ISOratniс (ИСОратник) дастури ҳақида. Охирги йилларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматларнинг сифати кундан кунга яхшиланиб, республикамиз барқарор иқтисодий ўсишига ҳисса қўшиб келмоқда. Ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, замонавий технологияларни оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон миллий стандартларни асосий савдо ҳамкорлари стандартларига мувофиқлаштириш ва халқаро сертификатларни қўлга киритган компанияларнинг сонини ошириш учун чоралар кўрмоқда.
Бу мавзу долзарб мавзу бўлиб, сифат тизимини, сифат тизмида ИСОратник дастуридан фойдаланишга бағишланади.
ИСОратник дастури интеграллаштирилган менежмент тизимини ташкил етиш ва қўллашда (сифат менежменти тизими, меҳнат хавфсизлиги тизими, атроф-муҳит ҳимоялаш тизими, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги тизими, ахборот хавфсизлиги тизими ва бошқалар) ISO стандартларидан (9001:2008, 14001:2004, 18001:2007, 22000:2005, 13485:2003, 14971:2007, 27001:2005) фойдаланилган ҳолда ишлатиладиган дастурдир.
Бу дастур ҳозирги кунда кенг тарқалган бўлиб, кўплаб ташкилотлар ундан, ёки ИСОратникка ўхшаш бўлган дастурларда фойдаланилмоқдалар. ИСОратникнинг аналогларидан фарқи қуйидаги параметрларида жамланган. Бу дастурнинг 2 хил тури мавжуд бўлиб улар:
Web дастур. Нисбатан енгил дастур бўлиб, ундан фойдаланиш унчалик кўп қийинчилик туғдирмайди. Бундан фойдаланувчилар фақатгина ИСОратник дастурининг “Документы” модули билан ишлай оладилар.
Локал тизим учун дастур. Бу дастур нисбатан оғир бўлиб, унинг асосий ютуғи дастурга локал тизимга боғланган ҳар қандай компьютердан кириб фойдаланиш имконияти борлигидадир.Бундан ташқари ҳар хил фойдаланувчи учун алоҳида парол бўлади ва дастурнинг исталган модулидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади.
Локал тизимда фойдаланишнинг 2 хил шакли мавжуд:
1. “Мувофиқлаштирувчи”
Маълумотлар омборига ҳар қандай ахборотни киритиши, ўзгартириши ва ўчириб ташлай олади;
Фойдаланувчиларнинг тизимга кириш даражасини аниқлайди;
2. “Фойдаланувчи”
Фақат ўқиш мақсадлари учун;
Фойдаланувчининг ўзи жавоб берадиган жараёнлар хақида маълумотлар киритиши мумкин.
ИСОратник дастури 2 хил базавий вариантда ишлаб чиқарилади. Булар “ISO” ва “HACCP”. “HACCP”- бу озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизими. Уларнинг 6 хил конфигурацияси мавжуд:
1. ISO – Ekonom
2. ISO – MAX
3. ISO – WEB
4. HACCP – Ekonom
5. HACCP – MAX
6. HACCP – WEB
ISO – Ekonom конфигурацияси маълумотлар базасида 200 тагача ҳужжат бўлади.
ISO – MAX/ WEB да ҳужжатлар миқдори чекланмаган.
HACCP – Ekonom варианти “НАССР”, “Документы”, “Тренинги”, ва ”Аудиты” модулларидан ташкил топган.
ИСОратникнинг модулларга бўлинганлиги ва уларнинг бир биридан мустақиллиги улар билан ишлашда қулайлик туғдиради.
“ИСОратник” дастури фойдаланувчилар билан бир неча тилда сўзлаша олади. Рус, украин, инглиз, француз, немис, итальян, испан тиллар шулар жумласидандир, умуман олганда эса бу дастурда 23 та тилда иш олиб бориш функцияси жамланган.
Шу билан бир қаторда ИСОратник дастуридан фойдаланаётганлар яна бир қатор қулайликларга эга бўладилар.
дастур билан ишлаш жудаям енгил;
чексиз миқдордаги компьютерларни локал тизимга улаб, улар орқали ИСОратник базасида ишлаш мумкин;
“Контрагентлар” режими ташқи ҳамкорлар билан ишлашда қатор қулайликлар туғдиради (уларнинг ишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш);
Ички почта функцияси ишчиларнинг ўзаро коммуникация инструменти бўлиб, уларнинг реал вақтда суҳбатлашишига имконият беради;
Дастур ўзини ўзи янгилайди.
ИСОратник дастури қатор модуллардан иборат бўлиб, улар бир-биридан алоҳида, мустақил ишлайди. Лекин шу билан бир қаторда барча модуллар ишга туширилган ҳолда ҳам дастур камчиликларсиз ишлай олади. Умуман олганда эса, ИСОратникда 10 та модул бўлиб, улар қуйида келтирилган:
1. “Документы”, ҳужжатлар модули менежмент тизимининг ҳужжатлари ҳамда ёзувларини тузиш, бошқариш ва назорат қилиш билан шуғулланади.
2. “Корреспонденция”, тизимдан ташқаридаги ҳужжатлар айланишини назорат қилади (хатлар, буйруқлар, қарорлар)
3. “Процессы”, “жараёнли ёндашишни” қўллаш йўлларини кўрсатади, бизнес процессларнинг анализи ва назоратни IDEF-0 методологияси бўйича қўллайди.
4. “Тренинги”, ишчилар лаёқати ва тажрибаси анализидан келиб чиққан ҳолда уларни ўқитиш тизимини жорий этади.
5. “Аудиты”, аудиторлик текширувлар ўтишини ташкиллаштириш, ўтказиш ва назорат қилиш ҳамда натижалар асосида маълум тавсиялар бериш билан шуғулланади.
6. “Оборудование”, ускуналарни назорат қилиш, яъни уларнинг техник ҳолатини, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини назорат қилади.
7. “Запросы”, бу модул ташқаридан келадиган сўровлар ва таклиф-мулоҳазалар билан ишлашга мўлжалланган бўлиб у мижозлар ва ҳамкорларнинг регистрини тузиш, уларнинг эҳтиёжларини қондирилиш даражасининг мониторинги ва назорат қилиш кабиларни тузади ва бошқаради.
8. “Нессответствия”, маълум бир қонун ва қоидаларнинг бузилиш ҳолларини назорат қилади ва регистрини олиб боради.
9. “Риски”, рисклар менежментига бағишланган бўлиб, унинг 4 ҳили мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |