Усулнинг бошқа номи “KJ усули” (“Кей Джи” усули) билан ҳам номланган.
Усулнинг маллифи Япониялик намоёнда Дзиро Кавакита бўлиб, у 1967 йилда яратган.
Усулнинг вазифаси. Ассоциативли алоқадор бўлган кўп миқдордаги ахборотларни тизимлаштириш учун қўлланилади. Япония олимлари вамуҳандислари иттифоқи ўхшашлик диаграммасини 1979 йилда сифатни бошқаршнинг еттита усули таркибига киритган (15.7-расм).
Усулнинг мақсади. Қандайдир муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган ғояларни, истемолчиларнинг талабларини ёки гуруҳ аъзоларининг фикрларини тартиблаштириш ва тизимлаштиришдир.
Усулнинг моҳияти. Ўхшашлик диаграммаси умумий режалаштиришни таъминлайди. Ушбу восита ҳал қилинмаган муаммони аниқлаштириш, ўзаро ўхшашлик (ассоциатив яқинлик) тамойили бўйича оғзаки айилган маълумотлар тизимсиз турли хил манбалардан йиғиш ва уларни таҳлил қилиш йўли билан ахборот ва ғояларнинг алоҳида қисмларининг олдин кўринмаган ўзаро алоқадорлигини очишга ёрдам берадиган ижодий воситадир.
Ҳаракатлар режаси.
1. Муҳокама қилинаётган мавзу бўйича масалаларни биладиган мутахассислардан иборат гуруҳни шакллантириш.
2. Муаммо ёки саволларни очиб бериш кўринишида таклифларни шакллантириш.
3. Мавжуд муаммоларнинг асосий сабаби ёки қўйилган саволларнинг жавоблари билан алоқадор “ақлий ҳужум”ни ўтказиш.
4. Барча айтилганларни карточкага қайд этиб, ҳар бир гуруҳ номини қўйиб ва йўналишлар бўйича маълумотларнинг турини гуруҳлаш. Уларни қандайдир умумий ном билан бирлаштириш иерархиясини яратишга ҳаракат қилинг.
Усулнинг ўзига хослиги.
Тавсиялар:
1. Муҳокама учун мавзуни шакллантиришда “7 плюс ёки 2 минус қоидаси”дан фойдаланиш. Гаплар от ва феълни қўшиб ҳисоблаганда 5 тадан кам бўлмаслиги ва 9 тадан кўп бўлмаслиги лозим.
2. “ақлий ҳужум”ни ўтказишда стандарт усуллардан фойдаланиш.
3. Ҳар бир шакллантириш алоҳидакарточкага ёзилади.
4. Агарда карточка битта гуруҳга қарганда кўп бўлса, нусха қилиш мумкин.
Изоҳ. Карточкалар қандай гуруҳланмасин ошиб кетмали ва албатта қодиқ қолиши лозим. Рисоладагидек, 4 та ёки 5 та карточка.
Қўшимча маълумотлар:
Ўхшашлик диаграммаси муайян миқдорий маълумотлар билан ишлашда эмас, балки сўза билан айтилган маълумотлар билан ишлашда фойдаланилади.
Ўхшашалик диаграммасида қуйидагиларни асосий ҳалатда қўлланилади, бу қачонки:
катта миқдордаги (турли хил ғоялар, турли қарашлар ва ҳ.к) маълумотларни тизимлаштириш зарур бўлганда;
ҳаммаси мутлоқ аниқ ва равшан бўлмаган жавоблар ёки қарорларда;
самарали ишлаш мақсадида (бошқа қизиқувчи шахсла ўртасида) гуруҳ аъзоларининг ўртасида келишув талаб қилинган қарорларни қабул қилишда.
Усулнинг эътиборлиги. Маълумотларнинг турли хил қисмларининг ўзаро ўхшашлигини очиб беради.
Ўхшашлик диаграммасии яратиш процедураси гуруҳ аъзоларининг биринчи фикри доирасидан чиқмаслик ва гуруҳнинг ижодий салоҳиятини амалга ошириш имконини беради.
Усулнинг камчиллиги. Кўп миқдордаги (бир неча ўнлабдан болаб) объектлар мавжуд бўлганда ижодий восита асосида одамларнинг ассоциативлиги ётиши ва мантиқий таҳлил қилишга ўтилишидир.
Ўхшашлик диаграмаси – муаммони янада аниқ тушуниш ва кўплаб ўхшаш (яқин) оғзаки маъумотларни умумлаштириш ва ҳар бир элементларининг ўзаро муносабатини таҳлил қилиш, маълумотларни йиғиш йўли билан жараённинг асосий бузилиши аниқлашга ёрдам берувчи сифатни бошқаришнинг еттита усулидан биринчиси бўлиб ҳисобланади.
Кутиладиган натижа. Талабларни ва муаммоли масалаларни янгича тушуниш ва эски муаммони янгича ҳал қилишдир.