Ўзбекистон респубикаси



Download 4,8 Mb.
bet22/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

Филипп Кросби (Philip Crosby) — ХСА академиги, бутун жаҳонда сифат соҳасида танилан, атоқли бўлган америкалик намоёндалардан биридир. Унинг корхонада сифатни таъминлаш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлигини аниқлаштирувчи 14 тамойили (мутлоқи) кенгроқ танилган. Булар қуйидагилар:

  1. Сифат соҳасида корхона раҳбариятининг жавобгарлигини очиқ-ойдин аниқлаш.

  2. Сифатни таъминлаш дастури ҳаётийлигини амалга оширувчи гуруҳни шакллантириш.

  3. Барча босқичларда сифатни баҳолаш усуллари ва уни шакллантиришни аниқлаш.

  4. Сифатни таъминлашга харажатларни баҳолаш ва ҳисобини юритишни ташкиллаштириш.

  5. Сифат соҳасидаги раҳбарият сиёсатини корхонанинг барча ишчиларига етказиш, ходимларнинг сифатга таъсир этишини онгли равишда ҳис эттириш.

  6. Сифатни таъминлашда тўғриловчи таъсирлар процедураларини ишлаб чиқиш.

  7. Нуқсонсиз маҳсулот тайёрлаш дастурини (“нол нуқсон” тизимини) жорий этиш.

  8. Сифат соҳасида ходимларнинг доимий ўқитишни ташкил қилиш.

  9. Сифат кунини (“нолли нуқсонлар” кунини) ўтказишни доимий ташкиллаштириш.

  10. Корхонанинг ҳар бир ишчиси олдида сифат соҳасидаги мақсадларни доимий қўйиш.

  11. Нуқсонларнинг сабабларини бартараф қилиш процедурасини ишлаб чииш.

  12. Сифат соҳасидаги талабларни бажариш учун ишчиларини маънан кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш.

  13. Сифат соҳасидаги маҳоратли ходимлардан иборат мақсадли гуруҳни яратиш.

  14. Ҳаммасини бошидан бошлаш (янада юқори даражада бажариш ҳаракатлар циклини қайтариш)

Ф.Кросби ZD («нол нуқсон») тизимининг яратувчисидир. Кросби сифатни баҳолаш нархи масалаларини ўрганиш давмида машҳур ҳикматли сўз: “Сифат - текин” (Quality is Free) айтган. Бундан келиб чиқадики, тайёрловчилар тўловлар ва харажатларни сифат учун эмас, балки, уни борлиги учун амалга оширишади яъни доимий назорат ва таҳлил асосида бўлиши лозим. У ўзининг “Сифат - текин” номли китобида Ф.Кросби сифатни ошириш катта харажатларини талаб қилмаслиги, шунингдек, келгусида сифатни ошириш бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарувчанликни оширади, модомики, бир вақтда маҳсулотни истеъмолчилардан қайтиши, сифатсиз маҳсулотларни қайта ишлаш, нуқсонларни бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган кўплаб харажатлар камайишини исботлаб берган.
Кросби муаммони ҳал этишда корхонанинг лаёқатлиги даражасини баҳолашнинг универсал усулини тавсия этган. Бу мақсад учун у олтита параметрдан фойдаланган ва улар фуйидагилар:

  • корхона раҳбарининг муаммога бўлган муносабати;

  • корхонада сифат бўлимининг мақоми;

  • сифат муаммосини кўриб чиқиш йўллари;

  • корхонанинг умумий айланмасидан фоизларда сифатга харажатлар даражаси;

  • сифатни ошириш бўйича чора-тадбирлар;

  • корхонада сифат билан боғлиқ мавжуд қоидалар.

Ф. Кросби ҳар бир параметрларни уларнинг ҳолатини тавсифловчи мезонлар қаторидан боҳлиқлигини балларда баҳолаш жадвалини ишаб чиқди. Параметрларнинг ҳақиқий қиймати қанчалик жадвалга яқин бўлса, сифат соҳасида корхонанинг етуклиги даражаси шунчалик юқори бўлади. У сифат соҳасида ҳолатларни яхшилашга ўтказувчи корхонанинг алоҳида фаолиятларини муайян шароитларда оптимал ҳаракатларни қўлланилишини ўрнатиш мумкин бўлган тўлиқ графиклар, жадвалар тизимини таклиф қилган.
Ф. Кросби турли даражадаги раҳбарларни пешқадамлиги ва етуклик даражасини баҳолаш моделининг муаллифи бўлиб ҳисобланади. Бу баҳолашнинг усулларидан бири – бу “оператив етуклиги” (қўйилган масалани бажаришни билиши) ва “психологик етуклиги” (одамларни билан кришиб кетиши ва бошқаришни билиш) кўрсаткичларини ҳисобга олувчи “самарали пешқадамлик модели”ни тузишдир.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish