10-блок. Сифатни қўллаб-қувватлаш ёки уни ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Бу блок 9-блокда ишлаб чиқилган берилган сифат даражасидан оғишлар сабабларини бартараф қилиш бўйича чора-радбирлар амалга оширилади. Фаолиятни амалга ошираётган бўлинма ва шахснинг ўрни ва таркиби сифатдан оғиш сабабларини юзага келиш жойига, уни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг мазмуни ва миқёсига боғлиқ бўлади. Оғишларнинг айбдорлари номувофиқликни баратаф этишда қатнашишдан четлаштирилади ёки айнан уларга, агарда бу касбий йўл қўйилган бўлса, зарурий ишларнинг барча қисми ёки унинг аниқланган қисмини бажариш юклатилади.
3.2. Сифатни бошқариш учун шарт-шароитлар
Бошқариш назариясининг асосий тамойиллари нуқтаи назаридан бир қанча бирламчи шароитларни ҳар қандай объектга қўллаш мумкин. Бундай асосий шароитларга қуйидагиларни қиритиш мумкин:
бошқарилаётган объект ҳолати (характери) ёки унинг ҳолатини режалаштирилган даражасида белгиланган дастурларининг мавжудлиги;
берилган параметрлар ва дастурларга муносабати бўйича объектнинг ўзгарувчанлиги яъни объект ўрнатилган дастурлар ёки параметрларнинг режали қийматлардан четга чиқмаслиги лозим;
белгиланган дастурлар ёки параметрлар қийматларидан объектни аниқлаш ва ўлчаш учун восита ва усулларнинг мавжудлиги;
оғишларни юзага келишини бартараф қилиш мақсадида бошқариладиган объектга таъсирларнинг мавжудлиги.
Бошқаришнинг умумий назариясига мувофиқ бошқарув механизми 3.1-расмда келтирилганидек кўринишга эга.
Сифат бўйича ишларни ташкиллаштиришга бошқариш механизми схемасига ва бошқаришнинг умумий назариясининг асосий тамойиллари нуқтаи назаридан бирламчи шарт-шароитлари сифатида бошқаришнинг умумий назарияси яъни кибернитика ғоялари ва қоидаларини сифатни бошқариш ишларига мумкин қадар қўллаш лозим. Бундан ташқари сифат бўйича ишларнинг истиқболи унга ўхшаш ва мос бўлган илмий усуллардан фойдалиниб, ўзининг бир қатор масалаларини ҳал этиш учун фундаментал назария ва унинг имкониятларига таянади. Бошқаришнинг умумий назариясига таянган маҳсулот сифатини бошқариш механизми 3.2-расмда келтирилган.
Ҳурматли китобхон маҳсулот сифатига таъсир этувчи омиллари ва шароитларни бундан олдинги бўлимда ҳам келтириб ўтган эдик, уларни яна бир бор эсланг.
1980 йилларнинг иккинчи ярмида бир қанча йирик компаниялар масалан, «Дженерал Моторс», IBM каби компанияларнинг кўп йиллик тажрибаларига кўра сифатни бошқариш соҳасида ягона бўлган асосий йўналишларни ишлаб чиқишган. Бу йўналишларни мутахассислар сифатни бошқариш учун асосий шарт-шароитлар сифатида таъкидлашган бўлиб, улар қуйидагилар:
юқори раҳбариятнинг қизиқиши;
сифатни яхшилаш бўйича раҳбарий кенгашни яратиш;
корхонанинг барча раҳбарий таркибини жалб этиш;
ишчи ва хизматчиларнинг жамоалик иштирокини таъминлаш;
сифатни оширишда ишчиларнинг шахсий иштирокини таъминлаш;
тизим ва жараёнларни такомиллаштириш гуруҳини яратиш;
сифат учун курашишга таъминотчиларни жалб қилиш;
бошқарув тизимининг ишчи ҳолатининг сифатини таъминлаш;
корхона фаолиятини яхшилаш стратегияси ва тактикасини шакллантириш;
хизматларни тан олиш ва кенгайтириш тизимини яратиш.
Сифатни яхшилаш бўйича бу йўналишдаги фаолиятлар ҳар бир корхонанинг асосий фаолиятини таркибий қисми бўлиши лозим. Корхонани бошқариш тизимини сифатни бошқариш тизимига яқинлашишининг замонавий истиқболларини ҳисобга олиб, юқорида келтирилган йўналишлар ташкилий-иқтисодий, ўзига хос бўлган хусусиятларидан келиб чиқиб, маҳаллий корхоналар фаолиятини такомиллаштиришнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Сифатни бошқаришга умум тизимли ёндашиш бўлимида бу йўналишлардан айримларини батафсил кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |