16.4. Сифат менежменти тизимида Microsoft Office дастурларидан фойдаланиш 16.4.1. Microsoft Word матн муҳарририда ҳужжатлаштириш ишлари
Сифат менежментида ахборот технорлогияларининг ўрни беқиёсдир. Масалан Microsoft Office дастурларини олайлик унинг таркибидаги ҳар бир дастур сифатни баҳолашда ўз ўрнига эга. Ишлаб чиқариш корхоналари ёки заводларига ахборот технологияларини жорий этиш биз кўзлаган сифатли маҳсулотларни олишга имкон беради. Шу билан бир қаторда технологик жараён бир текисда боришини ҳам таъминлайди. Ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ҳар бир компонентини ҳисоб китоби олиб борилса яъни белгиланган миқдорда компонентлар солиб борилса албатта сифатли маҳсулот олинади. Ўзбекистонда ҳозирда энг асосий ва долзарб масалалардан бири ҳисобланган сифат менежменти тушунчаси ва уни таъминлашнинг бошқарилишини ахборот технологиялари ёрдамида ташкил этиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Сифат менежменти тизимида WORD дастури фақат асосан ҳужжатлаштириш ишларини амалга ошириб, сифат тизимидаги маълумотларни сақлаш, бир жойдан иккинчи жойга қаттиқ дискда чоп этилган кўринишда кўчириш вазифасини бажариш учун ишлатиш мумкин. Microsoft Word бир вақтда бир нечта ҳужжат билан ишлаш имкониятига эга. Ҳар бир ҳужжат “ойна” деб аталадиган махсус ишчи майдонида ташкил этилади. Ойналарнинг ўлчами ва жойлашиш тартибини фойдаланувчи ўз хохишига қараб белгилаб олади.
Microsoft Word матн процессорининг ҳозирча ўзбек тилидаги варианти мавжуд эмас. Microsoft Word ишга туширилганда экранда унинг ишчи майдони ва бошқариш панели ҳосил бўлади. Бошқариш панели одатда сарлавҳа сатри, меню сатри ва ускуналар панелидан иборат.
Ускуналар панелидаги ускуналар расми чизилган тугмалар бўлиб улардан фойдаланиш матн процессори билан ишлашда қулайлик яратади.
Сарловҳалар сатрида ишланаётган ҳужжатнинг номи акс этади.
Менюлар сатри қуйидагилардан иборат:
Файл менюси;
Кўриниш (вид);
Формат;
Жадвал (таблица);
Тўғрилаш (правка);
Жойлаштириш (вставка);
Сервис;
Ойна (окно);
Маълумот (справка).
Мазкур менюлар ҳужжатлар тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Word матн процессорида бир неча ускуналар панели бўлиб, асосан иккита “стандарт” ва “формат” ускуналар пакели кўп қўлланилади. 1 қатор: Стандарт ускуналар панели, 2 қатор: Формат ускуналар панели. Ускуналар панелида махсус тугмалар жойлашган бўлиб, улар Word менюсидги аксарият буйруқларга мос амалларни бажариш учун мўлжалланган. Бу тугмалар устига чизилган расмлар улар бажарадиган амалларни кўрсатиб туради. Масалан, тугма устига дискета расми чизилган. У ҳосил қилинган матнни дискка ёзишни билдиради, тугма устига чизилган принтер расми бу тугма матнни чоп этиш учун мўлжалланганини англатади.
Ишлаб чиқаришда жорий қилинган сифат тизимини ҳужжатларсиз тассавур қилиш қийин. Ишлаб чиқарилишидан тортиб токи маҳсулот товар шаклига ўтган ҳолда истеъмолчиларга етиб борганга қадар ҳамма жараёнлар ҳужжатлаштирилади. Мисол учун маҳсулот ҳақида маълумот, бажариладиган ишларни ҳужжатлаштириш, сифат тизими бўйича аудит ўтказилганда аниқланган номувофиқликлар бўйича бажарилган ишлар ва хаказолар. Муҳими шундаки улар бир биридан фақат мазмуни билан эмас, балки бошқа жиҳатлари билан кам фарқ қилади. Биринчи навбатда кўзга ташланадиган фарқ ҳужжатларнинг ўлчамида. Турли ҳужжатлар турли ўлчамдаги қоғозга ёзилганини кўп кузатгансиз. Бундан ташқари матн саҳифасида турлича жойлашиши мумкин, яъни турли ҳужжатларда саҳифаларнинг чап, ўнг, юқори ва пастки қисмидан турлича масофа қолдирилади. Турли ҳужжатларда сатрлар орасидаги масофа ҳам турлича бўлиши мумкин. Расмий ҳужжатларда бу каби чекланишлар жуда кўп учрайди. Матн процессорларида тайёрланаётган ҳужжатнинг турига қараб саҳифа ўлчами, сатрлар орасидаги масофа, ҳошия ва ҳоказолар белгилаб олинади. Улар ҳужжатларнинг параметрлари деб юритилади. Айрим ҳужжатларни тайёрлашда жадвал ва расмлардан ҳам фойдаланилади. Газета журнал ёки китоб саҳифаларида бундай ҳолни кўп учратгансиз. Word матн процессори дастурий таъминотига 50 дан зиёд расмлар кирган бўлиб, улардан турли ҳужжатларни безатишда фойдаланиш мумкин.
Мисол тариқасида бажариладиган технологик жараёнларни расм кўринишида кетма-кетлиги тасвирлашимиз мумкин. Шу билан бир қаторда бажариладиган ишларга қўйиладиган техник регламентлар ва ишчиларни яъни ходимларни ҳуқуқ ва мажбуриятларини тасвирлаган ҳолда тақдим қилишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |