Ўзбекистон респубикаси


АҚШда сифатни бошқариш тажрибаси



Download 4,8 Mb.
bet26/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

2.3.1. АҚШда сифатни бошқариш тажрибаси


Саноат революцияси Америкада ҳунармандчилик фаолиятини ниҳоясига етказди. Ҳунарманд ишлаб чиқариш жараёнининг бошланишидан охиригача назорат қилган. У сифат бўйича инспектор ҳам бўлган ва хом-ашёни ўзи харид қилган, савдо қилган ва бошқарувчи вазифасини ҳам бажарган. Унинг учун иш мағрурланиш воситасига, ундан ташқари якуний маҳсулот устидан назоратни ҳам амалга ошириш мумкин эди. XIX асрда маҳсулот ишлаб чиқари серияли ишлаб чиқаришга ўтиш натижасида янги турдаги ишчиларга зарурият пайдо бўлди. Фабрикалар учун маълум бўлган оддий қайтарилувчи операцияларга мос равишда ишчилар зарурияти юзага келди. Бундай ишчиларга касбий маҳорат ва юқори даражада тайёргарлик талаб этилмаган. Бошқарув иш усули қурилмаларни бошқаришни билмайдиган ва ўз меҳнатига қизиқмайдиган кўникмасиз ишчиларни бошқаришга асосланган. Бунда раҳбарий таркиб ва ишчилар ўртасида ўзаро адоватли маносабатлар юзага келган. Ишчилар уларга нимани айтишса шу ишни бажаришган ва агарда ёмон ишчи бўлса, уларни ишдан бўшатишган.


Америкада бу тизим яхши ишлаган лекин кам харажатлар билан кўп маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон берган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин барча мамлакатларни кенг истеъмо товарларига кескин етишмовчилик вақтида глобал ишлаб чиқариш потенциалининг кўлаб қисми йўқотилди. Кейинчалик АҚШ саноати зудлик билан чегараланмаган миқдорда музлатгичлар, телевизорлар, автомобиллар ва радио қабул қилгичларни ишлаб чиқаришга ўтиб эҳтиёжларни қондиришга ҳаракат қилинган. 1940-1950 йилларда Америкада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати паст даражада бўлган ва асосий масала ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш қаратилган.
АҚШ саноати учун паст сифат даражаси оқибатида катта харажатлар муаммоси жиддий бўлиб ҳисобланган. АҚШлик кўплаб мутахассислар паст сифат маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва ишлаб чиқаришнинг ўсишига тўсқинлик қилган деб ҳисоблашган. Америка саноати учун сифатни ошириш ёки бойитишда бошқа муқобил ҳолатлар мавжуд бўлмаган. АҚШда сифат муаммосини ҳал этишда протекцион: тарифлар, кваталар, бож тўловлар, рақбобатчилардан маҳсулотни ҳимоялаш чора-тадбирлар қидириб топишга ҳаракат қилинган. Лекин маҳсулот сифатини ошириш иккинчи даражада қолаверган.
Америкалик тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларниниг талаблари бўйича АҚШ маъмурияти уларни ҳимоялаш учун бир қанча чора-тадбирларни қабул қилишган. Шу билан бирга АҚШ идрокли бошқарув фирмалари маҳсулот сифатини ошириш кераклиги тушунишди. Бунинг қандай чораларни таклиф этишган? Бундай муаммоларни ривож олишига эътибор қаратишга қарор қилинди. Булар қуйидагилар:

  1. ишчиларни қизиқтириш;

  2. сифат тўгараги;

  3. статистик назорат усуллари;

  4. хизматчилар ва бошқарувчиларнинг онгини ошириш;

  5. сифат учун харажатлар ҳисоби;

  6. сифатни ошириш дастурлари;

  7. моддий рағбатлантириш.

АҚШда 1980 йилларнинг бошида сифатни бошқариш сифатни режалаштиришга ўтилиб, алоҳида сифат хизмати ташкил этилди. Бунда ички ишлаб чиқариш истеъмолчиларига етарли эътибор қаратилмай, сифатни ошириш режалари фирманинг ички эҳтиёжлари ҳисобга олинмаган. Бундай сифатни бошқариш жараёни режани эмас, муаммоларни яратган.
1980 йиллар учун оммавий компанияларда нуқсонлар йўқотиш ва сифатни оширш йўллари сифати иш ўринларида бевосита ўқишларни ўтказилиши билан характерлидир. Таъминотчилар ҳам ўз ходимларини сифат бўйича ўқтишга ҳаракат қилишган. Ўша даврларда Э.Демингнинг иккита “Сифат, ишлаб чиқарувчанлик ва рақобатчилик” ва “Кризисдан чиқиш” китоби нашр этилган. Бу монографиларда Демингнинг таниқли яли сифатни бошқаришга асос бўлган “14 бандли” фалсафаси баён этилган.
АҚШ мутахассислари маҳсулотлари сифатини доимий ошириш йўлларини қидиришга, ташкилотнинг барча даражасида доимий мобиллаштириш ва корпоратив маданиятни тўлиқ қайта кўриб чиқиб, бошқарувни қайта қуришни янги ислоҳиятини, уни ўзгартириш бўйича сифатни бошқаришни такомиллаштиришга катта умид қилишар эди. Америкалик мутахассис А.Фейгенбаум таъкидлашича “сифат – бу афсонавий эмас, рационализаторлик таклиф ҳам эмас ва шиор ҳам эмас, бу ҳаёт тарзидир” деб фикр билдирган.
АҚШда янги ривожданишга унча кўп бўлмаган ўрта звено раҳбарлари қаршилик кўрсатишган. Улардан кўпчилиги бошқарув сиёсатлари учун сифат ёндашишига асосланган ҳаттоки ловазим қоидаларида ҳам ва уларнинг нуфузида ҳам намоён бўлган. Ишлаб чиқаришдаги ишчилар ўзининг иши сифати учун жавобгарликни олишга тайёр эдилар.
Сифат соҳасида кўнгилдагидек революция буюртмачилар (истеъмолчилар) талабларини қондириш бўлиб ҳисобланган. Ҳар бир ишчи конвейр ишлаб чиқаришда олдинга маҳсулот истеъмолчиси бўлиб ҳисобланган ва шунинг учун ҳар бр ишчининг вазифаси унинг бажарган иши сифатидан кейинги ишчи қаноатланиши бўлиб ҳисобланган.
Миллий маҳсулот сифатини ошириш масалаларига қонунчилик ва ижрочи ҳукумат томонидан ҳам мамакатнинг иқтисодий ривожланишига янги кўринишига эътибор қаратилган. Сифатни ошириш учун умуммилий компанияларнинг асосий вазифаларидан бири бу - “Сифат – ҳаммасидан устун” шиорини амалга оширишга ҳаракат қилиш ҳисобланган. Бу шиор учун Сифат назорати бўйича Америка жамияти (СНАЖ) ташаббуси билан сифат ойлиги ўтказилган. Сифат назорати бўйича Америка жамияти - мамлакатнинг етакчи илмий-техникавий жамиятига 1946 йил асос солинган ва ҳозирги вақтда 53 минг жамоа ва хусусий аъзолардан ташкил топган. АҚШ Конгресси 1987 йилдан маҳсулот сифатини ошириш соҳасида эришилган натижалар учун Малькольм Болдридж номидаги миллий мукофот таъсис этган. Бунда ҳар йили учта энгяхши фирма фаолияти муҳокама қилинади. Мукофотни Халқаро сифат куни сифатида нишонланадиган ноябрнинг иккинчи пайшанба кунида АҚШ Президенти тақдим этади.
Сифатни бошқариш соҳасида америка тажрибасини таҳлил қилиб унинг қуйидаги характерли хусусиятларини айтиб ўтиш мумкин:

  • математик статистик усулларидан фойдаланиш билан тайёрланадиган маҳсулотларнинг сифатини қатъий назорат қилиниши;

  • сифат кўрсаткичлари ва ишлаб чиқариш ҳажми бўйича режалаштириш жараёнига эътибор, режаларни бажариш устидан маъмурий назорат қилиниши;

  • фирмани умумий бошқаришни такомиллаштириш.

АҚШда қабул қилинган маҳсулот сифатини доимий оширишга йўналтирилган чоралар Япония ва АҚШ ўртасида сифат даражасида узилишига барҳам берилишини секинлаштирмаганлигини айтиб ўтиш мумкин.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish