Ўзбекистон респубикаси


Сифат менежменти тизимини ахборот технологиялари ёрдамида бошқаришнинг замонавий ҳолати



Download 4,8 Mb.
bet184/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

16.2. Сифат менежменти тизимини ахборот технологиялари ёрдамида бошқаришнинг замонавий ҳолати


Сифат менежментида ахборот технологиялари – ахборот технологияларини чуқур билган ҳолда замонавий ҳисоблаш машинаси ёрдамида сифат бошқарув тизимларини яратиш, жорий этишда, амалиётга тавсия этишда, илмий тадқиқотларда ва ҳисоблаш ишларини бажариш учун зарур бўлган ва йўналиш бўйича таълим стандарти талаб қилган билимлар, кўникмалар ва тажрибалар даражасини таъминлашни ўргатади.


Маҳсулотлар сифатини бошқаришда ахборот технологияларини тадбиқ қилиш, ишлаб чиқаришда техник объектларни автоматлаштириш масалалари, автоматик тизимнинг ўрни ва роли, сифатни бошқаришнинг асосий принциплари ва схемалари, сифатни бошқаришда ахборот тизимларининг асосий турлари, уларнинг математик ифодаси, бошқариш тизимининг турғунлик ҳолатлари ҳамда сифат кўрсаткичларини баҳолаш усуллари ва улардан фойдалана билиш, сифатни таъминлашда автоматик бошқаришга чуқур тайёргарлик ҳамда автоматик тизимларни қуриш, илмий текшириш ва ҳисоблашларни бажаришда амалий мустаҳкам кўникма ва тажрибага эга бўлиш йўналишнинг асосий вазифаларига киради.
ХХI аср мисли кўрилмаган тезкор гуллаб-яшнаш асри бўлаяпти. Бунда ахборотларсиз ишлаб чиқариш ривожланишини тасаввур этиб бўлмайди. Бу, компьютерлар ва ахборот тизимлари, маҳаллий ва глобал тармоқлар, интернетнинг умумжахон тармоғи, мултимедиали технологиялар ва хоказоларни ўз ичига олади.
Ахборотлаштириш кишилик жамиятининг барча сохаларига кириб бормоқда. Автоматлаштирилган ахборот технологиялари мутахассисга иқтисодий жараёнларни бошқаришда, технология ва сифат тизимларини бошқаришда самарали фойдаланиш имконини беради.
Замонавий ахборот технолологиялари тезкор ва мувофиқ равишда бошқаришга, ахборот коммуникацияларини ўрнатишга имкон беради.
Бошқарув шакллари ва усулларини такомиллаштириш фан ва техника тараққиётини ютуқлари, электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) ва бошқа техник воситалар ёрдамида ахборотни жамлаш, ишлаб чиқиш, узатиш қонунлари ва усулларини ўрганиш билан шуғулланувчи ахборотлаштиришни янада ривожлантириш асосида ўтади. Ахборотлаштиришнинг усул ва воситалари янги ёки замонавий деб аталувчи автоматлаштирилган ахборот технологиялари кўринишида ҳам амалга оширилмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов: “Жаҳон цивилизациясига дахлдор бўлган энг замонавий илмларни эгалламай туриб, мамлакат тараққиётини таъминлаш қийин”, - деб айтганлар.
ХХI асрни биз “сифат асри ” деб атадик. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатли бўлиши инсон саломатлигида муҳим рол ўйнамоқда. Ўзбектистоннинг энг асосий ва долзарб масалаларидан бири ҳисобланган сифат тушунчаси ва уни таъминлашнинг бошқарилишини ахборот технолгиялари ёрдамида ташкил этиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги қабул қилинган “Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори айни шу мақсадга хизмат қилмоқда.
Мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва экспорт салоҳиятини оширишда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ҳар қандай корхонанинг рақобатбардошлиги, биринчи навбатда, унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотни сифатига қараб белгиланади.
Маҳсулот сифатини оширишда, корхона фаолиятини самарали ташкил этишда айниқса, ахборот технологиялари ва тизимларининг роли катта. Чунки, ҳозирда бирор бир соҳани ахборот – технологияларисиз, компьютерларсиз ёки ишлаб чиқариш жараёнини тўла ва ярим автоматлаштириш тизимларисиз тасаввур қилиш мумкин эмас.
Ҳозирги кунда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши дейилганда нафақат озиқ-овқат турларини кўпайтириш, балки замонавий ишлаб чиқариш саноатида компьютер ва ахборот технологияларини, локал (маҳаллий) ва глобал тармоқларни, интернетнинг умумжаҳон тармоғини қўллаш имкониятини ошириш, жараёнларни ҳар томондан оптимал бошқариш, маҳсулот сифатини технологик жараённинг кўрсаткичларидан келиб чиқиб бошқариш, иқтисодий самарадорликни ўстириш каби кўп қиррали ривожланиш назарда тутилади.
Шунинг учун маҳсулот сифатини бошқаришда ахборот технологияларни, автоматлаштирилган тизимларни қўллаш вақт ва ресурсларни тежашга, қўл меҳнатини енгиллаштиришга, ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини оширишда жуда самаралидир.
Ўзбекистонда ҳозирда энг асосий ва долзарб масалалардан бири ҳисобланган сифат тушунчаси ва уни таъминлашнинг бошқарилишини ахборот технологиялари ёрдамида ташкил этиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Маҳсулот ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ажралмас қисми сифатида сифатни бошқаришнинг муҳим принциплари қуйидагилардан иборат:

  • маҳсулот сифатини ошириш: режалилиги, ишлаб чиқариш ва бошқаришни самарадорлиги;

  • ҳамма турдаги ишларни максимал стандартлаштириш.

  • маҳсулот ҳаётий циклининг ҳамма босқичларида маҳсулот сифатига таъсири.

Ахборот технологиялари ёрдамида сифат бошқарилишининг асосий афзалликлари тезкорлик аниқлик бошқарилишнинг ишончлилиги ва хатоликнинг камлиги мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Иккинчи томондан эса маҳсулот сифатига қўйиладиган талабларни стандартларни яъни ISO стандартлар тизимини ва стандартларни ахборот технологиялари ёрдамида ўрганиш ва маълумотлар баъзасини яратиш муҳим вазифа ҳисобланиб уни яратиш маҳсулотлар сифатини бошқарилишида кейинги ривожланиш босқичи ҳисобланади. Маҳсулот сифатини бошқаришда асосий эътиборни технологик жараёнга ва уни кечишида ҳар хил таъсирларни бошқаришга қаратиш керак бўлади.
Ахборот таъминоти - ахборот тизимларида маълумотлар базасини яратишининг таснифлаш ва кодлаштириш, ҳужжатлаштиришнинг бир хил тартибга келтирилган тизимларини ичига олган ахборотни жойлаштириш ва ташкил қилиш бўйича услублар ва воситалар йиғиндисидир. Қабул қилинадиган бошқарув қарорларнинг ишончлилиги ва сифати кўп жиҳатдан ишлаб чиқилган ахборот таъминоти сифатига ҳам боғлиқдир.
Дастурий таъминот-компьютер техникаси воситасида маълумотларни қайта ишлаш тизимини яратиш ва фойдаланиш дастурий воситалари йиғиндисидир. Дастурий таъминот таркибига базавий ва амалий дастурий маҳсулотлар киради.
Амалий дастурий таъминот ахборот тизими функционал вазифаларни ҳал этишни автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий маҳсулотлар йиғиндисини ўзида намоён этади. Улар универсал воситалар функционал кичик тизимларни амалга оширувчи турли хил объектлар сифатида ишлаб чиқилиши мумкин.



Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish