1. “Еттита асосий сифат назорати воситалари”га қандай усуллар киради?
2. “Назорат варағи” усулининг вазифаси ва мақсади нималардан иборат?
3. “Гистограммалар” усулининг вазифаси ва моҳияти нимадан иборат?
4. “Парето диаграммаси” усулининг вазифаси ва моҳияти нимадан иборат?
5. Маълумотларни қатламлаштириш усулини тушунтиринг?
6. “Сочилиш диаграммаси” усулининг вазифаси ва моҳияти нимадан иборат?
7. “Исикава диаграммаси” усулининг вазифаси ва моҳияти нимадан иборат?
8. “Назорат карталари” усулининг вазифаси ва моҳияти нимадан иборат?
9. “Сифатни бошқаришнинг етти воситаси”га қайси усуллар киради?
10. “Ўхшашлик диаграммаси” усулининг вазифаси ва моҳияти нимадан иборат?
11. “Алоқадорлик диаграммаси”нинг вазифаси ва моҳияти нимадан иборат?
12. Дарахт кўринишидаги диаграммани тушунтиринг.
13. Матрицали диаграмма усул моҳиятини ва афзалликларини тушунтиринг.
14. “Устунлик матрицаси” усулни шарҳланг.
15. “Қарор қабул қилиш жараёнинг блок-схемаси” усулини тушунтиринг.
16. “Стрелкали диаграмма” усулнинг моҳияти нималардан иборат
16 – Боб. СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Асосий тушунча ва таърифлар. “Тизим” атамаси юнонча “systema” сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзаро боғланган ва белгиланган яхлитлик, бирликни ташкил қилувчи қисмлар ёки кўпгина элементлардан ташкил топган бир бутунликни билдиради.
Ахборот технологиялари – билимлар кўринишидаги ахборотларни ишлаб чиқиш, сақлаш, узатиш ва фойдаланишнинг машиналаштирилган усулларидир.
Улар икки асосий элемент – машинавий ва инсонийни ўз ичига олади, бунда кейингиси асосий бўлади.
Ахборот тизимлари ахборот ва ахборот технологиялари каби жамият пайдо бўлга н вақгдан буён мавжуд, чунки унинг ҳар қандай ривожланиш босқичида бошкарувга эҳтиёж бўлади. Бошқарув учун эса тизимлаштирилган, олдиндан тайёрланган ахборот талаб қилинади.
Ахборот тизими бошқарув хизматлари ходимларига ахборотли хизмат кўрсатувчи тизим сифатида ахборотларни жамлаш, сақлаш, узатиш ва ишлаб чиқиш бўйича технологик вазифани бажаради.
Бошқарув учун тизимлаштирилган, олдиндан тайёрланган ахборот талаб қилинади.
Ахборот тизимлари тегишли ташкилотларда фаолият кўрсатувчи ва турлича тузилувчи ахборот мажмуаси унинг ахборот тизимини ташкил этади. Ахборот тизимларининг асосий вазифаси барча ресурсларни самарали бошқариш учун ташкилотларга керак бўлган ахборотларни ишлаб чиқиш, ташкилотни бошқариш учун ахборот ва техникавий ҳужжатлар муҳитини яратишдан иборат.
Мисол тариқасида ёғ-мой корхоналарини кўрамиз. Ёғ-мой корхоналарида ахборот технологиялари ва ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқишни ташкил қилишга корхонада пахта чигити кириш кўрсаткичлари, намлиги, чигитнинг техник кўрсаткичлари, мойлилиги ва бошқа сифатга таъсир қилувчи асосий кўрсаткичларини бошқариш сифатида кўрилса, кейинги кичик тизим сифатида эса технологик тизимчаларда сифатни бошқариш автоматлаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланиб жараённи ташкил қилишдан иборат.
Кейинги тизимда кадрлар сифатини ўрганиш ва ҳужжатлаштиришни компьютерда амалга ошириш ва ушбу энг оддий бўлган тизимчаларни бирлаштирган ҳолда энг содда бўлган ёғ-мой саноати учун сифат тизимини ташкил қилиш ва ривожлантириш кўрсаткичларини ва имкониятларини кўриш мумкин.
Ахборот ва қарорлар мазмунига мувофиқ ташкилотда маълум бир даражанинг ахборот тизими пайдо булади.
Ахборот тизимидаги ишлар қуйидаги мақсадда олиб борилади:
ахборотга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
ахборот тўплашни амалга ошириш;
ташки ёки ички манбалардан ахборот келишини амалга ошириш;
ахборотни қайта ишлаш, унинг тулиқлиги ва аҳамиятини баҳолаш ҳамда уни қулай кўринишда тақдим этиш;
истеъмолчиларга тақцим этиш ёки бошқа тизимга узатиш учун ахборотни чиқариш;
йўналишларни баҳолаш, башоратларни ишлаб чиқиш, муқобил қарорлар ва ҳаракатларни баҳолаш, стратегияларни ишлаб чиқиш учун ахборотлардан фойдаланишни ташкил этиш;
мазкур ташкилот ходими қайта ишлаган ахборотлар бўйича тескари алоқани ташкил этиш, келадиган ахборотларни тузатишни амалга ошириш.
Бу барча ҳаракатлар ташкилотнинг ахборот тизими доирасида у ёки бу ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилади.
Ҳар қандай ташкилот учун ахборот эҳтиёжини аниқлашдан тортиб то ахборотдан фойдаланишгача бўлган тизим ишининг кетма-кетлигини белгилаш энг муҳим масала саналади. Бу ўринда гап, ташкилотда ҳал этиладиган масалаларни турларга ажратиш, ахборотларни олиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш даврийлигини белгилаш, келадиган ва чиқадиган ҳужжатларни стандартлаш, ахборотларни қайта ишлаш тартибини стандартлаш тўғрисида кетаяпти.
Ахборот тизимига нисбатан сўровларни, шунингдек, уларга жавобнинг шаклланиш тартибини эскирган ва эскирмаган турларга бўлиш мумкин. Эскирган вазифаларни ва ахборотни қайта ишлаш тартибини ажратиб олиш уларни шакллантириш, кейинчалик автоматлаштириш имконини беради. Асосий масала, ташкилотда фойдаланиладиган ахборот технологияси бунинг учун инфратузилмани таъминлай олиш ёки олмаслигида.
Ҳозирги кунда ахборот тизими ҳақида компьютер техникаси ёрдамида амалга оширилган тизим деган фикр юзага келган. Ахборот технологиялари каби ахборот тизимлари ҳам техник воситалардан фойдаланиб ва уларсиз ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ масала.
Do'stlaringiz bilan baham: |