Опасности (OHSAS), профессионал хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси, атроф-муҳит муҳофазаси доирасидаги рискларни OHSAS BS 18001:2007/ талабларига мувофиқ назорат қилади ва анализини олиб боради;
Риски (ISO-MED), медицинага доир рискларнинг ва сифатнинг менежментини (медицина буюмлари учун) ISO 13485:2003 (ГОСТ Р 13485-2004) ва ISO 14971:2007 (ГОСТ Р 14971-2006) га мувофиқ олиб боради;
Угрозы (ISMS), ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун ISO 27001:2005 талабларига кўра назорат олиб боради;
Аспекты (ЕМС) – экологик аспектлар, анализ ҳамда рисклар менежментини ISO 14001: 2004 стандартига мувофиқ идентификация ва классификацияни олиб бориш.
10. “HAССP”, бу модул озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини бошқариш тизимини HASSP (ARKKT, HASSP) и ISO 15161: 2000 талабларига кўра тузувчи ташкилотлар учун ёки ISO 22000:2005 стандартлари билан ишлайдиган ташкилотлар учун мўлжалланган. “НАSSP” модули HASSP режасини тузишда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлигини таъминловчи тизим сифатида ISO 15161: 2000 ва 22000:2005 стандартларига кўра фойдаланилиши мумкин.
11. ИСОратникнинг модулларга бўлингани ва уларнинг бир-биридан мустақиллиги улар билан ишлашда қатор қулайликлар туғдиради.
Исоратник дастурида ҳужжатлар модули кўриниши қуйидаги кўринишга эга:
ИСОратникнинг модулларга бўлингани ва уларнинг бир-биридан мустақиллиги улар билан ишлашда қатор қулайликлар туғдиради.
ИСОратник дастури модулларга бўлинган дастур бўлиб, у билан ишлашда меҳнат фаолиятининг соҳасига қараб модулларни танлаб ишлаш мақсадга мувофиқдир. Сифатни бошқариш, назорат қилиш ва мониторинг кўпроқ ҳужжатлар билан ишлашга йўналтирилган бўлиб бу фаолиятни олиб бориш учун ИСОратник дастурининг “Документы” модулини ишга туширишнинг ўзи етади.
Умуман олганда менежмент тизимида янги ҳужжат яратиш ва уни жорий этиш қуйидаги босқичлардан иборат:
1. Ҳужжат файлини яратиш (мисол учун, MS Word)
2. Ҳужжатни иш серверига юклаш
3. Келишиш, ҳужжатни ўрганиш, тасдиқлаш ва жавобгар шахсларни тайёрлаш.
4. Ҳужжатни менежмент тизимига жорий этиш
5. Ишчиларни ҳужжат билан таништириш
6. Режали (режасиз) ҳужжатни кўриб чиқиш, ўзгартиришлар киритиш
7. Ишчиларга ҳужжат ўзгаргани тўғрисида маълумот бериш (e-mail ёки чоп этилган эълон).
8. Ҳужжатни архивга жойлаш.
ИСОратник дастури бу каби қийин ва кўп ҳаражат жалб этишни тақазо қиладиган алгоритмлардан воз кечиб, тайёр шаблонлар билан ишлашни таклиф этади. Бу каби шаблонларнинг мавжудлиги ишнинг узлуксизлиги ва бир тизимлилигини кафолатлайди.
ИСОратник дастурида янги ҳужжат файлини яратиш қуйидаги кўринишда бўлади:
Ички ҳужжатларнинг файллари учун ишлатиш мумкин бўлган шаблонлар “Установки” и “Тип” формасида келтирилган. Шунинг учун ҳар-бир фойдаланувчи, янги типдагиҳужжатни яратиш жараёнида шаблон сифатида битта ҳужжатни ишлатади. Мисол учун инструкцияни яратиш учун ҳар доим «Instruction.dot” ҳужжат параметрлари ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |