорий этилган. Бу тизимда ишлаб чиқариш технологлари ва конструкторлик бюронинг ишларини техникавий тайёргарлигини мустаҳкамлаш ҳисобига маҳсулотнинг чидамлилигини оширишга таянган. Бунда маҳсулот эксплуатациясида аниқланган нуқсонлар 60-80 % улушга камайган. Узел,деталлар, тизимлар ва буюмларнинг тажриба намуналари яратилиб, тадқиқот синовлари ўтказилган. Тажрибавий ишлаб чиқариш, стандартлаштириш ва унификациялаш, Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими (ЕСКД), Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш ягона тизими (ЕСТПП) сифатида умумтехникавий стандартлар тизими пайдо бўлиши билан сезиларли равишда ривожланган.
КАНАРСПИ тизими учун характерли жиҳати маҳсулотни тайёрлаш босқичлари доирасига кирувчи тадқиқот ва лойиҳалаш босқичларида ҳамда эксплуатация босқичидаги кўп турдаги ишларни қамраб олиши билан ажалиб туради. Тажриба намунасини тайёрлашда тадқиқот ва лойиҳалаш босқичларида рад этишлар сабабини аниқлаш ва уларни ишлаб чиқаришдан олдин бартараф этишга катта эътибор қаратилган.
Бу масалаларни ҳал этиш маркетинг ва моделлаштириш усулларини кенг кўламда қўллаш, тезлаштирилган синовлар ҳамда ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш жараёнида маҳсулотни конструкторлик ва технологик қайта ишлаш, унификация коэффициентини ошириш, тадқиқот ва эксперимент базасини ривожлантириш ҳисобига амалга оширилади. Маҳсулотни эксплуатацияси натижалари маҳсулотни ва уни тайёрлаш технологияси такомиллаштириш учун акс алоқа тизим сифатида кўрилади. КАНАРСПИда нуқсонсиз меҳнат ва маҳсулотни нуқсонсиз тайёрлаш тамойилларидан кенг фойдаланилади.
Горький областининг бир қатор корхоналарида КАНАРСПИ тизимини жорий этиш орқали қуйидаги имкониятларга эришилган:

  • янги маҳсулотни берилган сифат даражасигача меъёрига етказишнинг муддати 2 – 3 марта қисқарган;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мустаҳкамлиги 1,5 – 2 марта ошиб, ресурслар 2 мартага ошган;

  • монтаж-йиғиш ишлари цикли ва машаққати 1,3 – 3 мартага камайган.

Маҳсулот сифатини бошқариш ва маҳсулот сифатини яхшилашни режалаштириш бўйича бу мезонлар ҳамда маҳсулотнинг бутун ҳаётий цикли бўйича сифатга эътибор НОРМ тизими ривожлантирди.
IV. Моторесурсни ошириш бўйича меҳнатни илмий ташкил этиш (МИТЭ) тизими (научная организация труда по увеличению моторесурса – система НОРМ) 1963-1964 йилларда бирнчи марта Ярослав мотор заводида шлаб чиқилган ва жорий этилган
Тизимнинг мақсади – ишлаб чиқарилаётган двигателларнинг мустаҳкамлиги ва чидамлилигни оширишдир.
НОРМ тизимининг асосини мотосоатда ифодаланган биринчи капитал таъмиргача двигател ресурси бўлиб ҳисобланиб, тизимда асосий кўрсаткич меъёр (лиминт)ланган моторесурс, деталлар ва узелларнинг мустаҳкамлиги ва чидамлилигини ошириш асосида даврий ошириш ва мотресурслар даражасини наватма-навбат ва тизимли назорат қилиш тамойили ташкил этади. Тизимда бу кўрсаткичларнинг ўсиб бориши режалаштирилади.
Тизимда ишларни ташкиллаштириш циклик (даврийлик) тамойили бўйича қурилади. Моторесурсларни ошириш бўйича ҳар бир янги цикл олдин режалаштирилган даражада мотресурс ишлаб чиқаришда эришилгандан сўнг бошланган ва қуйидагилар ўзда тутилган:

