17.3. Сифат бўйича менежерларнинг вазифалари, жавобгарлиги ва ваколатлари
Сифат бўйича менежерларга Ўзбекистон Республикасидаги қонунчилик талабларига ва корхонада иш берувчи томонидан қўйилган талабларга кўра уларга вазифалар, жавобгарликлар ва ваколатлар белгиланади.
Сифат бўйича менежерлар қуйидаги вазифаларни бажаради:
ISO 9000 серияли стандартлар, ГОСТ ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳамда истеъмолчилар талабларига мувофиқ назорат бўйича ишларни ташкиллаштиради ва таъминлайди;
таклиф қилинган талабларга кўра сифатни ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ташкиллаштиради;
сифатни пасайиб кетиш сабабларини ўрганиш бўйича ишларни амалга ошири, уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
маҳсулот, жараён, хизматларни, сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришни сифатини бошқариш ва уларни сертификатлаштиришга тайёрлаш;
сертификатлаштирилган маҳсулот, жараён ва хизматларнинг тавсифларини ҳамда сертификатлаштирилган сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришнинг турғунлигини назорат қилиш;
сертификатлаштириш бўйича аккредитланган идоралар томонидан аниқланган номувофиқликларни бартараф қилиш учун тузатиш ҳаракатлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
сертификатлаштирилган объектларнинг сифати, натижавийлиги ва самарадорлини ошириш бўйича тавсиялар бериш;
корхона раҳбарияти билан корхонада сифат тизимини яхшилаш ва рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш ва ҳ.к.
Сифат ўйича менежернинг мажбуриятлари:
1) Маркетинг тадқиқотлари, техникавий шартларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш босқичларида сифат бўйича талабларни шакллантириш бўйли билан сифатни режалаштириш;
2) Сифатни ошириш дастурларига кўра ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (кўрсатилаётган хизмат)ларни сифатини ошириш йўлларини аниқлайди;
3) Номувофиқликларнинг келиб чиқиш ҳолатлари бўйича даво, шикоятларни кўриб чиқиш;
4) Номувофиқликнларнинг сабабларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашиш ва тавсияларни бериш, шикоятларни таҳлил қилиш.
5) Сифат менежери сифат менежменти тизими доирасида:
сифат менежменти тизимида ўрнатилган, жорий қилинган ва ишчи ҳолатда сақлаш учун зарурий барча жараёнларга жавоб беради;
сифат менежменти тизимининг ишчи ҳолати ва уни яхшилаш тўғрисида юқори раҳбариятга маълумотларни тақдим этади;
истеъмолчиларнинг талабларини корхонадаги масъул шахсларга етказиш учун жавобгар;
корхонада ичики аудитни режалаштириш ва ўтказишни назорат қилади.
СМТ да тузатиш ва олдини олиш ҳаракатларининг бажарилишини текширади.
Сифат бўйича менежер ўз фаолиятини сертификатлаштириш тизимлари ва идоралари билан сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш доирасида фаолиятларни амалга оширади.
Бошқа ташкилотлар билан сифат соҳасида ўзаро фаолиятни амалга оширади.
Сифат бўйича менежер чуқур билимли, тадбиркор бўлмоғи лозим. У қуйидаги соҳалар бўйича билимларни мукаммал эгаллаган бўлиши шарт:
халқаро стандартлар ва уларнинг талабларини:
сертификатлаштириш тизимларининг қоида ва тартиблар;
сертификатлаштириш ўтказиш бўйича билимлар ва меъёрий ҳужжатларни тушуниш;
сертификатлаштириш ва аккредитлаш бўйича асосий ишлар мазмуни;
ишлаб чиқариш бўйича иқтисодий ва ҳуқуқий асосларни;
маҳсулот сифатини бошқариш тажрибаси;
стандартлаштириш, метрология ва сифат тизимларининг асослари;
текширув ўтказиш ва сифатни бошқаришининг статистик усуллари;
Сифат бўйича менежер таҳлил қилиш, мантиқий асослаш, ўзининг фикрини қаттиқ ва асосланган ҳолда ҳимоя қилишлик; ижодий қобилиятга ва мураккаб вазиятда тўғри қарор қабул қилиш хусусиятларига эга бўлиши; ҳаққоний, маъсулиятли, принципиал равишда ҳайриқоқ, хушмуомалали, одобли ва ўзини тутабилишлик каби шахсий сифатларга эга бўлиши керак. Сифат бўйича менежер текширилаётган объектнинг ходимлари билан алоқада бўлиш ва керакли ҳужжатлар билан танишиш; маълумот учун ҳар қандай қўшимча маълумотлар талаб қилиш (сертификатлаштириш мақсадлари учун); тизимда амалдаги меъёрий-услубий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича ўз таклифини бериш; сертификатлаштирилувчи маҳсулот, жараён, хизматлар, сифат тизими ва ишлаб чиқариш бўйича режаларни тузатиш юзасидан ўз мулоҳазаларини киргазиш ҳуқуқига эгадир.
Сифат бўйича менежерлар уларга юклатилган вазифалари бўйича муайян бурч ва маъсулиятларга эгадирлар.
Сифат бўйича менежерларга қуйидаги жавбгарликлар юклатилади:
корхона раҳбарияти томонидан белгиланган вазифа ва мажбуриятларни бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилиги бўйича;
ўз фаолиятни амалга ошириш жараёнида қонунчиликни бузганлиги учун Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги меҳнат ва фуқаролик қонунчилиги бўйича;
моддий зарар етказганлиги учун Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги меҳнат ва фуқаролик ҳамда жиноят қонунчилиги бўйича;
маълумотлари махфийлигига риоя қилмаганлиги учун корхонадаги ўрнатилган тартиб бўйича жавобгарликга тортилади.