Ушбу усулга биноан статистик маълумотларни қатламлаштириш яъни маълулотларни олиш ва маълумотларнинг ҳар бир гуруҳни алоҳида қайта ишлаш шароитларига боғлиқ ҳолда гуруҳлаш амалга оширилади. Уларнинг хусусиятларига мувофиқ ҳолда гуруҳланган маълумотлар қаламлар ва қатламларга бўлиши жараёнини қатламлаштириш (стратификация) деб аталади.
Қатламлаштиришнинг бир неча усуллари мавжуд бўлиб, амалиётда кўпинча одам (man), машиналар (machine), материал (material), усул (method), ўлчаш (measurement)ларга боғлиқ омилларни ҳисобга олувчи 5М усулидан фойдаланилади.
Қатламлаштириш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
бажарувчилар бўйича қатламлаштириш – малакаси, иш стажи, сменаси ва бошқа маълумотлар бўйича;
машиналар вақурилмалар бўйича қатламлаштириш – маркаси, ишлаб чиқарувчи фирмаси, конструкцияси ва бошқа маълумотлар бўйича;
материаллар бўйича қатламлаштириш – ишлаб чиқариш жойи, парияси, хом-ашё сифати ва бошқа маълумотлар бўйича;
ишлаб чиқариш хусусиятлари (усуллари) бўйича қатламлаштириш – технологик қабул қилиш, ишлаб чиқариш жойи ва бошқа маълумотлар бўйича.
Қатламлаштириш жараёнида қуйидаги шарт-шароитларни ҳисобга олиш лозим:
қатлам ичида (дисперсия) тасодифий катталикларнинг ўзаро фарқлари қиймати дастлабки қатлаштирилмаган мажмуида унинг фарқлари билан солиштириш бўйича мумкин қадар кичик бўлиши лозим;
қатламлар орасидаги фарқ (қатлам катталикларининг ўртача тасодифий қийматининг ўзаро фарқи) мумкин қадар катта бўлиши лозим.
15.1.5. “Сочилиш диаграммаси” усули
Усулнинг бошқа номи “Тарқалиш диаграммаси”, “Корреляцияланиш майдони” деб ҳам аталади.
Япония олимлари ва муҳадислари иттифоқ 1979 йилда сочилиш диаграммасини сифат назоратининг етти усул таркибига киритишган.
Усулнинг вазифаси. Ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари ва сифат кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлигини аниқлаштириш учун маҳсулот ҳаётий циклининг турли босқичларида ва ишлаб чиқаришда қўлланилади. “Сочилиш диаграммаси” усул сифатни статистик назорат қилиш воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади (15.4-расм).
Усулнинг мақсади. Жараённинг икки турли хил параметларининг ўзаро алоқадорлиги тавсифини аниқлаш ва алоқадорлигининг мавжудлигини аниқлаш.
Усулнинг моҳияти. Сочилиш диаграммаси – икки мувофиқ ўзгарувчиларнинг ўзаро алоқадорлигининг чамбарчас боғлиқлиги ва турини аниқлаш имконини берувчи восита бўлиб ҳисобланади.
Бу икки ўзгарувчиларга қуйидагилар тегишли:
сифатнинг битта тавсифига таъсир этувчи иккита омил.
Иккита омилнинг ўзаро корреляцион боғлиқлигининг мавжудлигида иқтисодий нуқтаи назардан ва вақт, технологик жиҳатдан жараённи назорат қилишни сезиларли равишда осонлаштиради.
Сочилиш диаграммаси сифат назорати жараёнида ҳамда сифат кўрсаткичлрининг сабаб-оқибатли алоқадорлигини ва таъсир этувчи омилларни аниқлаш учун фойдаланилади.
Ҳаракатлар режаси. Битта ўзгарувчини бошқасига таъсирини аниқлаштириш учун зарурий маълумотларни йиғиш ва уларни рўйхатга олиш варағида киритиш лозим.
Олинган маълумотлар бўйича сочилиш диаграммаси қурилади ва диаграмма таҳлил қилинади. Баъзан чамбарчас боғлиқликни ёки тасодифий катталикларнинг ўзаро алоқадорлиги кучининг миқдорий баҳолаш мақбул бўлади.
Усулнинг ўзига хослиги. Сочилиш диаграммаси – бу аниқ бир эксперимент миқёсида белгилаш йўли билан олинадиган кузатув натижасида олинган нуқталарнинг гарфик кўринишидаши нуқтали диаграммадир. Графикда нуқталарнинг координатаси кўрилаётган катталик ва унга таъсир этувчи омилларнинг қийматига мос бўлади. Нуқталарнинг жойлашуви икки ўзгарувчининг ўзаро алоқаси борлигини ва тавсифларини (маслан, бензин сарфи ва тезлиги ёки маҳсулот чиқиши ва ишлаб чиқарилган соати) кўрсатади.
Олинган экспериментал нуқталар бўйича қўрилаётган тасодифий катталикларнинг ўзаро алоқадорлиги сонли тавсифларини яъни корреляция коэффициенти ва регрессия коэффциентларини аниқлаш мумкин.
15.4-расм. Сочилиш (тарқалиш) диаграммаси.
Сочилаш диаграммасини қуриш қодалари:
1. Маълумотларнинг қандай жуфтлари ўзаро боғлиқлигини ва тавсифларани аниқлаш зарур. Жуфт маълумотлари 25-30 тадан кам бўлмаса яхши бўлади.
2. Маълумотларни йиғиш учун жадвалли бланкни (рўйхатга олиш варақасини) тайёрлаш унинг графаларида i-чи кузатувнинг тартиб рақами; x аргумент деб номланувчи мустақил ўзгарувчиларнинг тавсифлари; функция (жавобан) y деб номланган ўзарувчиларнинг боғлиқлигини қайд этиш кўзда тутилади.
3. Кузатув натижалари бўйича маълумотларни рўйхатга олиш варақасини тўлдириш.
4. Олинган маълумотлар бўйича x-y координатали график қурилади ва унга маълумотлар қўйилади. Ўқларнинг узунлиги x ва y учун максимал ва минимал қийматларига ўзаро тенг, вертикал ва горизонтал ўқлар бир хил бўлиши лозим, шунда диаграммани ўқиш осон кечади.
5. Диаграммага барча керакли белгилар қўйилади. Диаграммада акс этган маълумотлар нафақат диаграммани ким қилган бўлса, ўша одам учун эмас, балки, ихтиёрий одам учун тушунарли бўлиши лозим.
Бу ҳолатда сабабли омиллар x (жавоблар) назоратини амалга оширишда тавсифлар y (функция) барқарор бўлиб қолади.
Қўшимча маълумотлар:
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, агарда икки ўзгарувчи алоқадордек бўлиб туюлса, бу уларнинг шундай бўлишлигини англатмайди.
Агарда маълумотлар алоқадордек бўлиб туюлмаси, бу уларнинг алоқадор эмаслигини англатмайди яъни фақат етарли маълумотлар келтирилган ёки маълумотларни синфлар бўйича ажратиб ва ҳар бир синф учун ўзининг диаграммасини қурилади ва ўлчашларда катта хатоликларга йўл қўйилганлигини англатади.
Усулнинг эътиборлиги. Иккита ўзгарувчиларнинг ўзаро алоқадорлигини баҳолашнинг осонлиги ва яққоллиги.
Усулнинг камчилиги. Диаграммани баҳолашга ушбу усулни нотўғири фойдаланишдан истисно тарзда, ким маҳсулот тўғрисида ахборотларни билса, ўша кишини жалб қилиш талаб этилади.
Кутиладиган натижа. Сочилиш диаграммалари асосида зарурий чора-тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш.