Усул муаллифи Франциялик намоёнда А.М. Гэри бўлиб, у 1833 йилда ушбу усулни яратган. Япония олимлари ва муҳандислари иттифоқи 1979 йилда сифат назоратининг еттита усули таркибига киритган.
Усулнинг вазифаси. Мавжуд ишлаб чиқариш кўрсаткичларини, маҳсулот сифатини кузатиш, жараёнларнинг барқарорлиги ва аниқлигини таҳлил қилиш талаб қилинган барча ҳолатларда қўлланилади. Гистограмма – статистик назорат қилиш воситларидан бири бўлиб ҳисобланади (15.2-расм).
Усулнинг мақсади. Биринчи навбатда ҳал этилиши лозимбўлган муаммоларни аниқлаш ва амалдаги жараённи назорат қилиш.
Усулнинг моҳияти. Тадқиқ қилинаёган муаммо бўйича маълумотларни шарҳлашга ёрдамлашувчи кенг тарқалган усуллардан бири бўлиб ҳисобланади.
График кўринишида тақдим этиш натижасида мавжуд миқдорий ахборотларни муракаб фарқли жиҳатларини рақамли, муаммони баҳолаш ва уни ҳал этиш йўлларини топишнинг оддий жадвали ва қонуниятга асосланганлигини кўриш мумкин.
Ҳаракатлар режаси.
1. Амаладаги жараённинг параметрларини ўлчаш (назорат қилиш) учун маълумотларни йиғиш.
2. Гистограммани қуриш.
3. Гистограммани таҳлил қилиш:
- маълумотларни тақсимланиш (нормал, носимметрик ва ҳ.к.) турини аниқлаш;
- жараёнинг варибеллигини аниқлаш;
- зарурият бўлганда математик аппаратлардан фойдаланиб нормал тақсимланишнинг таҳлили ўтказиш.
4. “Нима учун тақсимланиш айнан шундай, ва бу нима ҳақида гапирмоқда?” саволига жавоб бериш.
Усулнинг ўзига хослиги. Маҳсулот, жараён, ишлаб чиқаришнинг сифат тавсифларини (статистик маълумотларини) тушунтириш учун ва кузатилаётган қийматларнинг ўзгариш тенденциясини яққол тақдим этишда статистик материаллар яъни тақсимланиш гистограммасининг график тасвиридан фойаланилади.
Гистограмма – аниқланган (олдандан берилган) оралиқда бўлишини такрорланиши бўйича гуруҳлаш, статистик маълумотларнинг тақсимланишини кўриб баҳолаш имконини берувчи устунли диаграммалардан биридир.
Гистограммани қуриш тартиби.
1. Маълумотлар йиғиш, максимал ва минимал қийматларини аниқлаштириш ва гистограмманинг диапазони (ёйилишини) аниқлаш.
2. Ҳосил қиланган диапазонни оралиқларга бўлиб, уларнинг дастлабки миқдори (одатда, кўрсаткичлар миқдориги бғлиқ ҳолда 5-20 бўлади) аниқлаб ва оралиқнинг кенглигини аниқланади.
3. Барча маълумотларни оралиқлар бўйича ўсиб бориш тартибида тақсимлар: чап чегарадаги биринчи оралиқ мавжуд қийматдан камайган тартибда бўлиши лозим.
4. Ҳар бир оралиқнинг такрорланишини ҳисоблаш.
5. Ҳар бир оралиқда маълумотларнинг бўлишини нисбий такрорланишини ҳисоблаш.
6. Оланган маълумотлар бўйича гистограммани қуриб – такрорланишларга мувофиқ устун юқорилиги ёки ҳар бир оралиқда маълумотларнинг бўлиши нисбий такрорланиши:
- горизонтал ўқга мос оралиқ қўйилиб ва масштаб танланади;
- сўнгра вертикал ўқ қурилади ҳамда такрорланишнинг максимал қийматига мос масштаб танланиб устунли диаграммаси яратилади.
Қўшимча маълумотлар: 1. Маълумотлари график тарзда гистограмма шаклида тақдим этилса вариация тузилмасини осон кўриш мумкин.
2. Гистограммани таҳлили натижалари бўйича хулоса қилишдан олдин жараённинг мавжуд шартлари учун тақдим қилинган маълумотларга ишонч ҳосил қилиш керак.
3. Кичик танланмаларга асосланиб хулоса чиқарманг. Қанча танланма кўп бўлса, ишончилилик шунча юқори бўлади ва жараён ёки маҳсулотлар гуруҳи учун тақдим этилган гистограмманинг учта муҳим параметри шакли, кенглиги ва унинг маркази ишончли бўлади.
4. Ҳар бир вариация тузилмалари (тақсиманиг тури) учун ўзининг шарҳланишлари мавжуд.
5. Гистограммани шарҳлаш – бу назария яъни бунда таҳлил қилинаётган жараённи бевосита кузатиш ва қўшимча таҳлилларини тасдиқлаш лозим.
Усулнинг эътиборлиги унинг яққоллиги, ўзлаштириш ва қўллашнинг осонлиги; фикрлар бўйича эмас далиллар (факт) ёрдамида бошқариш.
Жараёндаги мавжуд вариабелликни яхши тушуниш имконини яратади, муаммони чуқур кўриб чиқиш ва уни ҳа этиш йўлларига яқинлашини осонлаштиради.
Усулнинг камчилиги эса кичик танланмалар бўйича қурилган гистограммаларни шарҳлашда тўғри хулосаларни чиқариш имконини бермайди.
Кутиладиган натижа. Йиғилган маълумотлар турли хил статистик ууллардан фойдаланиб таҳлил жараёнида ахборот манбалари ва жараённи яхшилаш бўйича тадбирларни танлашга хизмат қилади.