15.2.6. “Қарор қабул қилиш жараёнинг блок-схемаси” усули
Усулнинг бошқа номи “Қарор қабул қилиш жараёнининг блок-схемаси” усули “PDPC” диаграммаси усули деб аталади.
Усул муалифи Япония олимлари ва муҳандислари 1979 йилда “PDPC” диаграммасини сифатни бошқаришнинг еттита усули таркибига киритган.
Усулнинг вазифаси. Бизнес-лойиҳаларни ишлаб чиқишда фан ва техниканинг турли соҳаларида мураккаб муаммоларни ҳал этишда қўлланилади (15.11-расм).
Усулнинг мақсади. Талаб этилган натижани олиш учун зарурий ҳаракатлар ва қарорларнинг кетма-кетлигини график тасвирлаш.
Усулнинг моҳияти. Қарор қабул қилиш жараёнининг блок-схемаси (Process Decision Program Chart - PDPC) – бу узлуксиз режалаштириш механизмини ишга тширишга ёрдам берадиган воситадир.
PDPC усули қўйилган мақсадга эришиш ва уни ҳал этиш йўлларининг кетма-кетлигини акс эттириб, батафсил режалаштиришни таъминлайди.
Ҳаракатлар режаси.
1. Муҳокама қилинаётган мавзу бўйича масалаларни тушунадиган мутахассислардан иборт гуруҳни шакллантириш.
2. Ҳал этилиши лозим бўлган муаммони аниқлаш.
3. Талаб этилган натижани олиш учун зарурий ҳаракатлар ва қарорларнинг кетма-кетлигини тасвирлаб блок-схемани қуриш.
Усулнинг ўзига хослиги. PDPC усул қўйилган топшириқларни ҳал этиш ва муаммонинг пайдо бўлиши заҳоти бевосита қарор қабул қилишга имкон берувчи, уларни амалга оширишнинг мақбул вариантларини таклиф этади.
PDPC усул – стрелкали диаграммага мувофиқ дастурларни бажариш бўйича ишларни ўтказиш мақбуллигини, бу ишларни бажариш жараёнида унинг бошланишигача мавжуд тўғрилашлар ва муддатларини баҳолаш учун воситадир.
PDPC усул талаб қилинган натижани олиш ва ихтиёрий ишларда ҳақиқатдан хатарларни камайтириш учун қачон ва қандай жараёнлардан фойдаланишни аниқлашга ёрдам бериб, турли хил мақбул натижалар ва ҳолатларнинг ривожланиши баҳолайди.
Қандайдир муаммо юзага келганда ишлар дастурини амалга ошириш жараёнида PDPC усул энг яхши қарорларга келиши, тўғрилашларни ўтказиш, назорат чораларини тайёрлаш ва мавжуд оқибатларини олдиндан кўришга ёрдам беради.
Усулнинг эътиборлиги. Ўзлаштириш ва қўллашнинг осонлиги ҳамда унинг яққоллиги.
PDPC усули мақсадларни аниқлашдан то лойиҳани муваффақиятли якунлагунгача бўлган барча жараёнларни кузатиб бориш имконини беради.
15.11-расм. Қарор қабул қилиш жараёнининг блок-схемасини қуриш мисоли.
Бозорда рақобатни ошириш шароитларида рақбатчилик имкониятини таъминловчи жараёнларни режалаштириш ва назорат қилишга ёрдам беради.
Усулнинг камчилиги. Ишлар режаларини амалга ошириш жараёни доим ҳам белгиланган режаларга мувофиқ бўлавермайди.
Техникавий ёки қандайдир бирор бир муаммо юзага келганда уни ҳал қилиш қўпинча аниқ ва равшан бўлмайди.
Кутиладиган натижа. Муаммони ҳал қилиш лойиҳасини тайёрлаш.