Халилов Нурулло Хамидиллаевич,
Андижон машинасозлар институти
"Иқтисодиёт" кафедраси мустақил изланувчиси
Саноат корхоналарида маҳсулотлар сифатини комплекс бошқариш ва унинг рақобатбардошликни оширишга таъсирини кучайтириш
Аннотоция.
Мазкур мақолада мамлакатимиз саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишда сифат менежментини жорий этиш ва унинг самарадорлигини таъминлаш, ҳалқаро стандартлари соҳасида давлат сиёсатини мувофиқлаштириш, халқаро сифат стандартларини жорий этиш орқали корхоналар рақобатбардошлигини ошириш, замонавий халқаро стандартларни жорий этиш жараёнларини режалаштириш, халқаро стандартларни жорий этишнинг истиқболдаги асосий вазифаларини белгилаш юзасидан илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар.
Сифат менежменти. Стандартлаштириш, метрология ва сертификация. Сифатни бошқариш усуллари. Сифатни бошқаришнинг минтақавий хусусиятлари. ISO стандартларини жорий этишгаэҳтиёжни аниқлаш; сифат менежменти соҳасида кадрларини тайёрлаш;сифат менежменти тизими ишлаши самарадорлигини баҳолаш.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш ва хорижий бозорларда ўз мавқеимизга эга бўлишда стандартлаштириш масалаларининг кундан-кунга долзарблашиши асосий эътиборимизни ушбу соҳанинг ривожланган давлатларнинг тизимига мослаштиришга ундамоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулот сифати ва ҳавфсзлигини таъминлашда корхоналар раҳбарияти томонидан амалдаги бошқарув тизимига батамом ўзгача ёндашишга талаб этади.
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнига ҳалқаро стандартлар талабларини бевосита жорий этиш бўйича соҳалар томонидан ишлар суст ташкил қилинган. 2018 йил якуни бўйича мавжуд 21 895 та меъёрий ҳужжатлардан 3 630 таси (16,6 %) халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган. Бунда халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш даражаси паст бўлган кўрсаткичлар пахта саноати (3,7%), чармпойабзал саноати (10,6%), кимё саноати (7%), вино саноати (6,8%), табиатни мухофаза қилиш (13,5%), нефть ва газ (13,2%), қурилиш саноати (9,8%) соҳаларига тўғри келади. Маҳаллий маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш учун уларнинг сифати халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши кераклигини инобатга олсак, бу кўрсаткичлар умуман талабга жавоб бермаслиги яққол кўриниб турибди.
Ҳозирги кунда республикамизда ички ва ташқи бозорларда барқарор талабга эга бўлган ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида корхоналарда халқаро стандартларни жорий этишга қаратилган ишлар кенг миқёсда амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда тармоқ ва корхоналарнинг халқаро стандартларни жорий этишга бўлган манфаатдорлигининг сустлиги, мазкур йўналишда етук менежер ва мутахассисларнинг етишмаслиги кўплаб корхоналар томонидан халқаро стандартларни жорий этишда қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.
Истеъмол бозори талабларининг ўзгарувчанлиги шароитида саноат корхоналари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш учун сифати халқаро ва миллий стандартларга мос келувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шу асосда истеъмолчиларнинг қониқишини таъминлаш, натижада маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш ва маҳсулот экспорти ҳажмини ошириш, технологик жараёнларнинг хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш орқали хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш лозим.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш ва хорижий бозорларда юқори мавқега эга бўлишда сифат менежменти ва стандартлаштириш масалаларининг кундан-кунга долзарблашиши асосий эътиборимизни ушбу соҳанинг ривожланган давлатларнинг тизимига мослаштиришга ундамоқда.
Халқаро стандартларга жавоб берадиган сифат тизимини жорий этиш “сифат‑нарх” нисбатида жиддий ижобий натижаларга олиб келади, шунингдек, бизнес жараёнларни оптималлаштириш, бошқарув тизимини комплекс диагностика қилиш ва такомиллаштириш, ходимларнинг мунтазам равишда ишга бўлган иштиёқини ошириш, операцион рискларни бошқариш каби бошқарув тизимлари назарияси ва амалиётида сифат жиҳатдан янгича усуллар ва ёндошувларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш имконини беради. Мамлакатимиз саноат корхоналарига сифатни бошқариш тизимини жорий этиш иқтисодий жараёнларни оптималлаштириш, маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқаришда харажатларни минимал даражада камайтиришни таъминлаб беради.
Мамлакатимиз саноат корхоналарида сифатни бошқариш тизимини жорий этилиши корхоналар имиджининг ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлувчи муҳим омил ҳисобланиб, уларнинг маҳаллий ва хорижий истеъмолчилар билан янада кўпроқ шартномалар тузишига замин яратади, халқаро тендерларда иштирок этишида ўзига хос устунликни таъминлайди. Корхоналарда 9000 ва 14000 серияли ISO халқаро стандартини жорий этиш ходимлардаги ишга бўлган иштиёқни юқори даражага олиб чиқилишини, раҳбарлар жавобгарлигини муайян иш жараёни учун масъул бўлган ходимлар ўртасида қайта тақсимланишини, бошқарув тизимининг юқори даражада мослашувчан бўлишини таъминлайди.
Ўзбекистонда сертификатлаш ҳам мажбурий ва ҳам ихтиёрий кўринишда мавжуд. Сифат бошқаруви тизими бозорида еткачи ўринни ISO 9001:2008 эгаллайди, бозорнинг 85 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади. (1‑расмга қаранг)1.
Do'stlaringiz bilan baham: |