  • унинг ҳақиқатдаги даражасини аниқлаш;

  • меъёрловчи (лиминтловчи) моторесурслар, деталлар ва узелларни аниқлаш;

  • моторесурсларни оширишнинг оптимал даражасини режалаштириш;

  • режалаштирилган моторесурс даражасини таъминлаш бўйича муҳандислик таклифларини ишлаб чиқиш ва текшириш;

  • ишлаб чиқаришда янги ресурслар билан двигателни ўзлаштириш бўйича конструкторлик ва технологик комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

  • тажриба-тадқиқотлик ишлари ва конструкторлик, технологик комплекс чора-тадбирларни ўтказиш;

  • ишлаб чиқаришда эришилган ресурсларни мустаҳкамлаш;

  • эксплуатацияда эришилган даражани қўллаб-қувватлаш.

НОРМ тизими ишлаб чиқариш босқичида ўзида БИП ва СБТ тизимларининг қоидаларини ва лойиҳалаштириш босқичида КАНАРСПИ тизимининг асосий қоидаларини қамраб олади.
V. Львов областининг илғор корхоналарида 1975 йилда маҳсулот сифатини бошқаришнинг комплекс тизими МСБКТ (комплексные системы управления качеством продукции - КСУКП) тизими пайдо бўлган.
КСУКП тизимининг мақсади – фан ва техниканинг ютуқлари ва энг яхши халқаро андозаларга мувофиқ маҳсулотни яратишдир. 1978 йилда Госстандарт томонидан маҳсулот сифатини бошқаришнинг асосий вазифалари тизими ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Корхоналарда КСУКП тизимини жорий этиш қуйидагилар билан боғлиқликда бўлади:

  • ишлаб чиқаришни метрологик таъминотини ривожлантиришга олиб келди;

  • нуқсонларни кўп поғонали таҳлили;

  • сифатни статистик назорат қилиш;

  • сифат гуруҳи яратилди;

  • сифат дастурларини ишлаб чиқиш бошланди;

  • маҳсулотни аттестациялаш киритилди;

  • бош ва таянч ташкилотларнинг тармоғи ва маҳсулот сифатини бошқариш соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича муассасалар тармоғи кенг кўлам топди, олий таълим муассаларида маҳсулот сифатини бошқариш ва стандартлаштириш ўқув дастурлари киритилди.

КСУКП ёрдамида 1985 йил, ўн йил давомида қуйидагилар қайд этилди:

  • рақобатбардош маҳсулотни яратиш ва муваффақиятли амалга оширишга эришилди;

  • маҳсулотни олий сифат тоифасининг солиштирмаси 2 – 3 мартага ошди;

  • брак ва шикоятлардан йўқотишлар кескин қисқарди;

  • янги маҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни ўзлаштириш муддати 1,5 – 2 маротабага камайди.

Шунингдек, кўплаб корхоналарда сифатни бошқариш тизимини яратишда комплексли тизимли ёндашиш тамойиллари асосида бошқарув тизимлари шаклланган.
VI. Корхона ичида маҳсулот сифатини бошқариш тизими яратишда у ўз атрофида кўплаб муаммоларни қамраб олган. Кўплаб корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини ошириш бўйича вазифаларни ҳал этиш фойдаланилаётган ресурсларнинг самараси билан мужассам боғлиқликни ҳосил қилган. Бундай тизим сифатида днепропетровский маҳсулот сифатини бошқаришнинг комплекс тизими ва фойдаланилаётган ресурслар самараси - МСБКТ ва ФРС (КСУКП и ЭИР) пайдо бўлган.
Кейинчалик ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг комплекс тизими - ИЧСОКТ (КСПЭП) ва ниҳоят бирлашма ва корхоналарни бошқариш тизими (ГОСТ 24525) яратилди.
Сифатни бошқариш соҳасида Госстандартнинг техникавий сиёсати маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда ISO 9000 серияли халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат тизимини жорий этиш бўйича ҳаракатлар амалга оширди.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish