Ўзбекистон респубикаси


Японияда сифатни бошқариш тажрибаси



Download 4,8 Mb.
bet27/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

2.3.2. Японияда сифатни бошқариш тажрибаси


Япония тажрибаси шуни кўрсатадики сифатни яхшилаш ишлари ҳе қачон тугамаслигидан далолат беради.


1945 йилда Япония вайронага айланиб ва унинг саноати буткул издан чиққан. Ўша вақт давомида япон техникаларининг орқада қолганлиги ҳақида қуйидагиларни солиштириш мумкин.
Японияда тайёрланаётган кучайтиргичлар учун замонавий радиотехникада катта аҳамиятга эга бўлган паст частотали трансформаторларнинг оғирлиги 250 g ва шу вақтда АҚШда бу аппарат конструкциясининг оғирлиги 30 g бўлган.
Сувга ботирилганда япон трансформаторлари 15 минутга бардош берган бўлса, америкада тайёрланган айнан шу маҳсулот тўлиқ герметик ва сўв ўтмайдиган бўлган. Бироқ 1940 йилларнинг охири ва 1950 йилларнинг бошларида япон мутахассислари сифатни бошқариш бўйича америкалик обрўли олимлар Э.Деминг ва Дж.Джуран томонидан ўқитилиб, бу билимлар Япония саноатига муваффақиятли қўлланилган.
Лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, маҳсулотни сотиш ва таҳлил ҳамда унинг натижасида ўзгаришларни юзага келиши билан алоқадор бўлган Деминг цикли деб номланувчи яъни сифатни ошириш учун PDCA ("plan - do - check - action") – “режалаштириш” – “бажариш” – “текшириш” – “тузатиш ҳаракатлар” цикли жорий этилган.
Технологик жараёнларни бошқариш учун назорат хариталаридан кенг фойдаланилган. Деминг маърузалар китобидан муаллифлик гонорардан унинг номига мукофот таъсис этиш учун фойдаланилган. Корхоналар ва алоҳида шахслар учун 1951 йил Деминг Олтин медали тақдим этилган. Буларнинг барчаси раҳбарият қуроли сифатида сифатни бошқаришга яхши муҳит яратган. Япониядаги илғор фирмаларда янада тўлиқ ва кетма-кетликда тизимли сифатни бошқариш тамойиллари ва комплекс ёндашиши жорий қилинган. Тажрибаларни батафсил ўрганиб, таҳлил қилиб, АҚШда ва Ғарбий Европада уларни ўзлаштиришга ҳаракат қилинган.
Сифатни бошқаришга японча ёндашишнинг солиштириш таҳлили шуни кўрсатадики, бир қанча фарқли жиҳатлари қаторида, унда миллатлараро ғоя ва универсал тавсифдаги назарий қоидалар мавжудлиги билан фарқланади. Хорижий илғор фирмаларда сифатни бошқариш тизими янада тўлиқ ва тўғри амалга оиширш концепциясини топди ва ўз вақтида моҳияти бўйича универсаллиги ва тизимни жорий қилиш ва ривожлантириш тавсифлари яратилди. Сифатни бошқаришга японча ёндашишнинг фарқли элементилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  1. барча бўлинмалар бўйича меҳнат натижалари ва жараёнларини доимий такомиллаштирига мўлжалланиш;

  2. маҳсулот сифатига эмас, араёнлар сифати назоратига мўлжалланиш;

  3. нуқсонлар келиб чиқиш эҳтимолига имкон даражада йўл қўймасликка мўлжалланиш;

  4. навбатдаги опрециядан олдингига, юқори қараб оқим тамойили бўйича юзага келувчи муаммоларни синчиклаб тадқиқот қилиш ва таҳлил қилиш;

  5. ўстириш тамойили: “Сенинг истеъмочиинг – ишлаб чиқаришнинг кейинги оперциясини бажарувчиси”

  6. бевосита бажарувчилар устидан ва меҳнат натижалари сифати устидан тўлиқ жавобгарлики мустаҳкамлаш;

  7. инсон омилларидан фаол фойдаланиш, ишчи ва ходимларни ижодий потенциалини ривожлантириш, маънан ўстириш: “Яхши одамга ёмон ишлаш уят” .

“япон мўжизаси”нинг асосий концепцияси – ҳоҳ у ишлаб чиқариш, технология, бошқарув ёки хизмат кўрсатиш бўлмасин, такомиллашган технологиясидир. Фирмаларда ҳисоблаш ва микропроцессор техникаси, янги материалар, лойиҳалашни автоматлаштирилган тизимлари кенг жорий этилиб, уларда тўлиқ компютерлаштирилган статистик усуллари қўлланилади.
Охирги йилларда сифати бошқариш тизимларини ишлаб чиқишнинг характерли жиҳатлари унинг таркибига истеъмолчи билан алоқа тизими ва таъминотчилар билан алоқа тизими киритилганли бўлиб ҳисобланади.
Фирма раҳбарлари келгусида сифатни ошириш муаммоларини ҳал этиш йўлларини фақат истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар ва таъминотчиларга ўзаро ишонч ва ҳамкорлик қилиш ечишган.
Улар асосан максимал қисқа муддатларда аниқланган сабабларни бартараф этиш бўйича биргаликда тадбирларни амалга ошириш ва истеъмолчи ёки таъминотчидан уларнинг қайси бирига тегишли сифат сабабларин мажбурий ўрнатилган.
Амалиётда узоқ муддат асосида буюртмачилар билан ишлашнинг хусусий субпудрат тармоқларини мақсадли яратишга эътибор берилган. Япония фирмалари Ғарбда йиллик субпудрат танловлари амалиётда янада самарали бўлган тамойиллар сингари эркин рақобатчилик шароитларида исботлашга ҳаракат қилишган. Хусусий таъминотчилар тармоғини яратиш буюртмага жиддий мажбуриятларни юклаган. Улар субпудрат корхоналарда амалдаги сифат таъминот тизимини ташкиллаштириш билан боғлиқ бўлган молиявий хизмат, техникавий ва ташкилий кўмаклашиш, маҳсулот сифати назоратини ўрнатишган. Бу мақсадда тақдим этилаётган маҳсулот сифтига боғлиқ тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, кадрларни ўқитиш ва тайёрлаш, уларнинг ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш, маҳсулот сифати соҳасида таъминотчиларга ҳолатларни ўрганиш назарда тутилган махсус дастурлар ишлаб чиқилган.
Маҳсулот сифатини оширш йўлларини биргаликда қидиришга асосланган таъминотчилар билан ишончли муносабатлар мавжуд бўлганда таъминотчи фирмалардан келиб тушувчи материаллар ва деталларнинг кириш назоратини ўтказишга зарур бўлган вақт ва воситалар сезиларли тежалувчи Японияда кенг тарқалган ишонч тизимига ўтиш таъминланади.
Япония мутахассислари мажбурият ва жавобгарликга асосланган ҳимоя билан эмас, балки уларни таҳлили ва далилларидан бошлаш лозим деб ҳисоблаган.
Сифат бўйича энг муҳим муваффақиятли ишлардан бири бу ходимларни ўқитиш ҳисобланади. Бир мартали эмас бошқарувнинг юқори звеносидан ўқитиш жараёнини бошлаш лозим. Албатта бунда сифат бўйича мутахассис-маслаҳатчиларни жалб этилиши ва ўқиш жараёнида сифат бўйича фаолиятлар тўғрисида умумий маълумотларни бериш ва муайян мисоллар ва тавсияларни келтириш лозим.
Японияда сифат тўгаракларига катта эътибор қаратилган. Тўгаракларни ташкил этиш ихтиёрий равишда амалга оширилган. Тадқиқот натижаларига кўра тўгаракда ички масалаларни ҳал этиш мавзулари мустақил танланган ва ихтиёрийлик даражаси тўгарак қатнашчилари ва уларнинг фаоллиги тўғридан-тўғри оғлиқ бўлган. Тўгарак мажлиси – иш вақтида рухсат этилган ноишлаб чиқариш фаолиятлари ягона кўринишда ўтган. Мажлислар ҳафталик бўлиб, агарда тўгарак ишдан сўнг йиғилса, унда компания юқори вақт учун компенация тўлаган. Сифат тўгаракларининг шиорлари “Сифат корхона тақдирини аниқлайди”, “Нима бугун чиройли бўлса, эртага эскиради”, “Ҳар дақиқа сифат тўғрисида ўйла” каби талқинларда бўлган.
Доимий равишда сифат тўгараги цехлар ва завод бўйича конференцияларни ўтказишган. Сифат тўгараги йилида икки бор компаниянинг барча даражасида конференция ўтказилган. Сифат тўгаракларининг вакиллари бутун япония қурилтойини ўтказишган. Тўгарак агарда Япония олимлари ва муҳандислари кенгашида рўйхатга олинган бўлса ва бу “Уста ва сифат назорати” журналида эълон қилинган бўлса расмий тан олинган деб ҳисобланган.
Япония корхоналарида ходимлар учун “бешта нол” номини олган сифатни таъминлашга қатнашиш дастури ишлаб чиқилган. У қисқа қоида вазифалар кўринишида шаклланган бўлиб қуйидагича:

  1. нуқсонларни пайдо бўлишига шароит яратма;

  2. нуқсонли маҳсулотни кейинги босқичга берма;

  3. олдинги босқичдаги нуқсонли маҳсулотни қабул қилма;

  4. технологик тартибни ўзгартирма;

  5. хатоларни қайтарма.

Бу қоидалар ҳар бир ишчига етказилган ва хусусан ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш тайёрлаш босқичлари учун батафсиллаштирилган. Шундай қилиб Японияда сифатга асосий муносабатлари қуйидагича таъкидлаш мумкин:

    • бошқариш ва технология соҳасида илмий ишланмаларни кенг жорий этиш;

    • барча бошқариш операциялар, ишлаб чиқариш устида назорат ва таҳлилини юқори даражада компьютерлаштириш;

    • ўзининг фирмасига ватанпарварлигини тарбиялаш, тизимли ва ҳамма жойда ходимни ўқитиш, ижодий фаолиятини (сифат тўгараги) рағбатлантириш бўйича қабул қилинган тадбирлар учун инсон омилидан масимал фойдаланиш.




Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish