15.2.5. “Устунлик матрицаси” усули
Усулнинг бошқа номи “Матрицали маълумотлар таҳлили”, “Маълумотларни матрицали таҳлил қилиш усули” деб ҳам аталади. Япония олимлари ва муҳандислари иттифоқи 1979 йида устунлик матрицасини сифатни бошқаришнинг еттита усули таркибига киритишган.
Усулнинг вазифаси. Матрицали диаграмманинг сонли маълумотларини таҳлил қилиш ва янада яққол кўринишда тақдим этиш зарурияти пайдо бўлганда қўлланилади.
Усулнинг мақсади. Кўрилаётган муаммоларни ҳал қилиш учун кўроқ муҳим бўлган (жадвал сифатида) матрицали диаграммани қуришда олинган кўп миқдордаги сонли маълумотларни аниқлаш.
Усулнинг моҳияти. Устунлик матрицаси матрицали диаграммада жойлашган маълумотларнинг шаклини ўзгартириб ва яққол тақдим қилиш ҳамда тушуниш учун ахборотларни қулай кўринишга келтиради.
Устунлик матрицаси статистик аниқланган ўзгарувчиларни ўзаро алоқадорлигини аниқлаш имконини берувчи ва бу алоқаларни график кўринишда тасвирлашга ёрдам бериб, оралиқ режалаштиришни таъминлайди.
Ҳаракатлар режаси.
1. Матрицали диаграммада тақдим этилган ахборотларни ўзгарувчиларнинг ўзаро корреляция кучини таъкидлаш тарзида қайта гуруҳлаш.
2. Корреляция матрицадан олинган таҳлиллар асосида устунли компонентларн аниқлаш.
3. Маълумотларнинг устунли компонентлари учун матрицани қуриш ва унга киритилган маълумотларни таҳлил қилиш.
Усулнинг ўзига хослиги. Матрицали таҳлил усули кўп компонентли таҳлилнинг асосий усулларидан бири бўлиб ҳисобланган, муҳим компонент таҳлили (principal component analysis) сифатида танилган статистик усулга эквивалентли бўлиб, кўп миқдорли сонли маълумотларни қайта ишлаш, улардан устунларини аниқлашга ёрдам беради.
Устунлик матрицаси қуйидаги имкониятларни беради:
ўзаро чамбарчас боғланган ишлаб чиқариш жараёнларини таҳлил қилиш;
катта ҳажмдаги маълумотлар билан алоқадор номувофиқликларнинг сабабларини таҳлил қилиш;
бозор кузатуви натижалари бўйича талаб қилинган сифат даражасини аниқлаш;
қандайдир шартлар таъсири остида ўзгариш хусусияти бўлган параметрларни доимий аниқлаш;
сифатни комплекс баҳолаш;
ночизиқли маълумотларни таҳлил қилиш.
Статистик маълумотларнинг таҳлили натижаларини маълумот компонентининг муҳимлигига боғлиқ ҳолда афзалроқлари абсцисса ва ординита ўқларига мос ҳолда қатламлаштириб, схемалари кўринишида тақдим қилиш мумкин.
Матрицали таҳлил натижаларини расмийлаштириш мисолида турли хил оғриқ қолдирувчи воситаларни уларнинг иккита асосий компонентаси “самарадорлиги” ва “юмшоқлиги”га боғлиқлигини баҳолаш уун йиғилган маълумотлар жойлашиш схемаси 15.10-расмда келтирилган.
15.10-расм. Матрицали маълумотларни таҳлил натижалари график кўриниши (доридармон мисолида).
Схемадан кўриниб турибдики, оддий аспирин қаттиқ таъсир қилади ва самарсиз. Энг самаралироғи экседрин бўлиб, бироқ у бир вақтда кўпроқ қаттиқ таъсир қилувчи воситалардан бири бўлиб ҳисобланади. Тайленол энг яхшиши ҳам самарали ва ҳам юмшоқдир.
Қўшимча маълумотлар:
1. Сифатни бошқаришнинг еттита воситаларидан ягона сонли таҳлил усулидир. Бироқ, таҳлил натижалари одатда диаграмма кўринишида тақдим этилади.
2. Маълумотларни матрицали таҳлили кўпинча ихтиёрий сифатда қаралади.
Усулнинг эътиборлилиги. Яққоллик.
Усулнинг камчилиги. Жиддий статистик билимларни талаб қилади. Шунинг учун бу сифатни бошқариш воситаси сифатни бошқаришнинг еттита усули таркибига кирувчи бошқа усулларига нисбатан амалиётда кам қўлланилади.
Кутиладиган натижа. Маълумотларни матрицали таҳлил қилиш асосида қарорлар қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |