ИСОратник дастурида янги ҳужжат яратиш.
Дастур билан ишлаш жараёнида у янги ҳужжат яратишнинг 2 хил усулини таклиф этади:
Биринчи усул, «Документы» – «Установки» - «Тип» буйруқлар кетма кетлигидан фойдаланиб ҳужжатни чақириш.
1. Бу ерда ҳужжат турини танлаш керак, мисол учун “Руководство качества” (сифатни бошқариш)
2. Бу турдаги ҳужжат учун шаблон файли аниқланган бўлиши керак, «Instruction.dot”
3. “Новый” тугмаси босилгач дастур шаблон файлини чақиради “manual.dot”, бу шаблон ички ҳужжатларнинг турига ва “Руководство качества” ҳужжатининг типига тўғри келади.
Иккинчи усул, шаблонни ҳужжатнинг асосий формасидан чақириш .
1. Асосий формада тайёрланиши режалаштирилаётган ҳужжат турини танлаш керак:
Мисол учун “Инструкция” ҳужжатини тузиш керак бўлса асосий формада “Иструкция” турига таалуқли ҳужжатни танлаш керак.
Сўнгра шу турдаги файл учун шаблон аниқланган бўлиши керак.
2. “Новый” (янги) тугмасини босиш
Пайдо бўлган “Файл” менюсида дастур “Instruction.dot” шаблонини чақиради ва бу ҳужжат ўз ўрнида “Инструкция” туридаги ҳужжат бўлади.
Сўнгра фойдаланувчи ҳужжат лойиҳасини охиригача тузиб, ўз компьютерида сақлайди ва кейинчалик бу ҳужжат серверга юкланиб, қолган ишчилар ишлаши ва ўрганиши (фикр мулоҳазалар эшитилиб тасдиқланади. Учун шароит яратилади.
Дастур бу каби имкониятларни фақатгина авторизациядан ўтган фойдаланувчиларга беради, бунинг учун қуйидаги кетма-кетликни амалга ошириш керак “Справочники” – “Ползователи”- “Авторизация”.
Маҳсулот сифатини бошқариш тизими ўз таркибига инсон жамоаларини, техникавий қурилмаларни, моддий воситаларни ва кучли ахборот оқимини олади. Маҳсулот сифатини бошқариш ўзида қуйидаги бошқариш даврининг умумлашган лементларини мужассамлаштиради:
Олдиндан айтиб бериш ва режалаштириш;
Ишларни ташкил қилиш;
Ўзаро мувофиқлаштириш ва тарбибга солиш;
Фаол харакатга келтириш ва рағбатлантириш;
Назорат, ҳисоб – китоб ва таҳлил қилиш.
Маҳсулот сифатини бошқариш тизимидаги бошқариш жараёнлари 2 гурухга бўлинади:
1. Ишлаб чиқариш тизимни деярли юқори даражада ўтказувчи (маҳсулотнинг деярли юқори техникавий ва сифатни яратиш ва ўзлаштиришни таъминловчи);
2. Ишлаб чиқариш тизимидаги турғунликни ушлаб туриш ва ўзлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилишини режалаштирувчи сифат даражасида таъминлаш.
Маҳсулот сифатини бошқариш жараёнини бошқаришнинг умумий назариясига биноан қуйидаги ишлардан ташкил топади:
Бошқариш режасини ишлаб чиқиш;
Маҳсулот сифатини оширишни режалаштириш;
Маҳсулот сифатига таъсир этувчи ҳар қандай объект (буюм, жараён)нинг холати ҳақида ахборотлар олиш ва таҳлил қилиш;
Сифатни бошқариш бўйича қарор қабул қилиш ва объектга таъсир этиш усулини тайёрлаш;
Таъсир этмайдиган, бошқарувчи кўрсатмалар бериш;
Таъсир этадиган бошқарувчи кўрсатмалар бериш натижасида объектдаги сифатнинг ўзгариши хақидаги олиш ва таҳлили қилиш.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ахборот технологиялари ривожланган XXI асрда маҳсулотлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигига юқори талаблар қўйилмоқда. Албатта бу талабларга жавоб бера оладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун замонавий технологиялар ва дастурлардан тўғри фойдалана олишимиз керак.
Меҳнат фаолиятининг соҳаларига қараб ИСОратник дастури модулларидан фойдаланишимиз мумкин. ИСОратник дастури қийин ва кўп харакат талаб қиладиган алгоритмларда воз кечиб, тайёр шаблонлар билан ишлашни таклиф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |