Сифат менежменти тизими сертификатлаштириш ва қайа сертификатлаштириш жараёнидаги ишлар ҳажми ва меҳнат сарфи 14.1-жадвалга биноан амалга оширилиши мумкин.
14.1-жадвал
Сертификатлаштириш аудитини ўтказишга меҳнат сарфини аниқлаш учун тавсия
Мурожаатчи ташкилотнинг ишчилар сони
Кун-киши сони
Мурожаатчи ташкилотнинг ишчилар сони
Кун-киши сони
10 гача
2
1175
13
25 гача
3
1550
14
45
4
2025
15
65
5
2675
16
85
6
3450
17
125
7
4350
18
175
8
5450
19
425
10
6800
20
625
11
8500
21
875
12
10700 гача
22
Ўз-ўзини текшириш ва назорат саволлари
1. Инспекцион назорат нима?
2. Инспекцион назоратнинг қандай турлари мавжуд?
3. Нималар инспекцион назорат объектлари бўлиб ҳисобланади?
4. Қандай тартибда инспекцион назорат ўтказилади?
5. Сифат менежменти тизимини қайта сертификатлаштириш қандай амалга оширилади?
15 - Боб. СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВОСИТАЛАРИ
15.1. “Сифат назоратининг еттита асосий воситалари” усули
Усулнинг бошқа номи “Сифат назоратининг етти воситаси” деб ҳам аталади.
Усул муаллифи Япония олимлари ва муҳандислари иттифоқи аъзоси К. Исикава 1979 йилда ишлаб чиққан.
Усулнинг вазифаси бевосита ишлаб чиқаришда ва маҳсулотнинг ҳаётий циклидаги турли босқичларида қўлланишдан иборат.
Усулнинг мақсади келгусида жараён сифатини яхшилаш учун маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш олинган маълумот (статистик маълумот)ларни таҳлил қилиш ва амалдаги жараённи назорат қилиш асосида биринчи ўринда турган муаммоларни ҳал қилишни аниқлаш бўлиб ҳисобланади.
Усулнинг моҳияти. Сифат назорати (режалаштирилган сифат кўрсаткичи билан унинг ҳақиқий қийматини солиштириш) – бу сифатни бошқариш жараёнида асосий вазифалардан бири бўлиб, бу жараённинг муҳим босқичи маълумотлари йиғиш, қайта ишлаш ва далилларни таҳлил қилиш ҳисобланади.
Замонавий техник назоратнинг илмий асоси математик-статистик усуллари ҳисобланади.
Турли хил ихтисосликдаги мутахассисларга тушунарли ва қўланиши осон бўлган бирқанча статистик усуллардан фақат еттитаси кенг қўллаш учун танлаб олинган. Улар муаммоларни аниқлаш ва акс эттириш вақтида асосий омилларни яъни бу муаммоларни самарали ҳал этиш мақсадида ҳарақатларни бошлаш ва эътиборни тақсимлашга ёрдам беради.
Ҳаракатлар режаси. Жараёнда барча қатнашувчиларни ушбу усулни ўқитишдан бошлаб етти усул жорий эитилиши лозим. Усулларнинг қўлланилиш кетма-кетлиги қўйилган мақсадларга боҳлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин. Бу усуллар алоҳида восита сифати ва усуллар тизими сифати қаралиши мумкин. Ҳар бир усул у ёки бу вазифага боғлиги билан алоҳида мустақил равишда қўлланилиши мумкин.
Усулнинг ўзига хос хусусиятлари. Сифат назоратининг еттита асосий воситалари бу жараённи яхшилаш, тўғрилаш ва таҳлил қилиш учун турли хилдаги далилларни тақдим этиш ва жараёндан ўтувчи сифат масалаларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган воситалар тўпламидир.
1. Назорат варақаси – йиғилган ахбортларни келгусида енгиллаштириш учун маълумотлари йиғиш ва уларни автоматик тартиблаштириш учун восита.
2. Гистограмма – аниқланган оралиқда (олдиндан берилган) маълумотларни келиб тушишини такрорланиши бўйича гуруҳлаш, маълумотларни статистик тақсимланишини баҳолашга ёрдам берувчи восита.
3. Парето диаграммаси – тадқиқ этилаётган муаммога таъсир этувчи асосий омилларни аниқлаш ва холисона тақдим этиш, унинг самарали қарори учун эътиборни тақсимлаш воситаси.
4. Стратификация усули (маълумотларни қатламлаштириш) – аниқланган аломатлар бўйича маълумотларни гуруҳларга бўлишга ёрдам берувчи восита.
5. Сочилиш диаграммаси (тарқалиш) – ўзгаришларга мувофиқ жуфтларнинг ўзаро зичлиги ва турини аниқлашга ёрдам берадиган восита.
6. Исикава диаграммаси (сабаб-оқибат диаграммаси) – якуний натижага таъсир қилувчи энг зарур мавжуд омиллар (сабаблар) аниқлашга ёрдам берадиган восита.
7. Назорат карталари – жараёнга талабларни кўрсатувчи, унинг оғишларини огоҳлантирувчи таъсилари (мос акс алоқа ёрдамида) ва жараённинг боришини кузатишга ёрдам берувчи восита.
Қўшимча маълумотлар: Еттита содда статистик усуллар бошқариш учун эмас билиш воситасидир. Статистик муҳимлик нуқтаи назаридан ҳолатларни қараш йўлидир. Хорижий илғор фирмаларнинг барча ишчилари еттита содда статситик усулларни билиши лозим бўлган. Маълумотларни келгусида қайта ишлашни енгиллаштириш сифатида йиғиш лозим. Қайси мақсадларда маълумотларни йиғилаётганлиги ва қайта ишлаишини тушиниш лозим.
Одатда, сифат назорати жараёнида маълумотларни йиғишдан мақсад қуйидагича бўлади:
жараённи назорат қилиш ва ростлаш;
ўрнатилган талаблардан оғишларни таҳлил қилиш;
жараённинг чиқиш натижаларини назорат қилиш.
Усулнинг эътиборлилиги унинг яққоллиги, ўзлаштириш ва қўллашнинг қулайлиги бўлиб ҳисобланади.
Усулнинг камчилиги эса мураккаб жараёнларни таҳлилини ўтказишда паст самара беришидир.
Кутиладиган натижа ишлаб чиқаришда юзага келадига муаммолар 95%гача ҳал этилади.