Ўзбекистон респубикаси


Сифатни бошқаришнинг Европа тажрибаси



Download 4,8 Mb.
bet28/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

2.3.3. Сифатни бошқаришнинг Европа тажрибаси


Агар Япония ва АҚШда кўп йиллар давомида сифатни ошириш дастурлари амалга оширилган бўлса, сифат масалаларининг фаол сиёсати сифатни узоқ муддатли режалаштириш амалга оширилган, унда Европада сифатни бошқариш кескин истеснолар сабабли сифат назорати мавжудлиги бўйича орқада қолган. 1980 йиллар давомида Европанинг барча жойларида юқори сифатли маҳсулот ва хизматларга ҳамда ўзида сифатни таъминлашни такомилаштиришга ҳаракатлар кузатилган. ISO 9000 стандартлари асосида сифат тизимлари кенг жорий этилган.


Бу янада барқарор сифат даражаси ва янад ишончли етказиб бериш, сифат масалалари бўйича кейингироқ вазиятга олиб келди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ягона европа бозорини яратишга тайёргарлик бўйича Ғарбий Европа мамалакатлари катта ва мақсадга йўналтирилган фаолиятлари натижасида мамлакатлар ўртасида ишчи кучи ва самарали маҳсулот алмашинувини таъминлаш йўллари, ягона процедуралар ва талабларни ишлаб чиқилди.
Бу фаолиятда асосий ўринни ҳудуд миқёсида мувофиқлаштиришни амалга оширувчи махсус ассоциациялар ва ташклотлар эгаллашди. Очиқ умумевропа бозорига тайёргарлик жараёнида ISO 9000 стандартлари асосида яратилган сифат тизими учун уйғунлаштирилган, ва уларнинг аналоги бўлган EN 29000 серияли миллий стандартлар амалга киритилиб, технологик регламентларга ягона ёндашиш, ягона стандартлар 1993 йил 1 январдан тантанали суратда ишлаб чиқилди. ЕN 45000 серияли стандартлар талабларига мувофиқ нуфузли европа сертификатлаштириш идоралари яратилиб, ушбу стандартларга мувофиқ сифат тизимларини сертификатлаштиришга катта эътибор берилди.
Европа бозорига етказилаётган маҳсулот нормал муносабат ҳолати учун мустақил ташклот томонидан сертификатлаштирилиши лозим. Маҳсулотни сертификатлаштиришдан ташқари маҳсулот сифатини баҳоловчи ва текширувчи ходимлар ҳамда синов лабораториялари аккредитациядан ўтказилади. Уларнинг фаолиятини энг муҳим жиҳати маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва таъминотчи ўртасида бўлган тушунмовчиликларни ҳал қилиш ва истеъмолчиларнинг талабларини қондириш устидан назоратни амалга оширилишидир.
Фирмалар маҳсулот сифатини ошириш соҳасида янад шиддатли сиёсат ўтказиб, жараёнлар эса янада қатъий назоратга дучор қилинган. Сифат европа мамлакатларида рақобатбадошликни таъминловчи омиллардан бўлиб қолди. Бундай стратегияни амалга ошириш учун қуйидагилар талаб этилган:

  1. Ягона қонуний талаблар;

  2. Ягона стандартлар;

  3. фирманинг бозорга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ягона текшириш жараёнлар.

1985 йилда хавфсизлик ва мустаҳкамликни таъминлаш бўйича талаблар киритилиб, стандартлар билан уйғунлаштиришнинг янги концепцияси қабул қилинди, бироқ бу талаблар ихтиёрий бўлиб ҳисобланган. Ўша вақтда ягона талабларни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга бўлган. Шунинг учун Европада ISO 9000 ва EN 29000 асоссолувчи стандартларига мўлжаллаб и юритилган. Маҳсулотларни СЕ белгиси билан тамғалаш киритилган.
Синов ва сертификатлаштириш бўйича Европа мувофиқлаштирувчи кенгаши ва Сифат тизимини баҳолаш ва сертификатлаштириш бўйича Европа қумитаси ташкил этилди. Қумита таркибига Буюкбритания, Швейцария, ГФР, Австрия, Дания, Швеция, Франция, Испания, Португалия, Греция, Голландия, Бельгия, Финландия, Норвегия, Ирландия ва Италиянинг сертификатлаштириш идоралари киради. Ўтказиладиган ишларнинг асосий вазифаси кам харажатлар билан европа ягона бозорида миллионлаб истеъмолчиларнинг сўровларини тўлиқ қондиришдир.
Европа бозори унга кирмоқчи блган бошқа мамлакатларнинг фирмалари олдига жиддий вазифларн қўяди.
Европанинг йирик фирмаларига рақобатчилик курашида тура олиши учун маҳсулот сифатининг барқарорлигини кафолатлаш билан алоқадор бўлган маҳсулот сифатини бошқаришнинг илғор шаклари ва усулларини танлаш учун кучларни бирлаштиради. Улар қуйидагилар:

  1. барқарор технология;

  2. қурилма ва жиҳозларнинг технологик аниқлигини қўллаб-қувватлашнинг яхши тизими;

  3. маҳсулотни синаш ва назоратининг метрологик воситалари;

  4. самарали кадрлар тайёрлаш тизими.

1988 йилнинг сентябрида Ғарбий Европанинг 14 та йирик фирмаларининг президентлари Сифатни бошқариш Европа фондини (СБЕФ) яратиш тўғрисида келишув имзолашди.
Сифатни бошқариш Европа фондининг фаолият соҳаси қуйидагича:

  1. умум рақобат бўйича имкониятларга эришиш учун сифатни яратиш жараёнини тезлаштиришда ғарбий европа компаниялари раҳбарларини қўллаб-қувватлаш;

  2. европа сифат маданиятини мустаҳкамлаш ва сифатни яхшилаш бўйича фаолиятларда ғарбий европа жамиятлари иштирокини қабул қилиб, барча йўналишлар бўйича ёрдам бериш ва рағбатлантириш.

Сифатни бошқариш Европа фондини ва Сифат бўйича Европа ташкилоти (СЕТ) ҳамкорликда 1992 йилдан бошлаб энг яхши фирмаларни Сифат бўйича Европа мукофоти билан тақдирлашни таъсис этди.
Сифат муаммоларини ҳал этишга европача ёндашишнинг фарқли хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • сифатни баҳолаш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бўлган барча ишларни ўтказиш учун қонунчилик асоси;

  • сертификатлаштириш қоидалари, процедураларининг талабларини миллий стандартларда уйғунлаштириш;

  • сифат бўйича мутахассисларни рўйхатга олиш, лабораторияларни аккредитлаштириш, маҳсулот ва сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича ишларни ваколатли, миллий ташкилотлар тармоғи ва ҳудудий инфраструктуралар яратиш.

Сифатга шарқона (Япония) ва ғарбий (АҚШ ва Европа) ёндашишларнинг солаштирилиши 2.2-жадвалда келтирилган.
2.2-жадвал

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish